5-Лаборатория машғулоти: Дори моддалари рН, кислоталик ва ишқорийлилигини аниқлаш.
Лаборатория машғулотининг хронологик картаси:
1.Мавзу юзасидан назорат ўтказиш…10 дақиқа
2. Бажариладиган лаборатория ишларини тушунтириши …………5 дақиқа
3. Тингловчиларнинг лаборатория дарсларини бажаришлари............80 дақиқа
4.Тингловчиларнинг бажарилган лаборатория ишларини баённома дафтарларига расмийлаштиришлари ……………………………………………20 дақиқа
5. Тингловчиларнинг мавзу юзасидан ўзлаштиришларини рейтинг тизими бўйича бахолаш ва уйга вазифа бериш …………….............................................5 дақиқа
Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси (Метод, форма), тингловчиларнинг дарсга тайёргарлик даражаси педагогик теҳнологиялар бўича аниқланилади.
Восита: тарқатма материал, таблиcалар, дори моддаси, меёрий ҳужжатлар, реактивлар, ускуналар, педагогиc ва информацион теҳнологияламинг имконият даражасидаги усуллар.
Усул: нутқли, ёзма. Назорат: кузатиш, текшириш (кўриш)
Баҳолаш: ўз-ўзини ва умумий баҳолаш рейтинг тизими асосида.
Aсосий матн
Эритмадаги водород ионлари концентрациясининг тескари ишорали логарифми - водород кўрсаткич (рН) дейилади.
рН = - lg[H+] ёки рН = - lgαн
рН ни аниқлаш текширилувчи эритма билан рангли индикатор ҳосил қилган ранг интенсивлигини, муҳит шароити аниқ бўлган стандарт эритма билан рангли индикатор ҳосил қилган ранг интенсивлиги билан солиштириш ёки эритмага туширилган индикатор электрод билан стандарт электрод орасида ҳосил бўлган электр юритиш кучи (ЭФК)ни ўлчаш орқали бажарилади.
рН қийматини стандарт буфер эритмалар ёки уларнинг шкаласи ёрдамида аниқланади.
Стандарт буфер эритмалар нисбатан юқори буфер ҳажмга ега бўлиши, маълум вақт оралиғида ўзгаришга учрамаслиги ва иложи борича кичик рН ҳарорат коэффициентига эга бўлиши талаб этилади.
1 л буфер эритманинг рН ини 1,0 қийматга ўзгартириш учун қўшиш лозим бўлган кучли асоснинг грамм эквивалент миқдори эритманинг буфер ҳажми дейилиб,
б-белгиси билан белгиланади.
b = dB/dpH = DB/DpH,
формуладаги б-кучли асоснинг грамм-эквивалент миқдори.
Давлат фармакопеясида эритмаларнинг рН ни потенциометрик ва тахминий мухитни индикаторлар ёрдамида аниқлаш усуллари тавсия этилган. Потенциометрик усул аниқлиги, рангли ва лойқа эритмаларнинг ҳам рН ини аниқлаш мумкинлиги каби афзалликларга ега.
Do'stlaringiz bilan baham: |