5.2-расм. Монолит ОТ ни оддий структуралаштириш.
Кўп сатҳли тизимлар (6-сатҳ)
Олдинги ёндашишни умумлаштирилгани, ОТ ни сатҳлар (қатламлар) иерархияси сифатида ташкил этишдир. ОТ функциялари қатламларни ташкил этади, м-н, файл тизими, жараёнларни ва қурилмаларни бошқариш ва х.к.. Ҳар бир қатлам, фақат ўзининг бевосита қўшниси, юқорисидаги ёки пастдаги қатламлар билан алоқа қила олади. Амалий дастурлар ёки ОТ нинг модуллари сўровни, шу қатламлар бўйича юқори ва пастга узатиш мумкин.
Шу тахлитда қурилган биринчи тизим, Дейкстра ва унинг талабалари томонидан 1968 йилда қурилган бўлиб, THE тизими деб аталади.
Тизим 6 та қатламдан иборат эди, 0-чи қатлам, процессор вақтини тақсимлаш билан машғул бўлади, у жараёнларни узилиши бўйича ёки вақт ўтиши билан бошқа жараёнларга ўтказади.
1-чи қатлам хотирани бошқарган, у оператив хотира ва магнит барабани соҳасини, оператив хотирада жой етмаган жараёнлар қисмларига (саҳифалар) тақсимлаган, яъни 1-чи қатлам виртуал хотира функциясини бажарган.
2-чи қатлам оператор консоли ва жараён ўртасидаги алоқани бошқарган. Бу қатлам ёрдамида, ҳар бир қатлам ўзининг шахсий оператор консолига эга бўлади.
3-чи қатлам ёрдамида ҳар бир жараён, аниқ қурилмалар билан ишлаш ўрнига (уларнинг турли хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда) фойдаланувчига қулай характеристикаларга эга бўлган киритиш-чиқариш абстракт қурилмаларга мурожаат этган.
4-чи қатламда, кириш-чиқиш қурилмаларини бошқариш, хотира ва консол, жараёнлар билан хеч қандай алоқаси бўлмаган фойдаланувчи дастурлари ишлаган.
THE тизимида, кўп қатламли схема ишлаб чиқиш (целем разработки) мақсадларига хизмат қилган, чунки кейин тизимнинг ҳамма қисмлари умумий объект модулига компановка қилинган.
Кўп қатламлиликнинг кенг умумлаштирилиши MULTICS ОТ ларида амалга оширилди. MULTICS тизимида ҳар бир қатлам (халқа деб аталувчи) юқорида жойлашганидан кўра имтиёзлироқдир.
Юқори қатламдаги процедура, қуйидаги процедурани чақирмоқчи бўлса, у мос тизимли чақириқни бажариши лозим, яъни чақириқ бажарилиши олдидан параметрлари синчиклаб текшириладиган TRAP (узилиш) командаси бажарилши лозимдир.
MULTICS да ОТ, ҳар бир фойдаланувчи жараёнининг адрес макони қисмидан иборат бўлса ҳам, аппаратура, маълумотлар химоясини хотира сегментлари даражасида ҳимоя қилади. Масалан, маълум сегментларга фақат ёзиш учун, бошқаларига фақат ўқиш ёки бажариш учун рухсат беради.
MULTICS да ёндошишнинг устунлиги шундан иборатки, у фойдаланувчи тизими структурасига ҳам кенгайтирилиши мумкин. М-н, профессор- талабалар дастурларини баҳолаш ва тестлаш учун дастур ёзиши мумкин, ва бу дастурни n-чи қатламда ишга тушириши мумкин, бу вақтда талаба дастурлари n+1 чи қатламда ишлайди, чунки улар ўз баҳоларини ўзгартира олмайди.
Кўп қатламли ёндашиш, UNIX ОТ ининг турли вариантларини амалга оширишда ишлатилган.
Амалда, бундай структурали ёндашиш одатда ёхши ишлайди, бугунги кунда у кўпинча монолит тарзда қабул қилинади.
Кўп қатламли структурага эга бўлган тизимларда, битта қатламни олиб ташлаб, бошқаси билан алмаштириш, қатламлар орасидаги интерфейснинг ўзига хослиги учун, мураккабдир. Янги функцияларни қўшиш ва мавжудларини ўзгартириш ОТ ни мукаммал билиш кўп вақтни талаб қилади. ОТ лар узоқ яшайдилар ва кенгайиш ва ривожланиш имкониятига эга бўлишлари кераклиги учун монолит ёндашиш назардан қолди ва унинг ўрнига клиент-сервер модели ва у билан қатъий боғланган микроядро концепцияси келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |