Таянч сўзлар:
Иш ҳақи –ёлланма ходимга маълум топшириқни, ишлар ҳажмини бажарганлиги ёки муайян вақт мобайнида ўз ҳизмат бурчини ўтганлиги учун тўланадиган меҳнат ҳақининг пулдаги ифодаси.
Ишчи кучи-инсоннинг меҳнатга бўлган жисмоний, ақлий қобилиятлари ва малакаларининг йиғиндиси.
Ишчи кучининг ҳаракатчанлиги (силжувчанлиги)-ходимларнинг ўз билимлари, кўникмалари ва қобилиятларини сотишнинг янада фойдалироқ шарт-шароитларини излаш мақсадида ўзлари яшаб турган жой, туман ва ҳатто мамлакатни ўзгартириши.
Назорат саволлари.
1. Корхона меҳнат ресурсларига кимлар киради?
2. Ходимларни танлаш ва кўтарилишидаги омилларга таъриф беринг.
3. Меҳнат ресурсларининг сифат ва миқдорий тавсифларини тушунтириб беринг.
4. Унумли иш вақти фонди нима?
5. Кадрлар бошқарувининг асосий мақсадларини тушунтириб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |