Манзилли давлат дастурлари бўйича:2020 йил Инвестиция дастури бўйича 1 та мактаб (1-мактаб) ва 1 та МТТ (49-МТТ) янги қурилиши, 1 та мактаб (46-мактаб) ва 3 та МТТ (4-, 6- ва 30-МТТ) реконструкция қилиниши, шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 2 та МТТ (32- ва 35-МТТ) реконструкция қилиниши режалаштирилган. Ҳозирда 1- ва 46-мактаблар ҳамда 32-МТТ да қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди. 35-МТТ да қурилиш ишлари якунланмоқда, фойдаланишга топшириш арафасида. 4-, 6-, 49- ва 30-МТТ ларда қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. Ушбу объектлар жорий йилнинг октябр ойида якунланиши режалаштирилган.
Уй-жой қуриш дастури бўйича. Туманда 2020 йилда арзон уй-жой қуриш дастури доирасида 3 та кўп қаватли турар-жойлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда А.Темур МФЙ да “Траспорт қурувчи илғор” МЧЖ томонидан 1 дона кўп қаватли турар-жой фойдаланишга топширилди. Бобур ва Улуғбек МФЙ худудида қурилаётган кўп қаватли турар-жойлар октябр ойи якунида фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.
Тумандаги Қадирят МФЙ Хумо кўчаси 1-уй Андижон вилояти давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси хулоасасига асосан замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида тадбиркорлик маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинмоқда.
|
4.
|
Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят, туман ҳокими томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган инвестициялар, инновациялар ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, туман миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини амалга ошириш;
Инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш,
Туман инвестиция дастурлари амалга оширилишини, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;
Туризмни рвиожлантириш, туризм инфратузилмаларини шакллантириш, янги туристик маршрутлар ташкил этиш ва чет давлатларда ҳудуднинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш;
Туманда аввал ҳусусийлаштирилган ташкилотларнинг фаолиятини таҳлил қилиш, ер майдонлари ва бино-иншоотларидан самарали фойдаланиш, корхоналар фаолиятини тиклаш, уларнинг муамолларини хал этиш, мониторингини олиб борилишини, фаолият юритмаётган ва кичик қувватда ишлаётган хусусийлаштирилган корхоналар рўйҳатини шакллантирилишини назорат қилиб боради.
|
Асака тумани
|
Ҳокимнинг ўринбосари, туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи
|
Асака туманида Инвеститциялвр ва ташқи савдо бўлими 2020 йил тўққиз ойлик давомида амалга оширган Экспор ва инвестицион ишлари тўғрисида маълумот. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Андижон вилоятига қилинган ташрифи давомида тасдиқланган йиғилиш баёнига асосан 2020 йилнинг ўзида амалга ошириладиган, инвестиция қиймати 717,8 мрлн.сўм бўлган 53 та лойиҳалар тасдиқланган бўлиб, 4786нафар янги иш ўринлари яратиш белгиланган. (лойиха ташаббускорининг ўз маблағлари хисобидан 389,7 млрд.сўм. Банк кредити маблағлари хисобидан 117 млрд.сўм. хорижий банк кредити маблағлари хисобидан 8 мнл АҚШ доллар (80 млрд сўм) ва тўғридан тўғри хоржий инвестиция маблағлари хисобига 12,6 млн.доллар)
|
Жумладан,- саноат соҳасида 471 млрд.сўмлик 20 та лойиҳалар, 2 минг 765 та; (Ўз маблағи 256,3 млрд.сўм, банк кредити маблағлари 26,5 млн.сўм, ҳорижий кредит линиясидан 6,6 млн АҚШ долл Хорижий инвестиция маблағлари 12,2 мнл долл)
- хизмат кўрсатиш соҳасида 42,7 млрд.сўмлик 9 та лойиҳалар, 198 та; (Ўз маблағи 41,3 млрд.сўм, банк кредити маблағлари 1,4 млн.сўм)
- қишлоқ ҳўжалиги соҳасида 200.3 млрд.сўмлик 24 та лойиҳа,
|