Ахборот тизимларининг туркумланиши. Ахборот тизимини яратиш ва ундан фойдаланиш қўйиладиган мақсадга мувофиқ бўлиши лозим. Акс ҳолда ундан фойдаланиш маънога эга бўлмайди. Шу маънода маълумотлар омборларини умумий бир турда тасниф қилиш мушкул. Баъзи тизимлар эса, умуман тасниф қилинмайди.
Бажарадиган вазифасига кўра ахборот тизимларининг икки турини ажратамиз ва уларнинг мазмуни билан танишиб чиқамиз.
Маълумотлар омборларини шартли равишда икки турга ажратиш мумкин: биринчиси - фойдаланувчилар учун бирор ташкилот (ўқув муассасаси, хусусий шахс ва ҳ.к.) ёки фирма томонидан яратилган ва умумий бўлган маълумотларни берувчи тизимлар; иккинчиси - маълум дастур асосида маълумот берувчи маълумотлар омборини яратиш.
Биринчи турдаги маълумотлар омбори қўйилган масалаларга аниқ жавоб бера олади ва уларга шартли равишда ахборотли-маълумотномали тизимлар, ахборотли-излаш тизимлари ва маълумотларни тезкор қайта ишлаш тизимларини киритиш мумкин.
Ахборотларни изловчи тизимлар (маълумотномалар) тўпланган билимларни йиғиш, рўйхатлаш, турларга ажратиш ва ундан фойдаланиш имконини беради (масалан, телефон маълумотномалари, ходимлар ҳақида маълумотлар ва ҳ.к). Бундай маълумотлар омбори янги билимлар манбаи вазифасини бажариши ҳам мумкин.
Маълумотларни тезкор қайта ишлаш тизимлари кўпгина амалий масалаларни ечишга, ишлаб чиқаришни бошқаришга, ҳисобхона ҳисоботи ва ҳоказоларни ҳал қилишга мўлжалланган бўлади.
Ҳажми ва маълумотларидан фойдаланишга кўра ахборот тизимларини қуйидагиларга ажаратилади:
автоном ёки «шахсий» ахборот тизимлари;
«файл-сервер» технологияси бўйича қурилган оддий тармоқли ахборот тизимлари;
«мижоз-сервер» тузилишига эга қувватли ахборот тизимлари.
Кўриниши содда ва қўйилган масалаларга ягона ва аниқ ечимни кўрсата оладиган тизимлар фактографик тизимлар дейилади.
Фактографик тизимларни универсал ва махсус тизимларга ажратиш мумкин.
Универсал тизимлар турли соҳалардаги ҳар қандай маълумот билан ишлаши мумкин. Бу тизимда асосий вазифа киритилган маълумотлар омборидан тўғри фойдалана олишдир. Универсал тизим маълум маънода телевизорга ўхшайди, чунки у ҳамма нарсани – хоккей ўйини, симфоник концерт, бадиий фильм ва бошқаларни кўрсатаверади.
Лекин инсоният фаолиятининг кўпгина соҳаларида универсал тизимлардан фойдаланиб бўлмайди. Масалан, самолётдаги жойларни олдиндан белгилаш тизимларида (минглаб йўловчилар, юзлаб йўналишлар ва ҳ.к.) универсал усуллардан фойдаланиб бўлмайди. Бундай тизимлар учун махсус маълумотларни киритиш, излаш, қайта ишлаш ва чиқариш алгоритмлари лойиҳаланади ва барча маълумотларнинг хусусиятлари ҳисобга олинади. Бундай ҳолларда ҳар бир қўйилган масалага мослаб тизимлар яратилади. Бундай тизимдаги маълумотлар тез-тез ўзгариб туради ва улар турли соҳаларда ишлатилиши мумкин (масалан, моддий ишлаб чиқариш, банк ишлари, криминалистика, илмий изланишлар ва ҳ.к.). Унда ўрганиладиган далиллар ҳам ҳақиқий дунёнинг объектлари ҳақидаги аниқ қийматли маълумотлардан иборат бўлади.
Фойдаланувчи томонидан турли мазмунга эга бўлган маълумотлар (масалан, мақола, китоб, реферат, қонун матнлари, меъёрий хужжатлар ва ҳ.к.) одатда тартибсиз жойлашган бўлади. Ахборот тизимлари бундай маълумотлар ичидан берилган саволга ягона ва бир қийматли жавоб топиб бера олмайди. Улар ҳужжатли тизимлар деб аталади.
Тизимнинг мақсади, одатда, фойдаланувчининг сўровига кўра уни қаноатлантира оладиган даражада жавоб беришдир. Масалан, «кучланиш» сўзи ишлатиладиган барча мақолалар рўйхатини экранга чиқариш масаласини қарайлик. Ҳужжатли тизимнинг асосий хоссаларидан бири шундаки, фойдаланувчига керакли ҳужжатларни бермасдан (масалан, «кучланиш» сўзи бошқа маънода ишлатилган ахборотлар) керакли маълумотларни беришидир (масалан, автор «кучланиш» сўзини нотўғри ёзиб юборганда). Ҳужжатли тизим бирор-бир иборани гапда қандай маънода келишига қараб ажрата олиши керак (масалан, қиқичбақа - ҳайвон, қисқичбақа - юлдузлар туркуми, қисқичбақа - касаллик).
Кўп ҳолларда фактографик ва ҳужжатли тизимлардан биргаликда – (гибридли) фойдаланиладилар. Бундай тизимлардан фойдаланиш қулайликларга ҳам эга, имкониятларга ҳам бой бўлади.
Ахборот тизимларида маълумот алмашиш. Бирор моддий кўринишда мужассамланган ва уни ифодаловчи ахборот хабар дейилади ва сигналлар ёрдамида бир жойдан бошқа жойга узатилади. Сигналларнинг алмашиниш жараёни 4- расмда кўрсатилган.
Ҳар бир хабар маълум ҳажмга эга бўлади ва у бирор физик катталик сифатида ишлатилади. Физик катталикларни узатувчи ва қабул қилувчи қурилмалар икки хил турга бўлинади.
Бундай қурилмаларда ишлатиладиган сигналлар аналог (узлуксиз) сигналлар дейилади.
Ахборот сигналларининг характерли томони шундаки, улар маълум вақт оралиғида чексиз кўп қийматга эга бўлиши мумкин.
Аналог қурилмаларни ишлаб чиқариш технологияси ва улардан фойдаланиш анча мураккаб жараёндир. Уларнинг асосий камчиликларидан бири уларда катталикни ўлчаш хатолигидир.
Шунинг учун кўп ҳолларда аналог сигналлар дискрет (узулишли) кўринишга айлантирилади. Бундай айлантириш жараёни дискретлаш дейилади. Сўнгра дискрет сигналнинг ҳар бир қийматини сон орқали ифодаланади. Рақамли техникада бундай жараён кодлаш, берилган сонлар мажмуи эса сигнал коди дейилади.
Рақамли техника қурилмаларида берилган сигналлар ёки ўзгартиришлар уларнинг кодлари устида амалга оширилади. Ахборот тизимларида ахборотни узатиш жараёнини 5-расмдагидек тасвирлаш мумкин.
Ахборот манбаи
Ахбо-ротни ´згар-тириш
Ахбо-ротни узатиш
Ахборот-ни уза-тиш воситала-ри
Ахборотни ³абул ³илиш
Ахбо-ротни ³айта ´згарти-риш
Ахбо-
рот истеъ-молчилари
5-расм.
Ахборотни қайта ишлаш жараёнини шартли равишда икки турга ажратиш мумкин. Биринчиси - маълумотлар билан ҳисоб-китоб ишлари ва иккинчиси - мантиқий амалларни бажариш. Бу ишлар қайта ишлаш қурилмалари ёрдамида амалга оширилади.
М
Қайта ишланган маълумотлар
аълумотларни қайта ишлаш қурилмаларининг асосий вазифаси маълумотни фойдаланувчига керакли кўринишда ўзгартириб беришдир. Улар икки хил турга бўлинади. Оддий маълумотларни қайта ишлаш жараёнининг умумий кўриниши 6-расмда тасвирланган. Унинг кириш қисмига бошланғич маълумотлар киритилади, чиқиш қисмида эса, маълум қонуният асосида қайта ишланиб ўзгартирилган маълумотлар чиқарилади. Бунда маълумотларни ўзгартиришнинг қонуниятлари доимий бўлади.
Бошланғич маълумотлар
ЧИҚИШ
К
И
Р
ИШ
6-расм.
6-расм
Иккинчи жараён (ташқи) буйруқлар орқали бошқарилади. (7-расм). Бошқариладиган маълумотларнинг кайта ишланиш жараёни икки турга ажратилади. Биринчи турда бошқарувчи сигналлар ахборотларни ўзгартириш давомида ўзгаришсиз қолади. Иккинчи турда эса, бошқариш сигналлари фойдаланувчининг талабига мос ҳолда ўзгартириб турилади. Ахборотларни анча мураккаб бўлган қонуният асосида қайта ишлашда, яъни уни ўзгартиришни бир неча босқичларда олиб бориш учун иккинчи усулдан фойдаланилади.
Бошқарув сигналлари
Қайта ишланган маълумотлар
Бошланғич маълумотлар
ЧИҚИШ
К
И
Р
ИШ
7-расм.
Do'stlaringiz bilan baham: |