5-маьруза: Компютер тармоғи топологияси



Download 145,96 Kb.
bet2/5
Sana23.02.2022
Hajmi145,96 Kb.
#137431
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-маьруза

«Шина» топологияси.

«Шина» топологияси (бази холларда «умумий шина» хам деб аталади) ўз ташкилий қисми билан тармоқ компьютер қурилмаларининг бир турда бўлишини ва барча абонентлар тенг хуқуқлигини тақазо қилади. Бундай уланишда компьютерлар ахборотни фақат навбат билан узата оладилар, чунки алоқа йўли битта. Акс холда узатилаётган ахборот устма-уст бўлиши натижасида ўзгаради (конфликт, коллизия холатлари). Шундай қилиб, бу турдаги ахборот алмашинуви ярим дуплекс режимида амалга оширилади (hal duplex), алмашинув бир вақтнинг ўзида эмас, навбат билан икки йўналишда хам амалга оширилади. «Шина» топологиясида марказий абонент бўлмагани учун пухталиги бошқа топологияга нисбатан юқоридир. Марказий компьютер ишдан чиққан холатда, бошқарилаётган система хам ўз вазифасини бажаришдан тўхтайди. Шина тармоғига янги абонент қўшиш анча оддийдир ва янги абонентни тармоқ ишлаб турган вақтда хам қўшиш мумкин. Бошқа топологиядаги тармоқларга нисбатан шинада энг кам узунликда кабеллар ишлатилади. Шуни хисобга олиш керакки, хар бир компьютерга (икки четдаги компьютердан ташқари) иккитадан кабел уланади, бу эса хар доим хам қулай эмас.


Мумкин бўлган конфликтларни хал қилиш хар бир абонентнинг тармоқ қурилмаси зиммасига тушади. «Шина» топологиясида тармоқ адаптерининг қурилмаси бошқа топологиядаги адаптер қурилмасига нисбатан мураккаброқдир. Лекин, «Шина» топологиясида махаллий тармоқларнинг (Ethernet, Arcnet) кенг тарқалганлиги учун тармоқ қурилмаларининг нархи унчалик қиммат эмас. Шинадаги компьютерларнинг бири ишдан чиқса, тармоқдаги қолган компьютерлар бемалол ахборот алмашинувини давом эттириши мумкин. Кабелларни узилиши хам қўрқинчли эмасдек туйилади, чунки биз узилиш бўлганда иккита ишга лаёқатли алохида шинага эга бўламиз. Лекин электр сигналларни узун алоқа йўлидан тарқалиш хусусиятидан келиб чиққан холда, шина охирларига махсус мослаштирилган қурилмалар, яъни терминатор уланиши лозим (1.1–расмда тўртбурчак шаклда кўрсатилган). Терминаторсиз уланганда сигнал алоқа йўлининг охиридан акс садо тарқалади ва сурилиш хосил бўлиши натижасида тармоқда алоқа амалга ошиши мумкин бўлмай қолади. Шундай қилиб, кабел шикастланганда ёки узилиш хосил бўлганда алоқа йўлининг мослашуви бузулади ва хаттоки ўзаро уланган компьютерлар ўртасида хам ахборот алмашинуви тўхтайди. Шина кабелининг хохлаган қисмида юз берган қисқа тўқнашув натижасида бутун тармоқнинг иш фаолияти тўхтайди. Шинадаги тармоқ қурилмаларидан биронтаси бузилган тақдирда уни ажратиб қўйиш қийин, чунки хамма адаптрлар параллел уланганлиги сабабли уларнинг қайси бири ишдан чиққанлигини аниқлаш осон эмас. «Шина» топологияли тармоқнинг алоқа йўлидан ахборот сигналлари ўтиш давомида сўниш юзага келади ва у қайта тикланмайди, шунинг учун кабелнинг умумий узунлигига чегара қўйилади. Бундан ташқари абонент тармоқдан турли амплитудали сигнал олади, бунинг сабаби ахборот узатаётган компьютер ва ахборот қабул қилаётган компьютерлар орасидаги масофага боғлиқдир. Бундай вазият тармоқнинг ахборотни қабул қилиш қурилмаларига қўйиладиган қўшимча талабларни оширади. «Шина» топологиясида тармоқ узунлигини ошириш учун кўпинча бир неча сегментлар ишлатилади (хар бир сегмент алохида шинани ташкил қилади), бу сигментлар ўзаро махсус сигналарни тикловчи қурилма–репитерлар, ёки такрорловчи қурилмалар орқали уланади (1.4– расмда кўрсатилган). Лекин бу усулда тармоқни узунлигини чексиз ошириб бўлмайди, чунки алоқа йўлида сигнални тарқалиш тезлигининг чегараси мавжуддир.
1 сегмент



2 сегмент



Репитер



1.4 – расм. Репитер ёрдамида сегментларни «Шина»га улаш.





Download 145,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish