5-”D”sinf rahbari Yakubova Sofiyaning



Download 195,14 Kb.
bet1/35
Sana29.12.2021
Hajmi195,14 Kb.
#75046
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
2019-синф рахбар


“Tasdiqlayman”
Maktab direktori: _____________J. Paxmiddinov

Toshkent viloyati Parkent tumani

34- sonli o’rta ta’lim maktabining
5-”D”sinf rahbari

Yakubova Sofiyaning

MA’NAVIY-TARBIYAVIY

ISH REJASI

M.M.I.B.D.O’:_______________To’xtanazarova T

2019-2020-o’quv yili

Умумий ўрта таълим муассасасининг синф рахбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

муваққат низом

l-боб. Умумий қоидалар



  1. Мазкур муваққат низом умумий ўрта таълим муассасалари синф рахбарларининг (кейинги ўринларда синф рахбарлари деб юритилади) асосий вазифалари, функциялари, хуқуқлари ва мажбуриятларини хамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

  2. Синф рахбарлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хужжатларига, Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Халк таълими вазирининг буйруқларига, мазкур муваққат низомга ва бошка норматив-хуқуқий хужжатларга мувофиқ амалга оширади.

  1. боб. Синф рахбарларининг асосий вазифалари ва функциялари

  1. Қуйидагилар синф рахбарларининг асосий вазифалари хисобланади:

таълим муассасасининг тарбиявий тизимидаги таянч педагоглардан бири

сифатида ўзига бириктирилган синф ўқувчиларининг (кейинги ўринларда синф ўқувчилари деб юритилади) амалда белгиланган таълим ва тарбия олишларини ташкил этиш;

ўқувчиларнинг ўсиб-улгайишларини педагогик кузатувлар асосида назорат этиш, ёрдамга мухтож ўқувчиларга якка холда ёндошиш асосида улар қалбида миллий ғурур, ватанпарварлик, мехр-мурувват, масъулият, ташаббускорлик, ишбилармонлик каби хислатларни уйғотиш;

синф ўқувчиларининг маънавий ва маърифий тарбиясини ташкил этишда ўқитувчилар, ёшлар етакчиси, психолог, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда ота-оналар деб юритилади), таълим муассасаси рахбарияти орқали вояга етмаганлар ишлари буйича комиссиялар, махалла, хуқуқ-тартибот идоралари, тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари билан хамкорликда ишларни ташкил этиш;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва хуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисидаги қонун хужжатлари ижроси борасида вояга етмаганларнинг назоратсиз ва қаровсиз қолишлари, укувчилар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ўтказиладиган“Ўқувчи”, “Давомат” каби профилактик рейдларда хамкорлик қилиш.

одоб-ахлоқ ва ички тартиб қоидаларига мувофиқ муомала ва кийиниш маданиятига қатъиян амал қилиш, жамоада намунали бўлиш.

Синф рахбарлари қонун хужжатларига мувофиқ бошка вазифаларни хам бажариши мумкин.


  1. Синф рахбарлари ўзларига юклатилган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

хар томонлама етук, баркамол - маънавий, ақлий, жисмоний ривожланган шахс тарбиясини амалга ошириш, синф ўқувчиларининг қобилиятларини тўлиқ намоён этишлари учун тегишли шарт-шароитлар яратиш;

педагогик ва ўқувчилар жамоа хамкорлигида тарбиявий ишларни ташкил этишда хар бир ўқувчининг ўзига хос хусусиятларига қараб ёндашишни йўлга қўйиш;

эрталабки сафланишларда синф ўқувчиларининг белгиланган тартибда тўлиқ иштирок этишларини таъминлаш;

бириктирилган синф хонасидаги мавжуд жихозларнинг сақланишини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;

синф рахбарлари ўз фаолиятини ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари, умумий ривожланиш даражаси ва қобилиятларини хисобга олган холда, кенг қамровли тарбиявий ишлар ва аниқ мезонлар асосида ташкил этади.

Жумладан:

а) Миллий ғоя ва ватанпарварлик рухида тарбиялаш йўналишида:

ўқувчиларни Ватани ва халқига садоқат, фидойилик, Давлат рамзларига хурмат рухида тарбиялаш;

ўқувчилар онгига буюк аждодларимиз мероси ва халқимизнинг бугунги бунёдкорлик ишларига юксак эхтиром туйғуларини сингдириш, юртимиздаги бунёдкорлик ишлари, иншоотлар ва маърифат масканлари билан таништириб бориш;

синфда ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар рухида тарбиялаш мухитини яратиш, тарбия жараёнига бой маданий меросимиз, миллий одоб-ахлоқ меъёрларини татбик этиш, мехнатга ижодий муносабатни тарбиялаш;

ўқувчиларни мустақил хаётга тайёрлаш, уларни жамиятда ўз ўрнини топа оладиган шахс сифатида шаклланишлари учун зарур куникмаларни ривожлантириш;

ўқувчиларни ўзбек ва бошка халқларнинг маданий, тарихий, миллий анъаналарига хурмат рухида тарбиялаш;

б) ота-оналар ва махалла билан хамкорлик йўналишида:

баркамол авлодни тарбиялашда “Оила - махалла - таълим муассасаси" хамкорлиги Жамоат кенгаши фаолиятини кенг татбиқ этиш, аниқ белгиланган режа асосида синф ота-оналар мажлисларини ўтказиб бориш;

ўқувчиларни ижтимоий химоя қилиш буйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш, жумладан, кам таъминланган оилалар фарзандлари, ижтимоий химояга мухтож, ота-она қарамогидан махрум бўлган, ота-она қаровисиз қолган, васийлик ва хомийликка берилган вояга етмаганларнинг ижтимоий хуқуқларини химоялаш;

ўқувчиларнинг таълим муассасаси уставида белгиланган мактаб формасида келишларини назорат килиш;

ўқувчилар кундалик дафтарларининг юритилишини назорат ва тахлил килиш, ўқув қуролларининг мавжудлиги ва туғри тартибли сақлашларини кузатиб бориш, натижаларини ота-оналар билан мухокама қилиш;

ўқувчиларнинг турар жойлари, уй шароитлари билан танишиш, уларнинг соғлиги, маиший холатларини ўганиш, уйда ва таълим муассасасида маданий дам олишларига ва мустакил ишлашларига шароит яратишга харакат қилиш;

ўқувчиларнинг турли салбий диний оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, уларда бу борада иммунитет шаклланиши учун тарғибот- ташвикот ишлар олиб бориш;

ота-оналар билан хамкорликда ота-оналар мажлислари, давра сухбатлари, мулокотлар уюштириш, ўтказган тарбиявий ишлари юзасидан педагогик кенгашларда хисобот бериш;

дарсларга сурункали ва мунтазам келмайдиган, тарбияси оғир ўқувчилар билан ишлашда уларнинг ота-оналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошкариш ва хуқуқ-тартибот органлари билан хамкорлик қилиш, натижалари буйича директор хузуридаги ишлаб чикариш йиғилишига маълумот киритиб бориш;

ўқувчиларни ота-оналар ва катталарга хурмат, кичикларга иззат рухида тарбиялаш, уларга камтарлик, сахийлик ва саховатпарварлик, инсонларга ёрдам бериш, мехрибонлик, мехнатсеварлик хислатларини сингдириб бориш.

в) ўқувчиларнинг бўш вактларини мазмунли ташкил этиш, мактабдан ва синфдан ташкари фаолиятга жалб этиш йўналишида:

ўқувчиларнинг қизиқиши, имконияти ва қобилиятларига қараб фан тўгараклари, спорт секциялари, бадиий-эстетик, техник, экологик, сайёхлик ва ўлкашунослик йўналишидаги тўгаракларга, клубларга жалб килиш;

қобилиятли ва истеъдодли ўқувчиларни рағбатлантириш, уларнинг ижодий имкониятларини ривожлантиришга кумаклашиш;

ўқувчилар дунёқарашини миллий маданиятнинг асоси бўлган мусиқа ва қўшиқ, кино, адабиёт, халқ оғзаки ижоди, театр, наққошлик ва меъморчилик каби халқ амалий санъати турлари воситасида кенгайтириш мақсадида уларни маданият масканларига ота-оналар билан хамкорликда жалб этиш;

ўқувчиларни ёзги соғломлаштириш оромгохларида дам олишини ташкил этиш, кузги, қишки ва бахорги таътил кунларини мазмунли ўтказиши учун ота- оналар билан хамкорликда шароит яратиш;

хавфсизлигини таъминлаган холда ўқувчиларнинг маданий дам олишлари ва саёхатларини уюштириш;

турли (байрамлар, курик-танлов, спорт мусобакалари, учрашувлар, кечалар ва бошкалар) тадбирларда синф ўқувчиларининг фаол иштирокини таъминлаш;

г) ўқувчиларнинг ўзини ўзи бошқариш тизимини такомиллаштириш йўналишида:

синф жамоаси билан биргаликда синф фаолларини сайлаш ва синф ишларини режалаштириш,ўқувчилар давоматини мунтазам кузатиб бориш ва тахлил килиш;

синф ўқувчиларининг эхтиёж ва кизикишларини хар томонлама ўрганиш, уларни ахил жамоага жипслаштириш ва ташаббускор ўқувчиларни қўллаб- қувватлаш;

хар бир ўқувчининг ўзи учун кун тартибини тузишларини ташкил этиш ва унинг бажарилишини ота-оналар хамкорлигида назорат қилиш;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти хамда “Камалак” болалар ташкилотининг хисобот сайлов йиғилишларини белгиланган тартибда ўтказилишида сардорларга амалий ёрдам бериш;

ўқувчиларнинг хуқуқий саводхонлигини ошириш, хар бир фуқаро, шахс ва муассасалар томонидан бажарилиши шарт бўлган қонун хужжатлари, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий хаётда рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида тушунчалар бериб бориш, қонунга ҳурмат хиссини шакллантириш;

болалар ва ўсмирлар учун чоп этиладиган газета ва журналларни тарғиб этиш, синф деворий газетасини чиқарилишига кўмаклашиш;

д) педагогик жамоаси билан биргаликда:

синф ўқувчиларнинг таълим муассасаси (уставида белгиланган) ички тартиб қоидаларини бажаришларини таъминлаш;

синф журналининг ва фаолиятига доир бошка хужжатларнинг тўғри юритилишини таъминлаш;

ўқувчилар ўзлаштиришини юқори даражага кўтариш, тартиб-интизомни мустахкамлаш мақсадида синф мажлисларини ўтказиб бориш;

ўқишда ютуқларга эришган, умумий фойдали мехнатда, мактаб хаёти ва жамоатчилик ишларида фаол ўқувчиларни тақдирлаш, уларнинг ота-онасига ташаккурнома, миннатдорчилик хатлари юбориш буйича таклиф бериш;

соғлом турмуш тарзи, оилавий хаёт гигиенаси ҳамда жисмоний тарбия, зарарли одатлардан сақланиш каби масалаларга эътибор бериш;

ўқувчиларнинг паст ўзлаштириш сабабларини аниқлаш, уни бартараф этиш буйича тегишли фан ўқитувчилари, ёшлар етакчиси ва мактаб психологи билан биргаликда ёрдам бериш;

таълим муассасаси тиббиёт ходимлари, ўқитувчилари, психолог ва ота- оналар билан хамкорликда ўқувчиларнинг соғлигини мухофаза қилиш, маънавий-маърифий, жисмоний ва аклий жихатдан ривожланиш мувофиқлигини назорат қилиш;

ўқувчиларнинг таълим муассасасида техника хавфсизлиги, уларни мухофаза қилиш, санитария-гигиена қоидалари ва меъёрлари талабларига риоя қилишини таъминлаш;

касбий малакасини ошириб бориш, йўналиши буйича турли семинарларда иштирок этиш.

Синф рахбарлари қонун хужжатларига мувофик бошка функцияларни хам амалга ошириши мумкин.


  1. Синф рахбарлари зиммасига мазкур низом ва бошқа қонун хужжатларида назарда тутилмаган вазифаларни юклаш, уларни иш вактидан ташкари, фаолиятига оид булмаган йиғилишларга ва бошка тадбирларга жалб этиш тақиқланади.

  2. Синф рахбарлари таълим муассасасида ва кенг жамоатчилик орасида синф ўқувчиларининг (ота-оналари билан биргаликда) тарбияланганлик даражасига жавобгар шахс хисобланади.

  3. Таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги пайтдаги ўқувчиларнинг хатти-харакатлари учун амалдаги қонунчилик хужжатларига мувофиқ уларнинг ота-оналари жавобгар хисобланади.

Бундай холатларда синф рахбарига нисбатан интизомий жазо чоралари қулланилмайди.

З-боб. Синф рахбарларининг хуқуқлари ва мажбуриятлари



  1. Синф рахбарлари ушбу низомда белгиланган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги хуқуқларга эга:

синф ўқувчиларининг дарс машғулотлари ва имтихонларида иштирок этиш;

бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар учун қушимча дарслар ташкил этиш буйича таълим муассасаси рахбариятига таклиф киритиш;

ўқувчилар тарбиясига оид илгор иш тажрибаларини амалга ошириш буйича таълим муассасаси рахбариятига ташаббус билан чикиш;

тарбиявий соатларни режалаштиришда ўқувчилар ёш хусусиятларидан келиб чиқиб, таълим муассасаси умумий режасига қўшимча ва ўзгартиришлар бўйича таклиф киритиш;

тарбиявий соатларнинг таъсирчанлигини ошириш учун мавзуларни ўтишдан олдин мактаб психологи, шифокори (хамшираси) ва бошка тегишли соха мутахассислари билан мухокама қилиш, зарур холларда уларнинг иштирокида тарбиявий соатларни ташкил этиш;

синф фаоллари ишини назорат қилиш, улар билан биргаликда йиғилиш кун тартибини белгилаш ва синф йиғилишларини уюштириш;

ўқишда ютуқларга эришган, умумий фойдали меҳнатда, мактаб хаёти ва жамоатчилик ишларида фаол ўқувчиларни такдирлашга тавсия этиш;

ўқувчиларнинг ота-оналари билан таълим-тарбия масалалари юзасидан суҳбатлашиш, хамкорлик килиш, педагогик маслахатлар бериш; укувчилар хулқини баҳолаш;

ҳамкорликда олиб бориладиган тадбирларда мунтазам қатнашмайдиган, фарзанди тарбиясига эътиборсиз ота-оналар бўйича мактаб кузатув кенгашига, “Оила-махалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги” Жамоат кенгашига мурожаат килиш.

Синф раҳбарлари ўз вазифаларини бажаришда қонун хужжатларига мувофиқ бошка ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



  1. Синф раҳбарларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

синф ўқувчиларининг давоматини назорат килиш, сабабсиз дарсга келмаган ўқувчиларнинг ота-оналари билан (телефон орқали) боғланиб, дарсга келмаганлик сабабларини урганиш, натижалари бўйича мактаб раҳбариятига ахборот (зарур холларда ёзма) киритиш;

зарур холларда махалла оқсоқоли ёки профилактика (катта) инспекторлари, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари билан биргаликда сабабсиз ва мунтазам дарсга келмаётган укувчиларнинг уйига бориб мавжуд холатни ўрганиш;

“Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тугрисидаги низом”, “Умумий урта таълим мактабининг ички тартиб коидалари”, “Умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари” ҳамда “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом” мазмун-моҳиятини ва талабларини синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари эътиборига етказиш;

амалдаги қонунчилик хужжатларига кўра фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти, мажбурияти ва жавобгарлиги тўғрисида ўқувчиларнинг ота- оналари ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш;

педагогик жамоа, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари билан мулокотда вазмин ва хушмуомала булиш;

ўзининг ижтимоий-сиёсий, хуқуқий билимларини ошириб бориш.

Синф раҳбарлари конун хужжатларига мувофик бошка мажбуриятларпи ҳам бажариши мумкин.


  1. боб. Синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тартиби

  1. Ўқитувчилар орасидан таълим муассасаси директори томонидан синф раҳбарлари тайинланади ва озод этилади.

Бошлангич синфда асосий (ўқиш, она тили, математика) фанлардан дарс берадиган ўқитувчи синф раҳбари хисобланади.

  1. Бир ўқитувчига фақатгина битта синф рахбарлиги топширилади. Директор ўринбосари, психолог, ёшлар етакчиси синф рахбари бўлиши мумкин эмас.

  2. Синф рахбарлари фаолиятини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари назорат этади ва мувофиқлаштиради.

  3. Синф рахбарларининг йиллик иш режаси таълим муассасасининг умумий режаси асосида ишлаб чиқилади ва маънавий-маърифий ишлар буйича директор ўринбосари томонидан тасдиқланади.

  4. Синф рахбарларининг йиллик ишларини режалаштириш, тарбиявий ишларни ташкил этиш ва ўтказишга ёрдам бериш, уларнинг самарадорлигини ошириш, ишларини мувофиқлаштириш, иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида синф рахбарлари услубий бирлашмалари ташкил этилади. Синф рахбарлари услубий бирлашмасига барча синф рахбарлари аъзо хисобланади.

  5. Синф рахбарлари томонидан қуйидаги хужжатлар юритилади:

  • синф рахбарининг йиллик иш режаси

  • синф рахбари дафтари (ушбу дафтарда синфнинг ижтимоий поспорит - уцуечилар цацида маълумот, уцув iшли вазифалари, уцувчиларнинг чораклик ва йиллик узлаштириши, уларнинг давомати, синф ва ота-оналар мажлислари баённомалари, уцувчиларнинг дарсликлар билан таъминланиши, кундалик дафтар назорати, ота-оналар цамда уцуечилар билан индивидуал суцбатлар цайд этиб борилади);

  • тарбиявий соатлар режаси ва намунавий машғулот ишланмалари;

- тарбияси оғир ва сурункали дарс қолдирувчи ўқувчилар билан ишлаш режаси.

  1. Синф рахбарлари ўқувчилар шахсига оид маълумотларни (шахсий йиғмажилд) шакллантиради ва сақлайди. Ўқув йили чораклари ва якуни бўйича хисоботлар тайёрлайди.

Синф рахбарлари фаолият йўналишлари бўйича хисоботларини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарига топширади.

  1. боб. Якуний коидалар

  1. Таълим муассасаси маъмурияти синф рахбарлари ёрдамидан фақат ушбу низомда белгиланган вазифалар доирасида маънавий-маърифий ишлар буйича директор ўринбосари билан келишилган холда фойдаланиши мумкин.

  2. Мазкур низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун хужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.




Download 195,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish