5-Лаборатория иши.Қумли грунтларнинг сизиш коэффициентини КФ-ООМ асбобида аниқлаш.
Грунтларнинг сув ўтказувчанлиги деганда, уларнинг ғовакликларидан сув ўтказиш қобилияти тушинилади.
Грунт ғовакликларидаги сув ҳар хил сабабларга кўра ҳаракатга келиши мумкин. Буларга: оғирлик кучи, ташқи босим, осматик босим, каппиляр (адсорбцион) ҳамда гравитацион кучлар киради.
Муҳандисона геологик ва гидрогеологик изланишларда грунт таркибидаги сувнинг оғирлик кучи, ҳамда сув босимининг фарқи таъсиридаги ҳаракати амалий аҳамиятга эга.
Бундан ташқари қурилиш амалиётида сувга тўйинган грунтлар зичланганда, унинг ғовакликларининг ҳажми камаяди, яъни грунт зичланганда унинг таркибидаги сув сиқиб чиқарилади, демак зичланиш грунт ғовакликларидан сувнинг сиқиб чикариш тезлигига боғлиқ экан.
Қурувчиларни яна бир масала, яъни грунт таркибидан сизилиб ўтган сувнинг миқдори кизиқтиради (котлованга сизилиб чиқадиган сувнинг миқдори, ер ости сувлари сатҳидаги дипрессион воронканинг ўлчамлари ва ҳ.к.).
Юқорида келтирилганлар асосида хулоса қилиш мумкинки грунтнинг сув ўтказувчанлик хоссаларини ўрганиш мухандисона геологик, гидрогеологик ҳамда қурилиш ишларида катта аҳамиятга эга.
Грунтнинг сув ўтказувчанлик кўрсатгичларидан бири унинг сизиш коэффициентидир (kф). Сизиш коэффициенти kф – сувга тўйинган грунтларнинг физик кўрсаткичи бўлиб, гидравлик градиент i = 1,0 тенг бўлгандаги сизиш тезлигини ифодалайди. Унинг ўлчов бирлиги см/сек; м/сутка.
Тажриба ўтказиш учун керакли асбоб, ускуна ва ашёлар: КФ–ООМ асбоби; қумли грунт намунаси; термометр; бюкслар; тарози тошлари билан; резинадан ясалган болғача.
Ишни бажариш тартиби:
Қумли грунтларнинг сув ўтказувчанлик кўрсаткичларидан сизиш коэффициентини КФ-ООМ асбобида қуйидаги тартибда аниқланади:
1.Тажриба ўтказишдан олдин текширилиётган қумли грунтнинг қуйидаги физик хоссалари ва классификацион кўрсатгичлари аниқланиб ёзиб олинади:
гранулометрик таркиби; зичлиги - = г/см3; заррачаларининг зичлиги - s = г/см3;
табиий намлиги - W =%; ғоваклик коэффициенти - e0 =
2.КФ-ООМ асбобининг телескопик мосламаси (9) дан сизиш трубкаси олиниб, ундан пластмассадан ясалган муфта (2) латунли тўр (3) ҳамда шишадан ясалган ўлчовли Мариотт балонча (1) ажратиб олинади (31-расм).
3.Структураси бузилган қумли грунтлар билан тажриба ўтказилганда, бу грунтларнинг сизиш коэффициенти (kф) ни икки маротаба аниқланади; қумнинг максимал бўш ҳамда максимал зич ҳолатида. Биринчи ҳол учун металлдан ясалган цилиндр -5 керакли баландликкача қум билан тўлдирилади. Иккинчи ҳол учун эса металлдан ясалган цилиндрга 12 см қалинликда қум солинади, енгил уриш йўли билан зичланади. Бу жараён цилиндрни керакли боландликгача қум билан тўлгунга қадар қайтарилади, ҳар бир ҳол учун грунтнинг зичлиги (ҳажмий оғирлиги) аниқланади.
4.Майда заррачали қумлар билан тажриба ўтказилганда, цилиндр остига, заррачала- рининг ўлчами 0,50,25 мм қумдан 23 мм қалинликда буфер қатлам қилинади.
5 Металлдан ясалган цилиндр (5) қумга тўлдирилгандан сўнг, латунли тўр (7) қўйилиб остки (6) капоғи (муфтаси) киритилади. Телескопик мосламанинг корпуси (10) сув билан тўлдирилади, винт (8) ёрдамида грунт намунаси қўйиладиган мослама (11) энг юқори ҳолатга яъни планка (4) чи напор градиенти i=1 белгиси билан, телескопик мосламанинг устки қапқоғи (9) нинг юқори қиррасига тўғриланади.
6.Агарда структураси бузилмаган грунтларнинг сизиш коэффициентини аниқлаш талаб этилса, унда цилиндр (5) дан остки муфта (6) ҳамда латунли сетка (7) ечиб олинади. Металлдан ясалган цилиндрни вертикаль ҳолатда табиий ҳолатдаги грунтга босиб кириилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |