Бу ерда Rt ва R0 - t ва 0 oC температурада термометр каршилиги, α = 4. 28. 10-3 K-1 (температура коэффициенти). Мисдан тайёрланган каршилик термометрларининг номинал каршиликлари 0 о С да 10, 50, 100 Ом ни ташкил этади. Фойдаланиш чегараси –200 оС да 200оС гача Платина каршилигини температурага богликлиги мураккаб богланишдан иборат
ва 0 оСда номинал каршиликлари 1, 5, 10, 50, 100, 500 Ом. Фойдаланиш чегараси 260о Сдан 1100о С гача. Камчилиги–кимматбахо материал ва металл буглари, углерод оксиди билан тез ифлосланади.
2. Турли ўтказгичларнинг ихтиёрий жуфти термоелектр ўзгарткични ташкил етиши мумкин, аммо ҳар бир жуфтлик ҳам амалда қўллаш учун ярайвермайди. Замонавий ўлчаш техникаси термоелектр ўтказгичлар тайёрланадиган материалларга кўпдан-кўп талаблар қўяди, аммо бу талабларни жуда кам, сонли материалларгина қондиради. Aсосий талаблар қуйидагилардан иборат: юқори ҳароратлар таъсирига чидамлилик, ТЭЮК нинг вақт бўйича ўзгармаслиги, унинг иложи борича катта қийматга ега бўлиши ва ҳароратга бир қийматли боғлиқлиги, қаршилик ҳарорат коеффициентининг катта бўлмаслиги ва катта електр ўтказувчанлик.
Барча материаллар ва қотишмалар учун ТЭЮК нинг ҳароратга функсионал боғлиқлиги мураккаб бўлиб, уни аналитик ифодалаш анча қийин.
3. Термоелектр термометрлар (терможуфтлар) даги ТЭЮК ни ўлчаш учун електр магнит милливолтметрлар, потенсиометрлар ва меъёрловчи ўзгарткичлар кенг қўлланилмоқда. Милливолтметр – електр магнит ўлчаш асбоби бўлиб, унинг ишлаш принсипи қўзғалувчан рамкадан ўтаётган токнинг ўзгармас магнит майдони билан ўзаро таъсирлашишига асосланган.
Доимий магнитнинг қутб учлари 2 ва таянч товоностлари 8 да айланадиган ўқларда жойлашган ўзак 3 орасидаги (ҳаво оралиғида) рамка 5 бор. Рамканинг учлари ўқлар 7 га уланган рамкага кронштейн 9, стрелка 10 уланган. Стрелканинг учи шкала 11 бўйлаб силжийди. Рамка терможуфт зажирига уланганда спирал-пружина 6 дан келадиган ток рамкадан ўтади. Рамканинг чулғами орқали ток ўтганда ҳосил бўлган магнит майдони билан доимий майдон ўртасидаги ўзаро таъсир натижасида айлантирувчи момент ҳосил бўлади, шу сабабли рамка стрелка 10 билан бирга айланади. Спирал 6 бу айланишга тескари таъсир қилади. ТЭЮК ига стрелканинг муайян бир вазияти тўғри келади.Ток ўтмаган пайтда еластик пружиналар 6 рамкани бошланғич вазиятга қайтаради, стрелканинг шкала 11 бўйича кўрсатиши еса нолга тенг бўлади. Кронштейн 9 стрелкани мувозанат ҳолатида сақлаши учун посанги 4 билан таъминланган. Aсбоб шкаласи °С да даражаланган. Рамкадан ўтаётган ток билан доимий магнит майдон орасидаги ўзаро таъсир туфайли пайдо бўлган айлантирувчи момент қуйидаги ифода орқали аниқланади.
M(айл)=C1B1I
бу йерда, Майл – айлантирувчи момент; C1 – рамканинг геометрик ўлчами ва чулғамлари сони билан аниқланадиган доимий коеффициент; Б – оралиқдаги магнит индуксияси; И – рамкадаги ток.
4. Aсбобларга ўлчаш аниқлиги нуқтаи назаридан қўйиладиган талаблар ошганлиги сабабли ҳозир ҳароратни терможуфт билан ўлчашда милливолтметрлардан фойдаланишдаги камчиликлардан ҳоли бўлган компенсацион ёки потенсиометрик усул тобора кенг қўлланилмоқда.
Потенсиометрик ўлчаш усули милливолтметр ёрдамида олиб бориладиган ўлчашдан анча афзалдир: потенсиометрнинг кўрсатиши ташқи занжир қаршиликларининг ўзгаришига, асбоб ҳароратига боғлиқ емас. Потенсиометрда терможуфт еркин учлари ҳароратининг ўзгаришига автоматик равишда тузатиш киритилади, шунинг учун ўлчаш аниқлиги юқори бўлади. Потенсиометрик ўлчаш усули ўлчанаётган терможуфт ТЭЮК ини потенсиаллар айирмаси билан мувозанатлаштиришга асосланган. Бу потенсиаллар айирмаси калибрланган қаршиликда ёрдамчи ток манбаидан ҳосил бўлади. Потенсиаллар айирмаси терможуфт ТЭЮК нинг тескари ишорали қийматига тенг. Ток ёрдамчи Е манбадан занжирга ўтади. Бу занжирнинг б ва c нуқталари ўртасида Рр ўзгарувчан қаршилик - реохорд уланган. Реохорд Л узунликдаги калибрланган симдан иборат. б нуқта ва оралиқдаги реохорднинг сирпанувчи контактли сирпанғичи жойлашган ҳар қандай д нуқта ўртасидаги потенсиаллар айирмаси Рбд қаршиликка тўғри мутаносиб бўлади. Кетма-кет уланган терможуфт билан алмашлаб улагич орқали сезгир нол индикаторни уланади, терможуфт занжирида ток борлиги шу индикатор орқали аниқланади. Терможуфтнинг токи Рбд тармоқда ёрдамчи манба токи билан бир йўналишда юрадиган қилиб уланади. ТЭЮК ни ўлчаш учун реохорд сирпанғичи нол индикатор стрелкасини нолни кўрсатгунча суради.
Do'stlaringiz bilan baham: |