5. Буғ турбина қурилмаси



Download 54 Kb.
Sana30.03.2022
Hajmi54 Kb.
#517235
Bog'liq
к300-240


5. Буғ турбина қурилмаси
Буғ турбина курилмаси энергоблок таркибидаги электрогенераторни иссиқлик ёрдамида харакатланишини таъминлайди. Буғ турбина қурилмасининг шартли қисмлари қуйидагилар: буғ турбина, конденсацион қурилма- турбина конденсати ва таъминлаш сувини регенератив тарзда иситиш тизими, конденсацион ва таъминлаш насослари ва уларнинг харакатка келтирувчи двигателлари. Буғ турбина қурилмасининг таркибига шунингдек, мойлаш, бошқариш ва ҳимоялаш тизими ҳамда бир қатор махсус қурилмалар: РСҚ (редукцион совутиш қурилмаси (РОУ)), ТТЭРСҚ (тез таъсир этувчи редукцион совутиш қурилмаси (БРОУ)), ТВБҚ (турбинанинг вал буриш қурилмаси (ВПУ)) ва бошқалар киради. Буғ турбина қурилмалари буғ қозон агрегатидан кирувчи энергияни ўзгартириш учун мўлжалланган бўлиб, шунингдек, турбинада ишлаб чиқарилган буғни конденсациялаш ва таъминлаш сувини қозон агрегатга йўналтиришни амалга оширади. Буғ турбина қурилмаларининг иситиш схемаси иссиқликдан фойдаланиш ва ўзгартириш жараёнларни акс эттириб расмда келтирилган. 5.1 Станцияда ўрнатилган ҳар бир буғ турбинаси –кўп поғонали (босқич-фаол),бир валли, икки силиндрли, (ЮБЦ ва ПБЦ) буғни оралиқ иситувчи гидродинамик бошқариш тизимига эга бўлади. Мазкур турбинанинг асосий хусусиятлари қуйидагилар:
Тури- К-300-240
Номинал қуввати Мвт-300
Ротор ҳаракатланганда номинал айланишлар миқдори айл/мин-3000
Тоза буғнинг номинал сарфи т/с- 900
Тоза буғ ҳарорати градус-565
Оралиқ иситишдан кейин буғ ҳарорати градус-565
Номинал тартибда конденсаторда босим КПа-3.0.

Таъминот сувини якуний иситиш ҳарорати бунда 225.....230 градус бўлади.


5.1.1 Қозондан чиқувчи соф буғ иккита буғ ўтказгич орқали турбина қопқоғига киритилади. Бундан кейин мазкур буғ ЮБЦ нинг ён ва юқори олд қисмида жойлаштирилган ЮБЦ турбинасидаги тўртта бошқариш қопқоғига ўтказилади.
ЮБЦ турбинада 15 та ПБЦ да 15 та поғона жойлаштирилган. ЮБЦ ажрутувчи диафрагмаси 2 қисмга бўлинади: ЮБҚ-( буғни саноат иситишгача 7 босқич) ва ЦБҚ (8 босқич).
ЮБҚ (Юқори Босимли Қисм) турбинада олдинги қисмида икки корпусли сифатида ишлар амалга оширилади. Диафрагманинг 6 ва 7 поғоналари алоҳида ҳалқада жойлаштирилади. Саноат иситишда буғни чиқариш учун ЮБЦ ажратилган диафрагма билан биргаликда жойлаштирилади. Бунда 4 та қувур бўйлаб буғ камерасидан ( босим 3.25 МПА ва ҳарорат 380 градус) умумий коллектор чиқарилади. Кейинчалик иккиламчи иситувчи қозон агрегатга иккита қувур орқали йўналтирилади. Иккита буғ ўтказгич орқали сўнгги иситилган буғ ( 3.05 МПА ва ҳарорат 570 градус) ўртача босимли ажратилган блок-клапанга киритилади. Мазкур камера 8-даражали ҳалқа билан ажратилган ЮБЦ диафрагмада яратилган. 9-15 поғона диафрагма ҳалқалари таъминот суви ва турбина конденсатини регенератив иситгандаги буғни ЎБҚ (ўрта босимли қисм) билан камерага олиб боради.
Диаметри 1000 мм бўлган ЮБЦ рессиваридан буғ ПБЦ га йўналтирилади. Бунда иккита йўналишда қарама-қарши томонга ажралади. (6-поғона бўйича ҳар бир оқимда). 2, 3 ва 4 -оқимлардан кейин ҳар бир оқимларда турбина асосий конденсатини регенератив иситишда буғ чиқариш камераси бўлади. Мазкур камералар-ЎБҚ учун мўлжалланган камера билан бир хил бўлади. ПБЦ дан буғ чиқариш турбина ўқига перпендикуляр жойлаштирилган конденсаторда амалга оширилади.
5.1.1.1 Турбинада тоза буғ бўйича конусли буғ тақсимлашни ва саноат миқёсида иситилган буғ бўйича дроссел буғ тақсимлашни қўллаш.
Конусли буғ тақсимлашнинг моҳияти биринчи босқичда буғни турбина атрофидаги қисмларга етказиш амалга оширилади.ЮБЦ нинг ҳар бир бошқарувчи клапанларидан кейин буғ биринчи босқичдаги конус тўсиқнинг алоҳида сегментига етказилади. Буғни тарқатишнинг бундай усули унинг солиштирма ҳажми кам бўлганда, буғни конусли панжарага жойлаштириш учун қўлланалaди. Бу бир қанча конус сегменти шаклида амалга оширилади. Бошқарувчи клапан очилиши буғни тарқатишни оширишга хизмат қилиб шунингдек номинал юкламада унинг атрофини 70-75% иситишга етказиш имконини беради. Бунда тўлиқ очилган клапан орқали ўтувчи буғ ўтиши тартибга солинади ва паст босим билан ўз конусли панжара қисмига ўтади.
Турбина қисмлари атрофи бўйлаб буғ ўтказиш қисман ёки парциал ўтказиш деб номланади. Узунлиги бўйлаб буғ ўтказиш босқичли парциаллик деб номланади. Босқичлар прациал босқичлари буғ ўтказиш билан ўзгариши мумкин. Бу мувофиқлаштирувчи ўтказиш деб номланиб турбинанинг биринчи поғонаси мувофиқлаштирувчи бўлади. Бошқарилувчи поғонада буғ босими турбинанинг жорий юкламасига пропорционал бўлади.
Ҳар иккита ўрнатилган ЎБҚ буғ кириши битта умумий ишчи қисм дроссел ва кесилган клапаннинг функцияларини бажаради ва шунинг учун бунда иккита ўтказгич мавжуд. Бошқариш турбинанинг мувофиқлаштирувчи тизимида амалга оширилади.Турбина ишчи органлари меъёрий иш шароитида блок-клапанлар тўлиқ очилган шароитда бўлади ва шунинг учун мазкур блок-клапанлардаги буғни бошқариш амалга оширилмайди. Мазкур блок-клапанлардаги буғни бошқаришнинг самараси турбина юкламаси ва ротор айланишини меъёрий чегарасида бўлишига хизмат қилади. Бундай ҳолатда мазкур клапанларни тўлиқ беркитиш орқали буғ оқими тўлиқ қисқартирилади.
5.1.2 Қуввати юқори бўлган буғ турбиналари кўп поғонали бўлиб бир босқичда конструктив-мустаҳкамлик кўрсаткичлари катта қувватга етказиш имконияти йўқ. Шунингдек унинг тежамкорлиги юқори эмас.
5.2 Конденсацион қурилма.
Кўриб чиқилган иситиш даврида бажарилган ишлар иссиқлик двигателнинг буғ турбинасида амалга оширилади. Унинг ФИК (фойдали иш коэффициенти) си турбина сўнгги қисмида буғ ҳароратидан юқори бўлади. Мазкур двигателни яратишнинг қўшимча талаблари турбинадаги буғни доимийлиги ва ишлатилганини камайтиришдир. Шундай қилиб юқори даражада тежамкор иссиқлик двигатели яратиш учун энг паст босимда (вакуумда) ишлаб чиқарилган буғни конденсациялашни таъминлаш керак. Бу учун қўшимча қурилмалар қаторида конденсатордан фойдаланилади. Конденсатор ва унинг хизмат кўрсатувчи қурилмалари конденсацион қурилмалар тўплами деб юритилади.
Мазкур конденсацион тўплам конденсатор иккита КЭН (конденсат электронасоси) битта ишга туширувчи ва иккита асосий эжектордан иборат бўлиб қуйидаги вазифаларни бажариш учун мўлжалланган бўлади:

  • турбинада ишлаб чиқарилган буғни қабул қилиш ва конденсациялаш;

  • конденсатор буғ маконидан ҳаво конденсацияланмаган буғ ва газларни чиқариш;

  • қозон агрегатни ёқиш ва турбинани ишга туширишда тўпланадиган буғ ва сув оқимларини қабул қилиш

  • қозон агрегатни аварияли ишга туширишда тўпланган буғни қабул қилиш

  • конденсат шаклини тўплаш уни дастлабки деаэрациялаш ва қозон агрегат таъминот сувини тайёрлаш тизимига узатиш.

5.2.1 Конденсаторга кирувчи конденсация ўзаро алоқа натижасида пайдо бўлади. Бунда ЦЭН (циркуляцион электронасос)–ни конденсаторга келадиган ва трубкага қўйиладиган совитилган сув мазкур трубка девори орқали келади.Шаклланган конденсат конденсаторни пастки қисмига ва ундан кейин конденсат тўплагичга келади. Конденцияланмаган тўйинган буғ газлар билан биргаликда ҳаво орқали мазкур аралашмадан чиқаришга йўналтирилади.
5.2.1.1. Тўйинган буғнинг солиштирма ҳажми ундан чиққан конденсат солиштирма ҳажмидан кўп бўлиб бунда конденсаторда буғни конденсациялаш паст босим-вакуумда амалга оширилади. Конденсат ва буғ ҳарорати вакуум босимида тўйинган буғ ва ўртадаги ҳароратга тенг бўлади. Натижада конденсаторда буғ кучли совитилади. Конденсаторда конденсат шаклланиши жараёнини узлуксизлигини таъминлаш учун шаклланган конденсат ва буғ-ҳаво аралашмасини олиш керак. Мазкур тадбирлар биринчи КЭН-лар ва иккинчи эжекторлар билан амалга оширилади.
5.2.1.2 Электростанцияларда конденсатор босими Пк одатда атмосфера босимимиқдоридан фоиз шаклида қайд этилади. Жиҳозлаш учун (Пк 3 Кпа ёки 22.5 мм.рт.ст га тенг) ва буғ турбин қурилмалари конденсаторда вакуум миқдори станция ҳудудида( Пб 96.3 Кпа ёки 722 мм.рт.ст) қуйидаги таркибда бўлади:
Пвак= (1-Пк/Пб) *100%=(1-3/96.3)*100=(1-22.5/722)*100=96.9%
Қаердан:
Пк=Пбх(1-Пвак/100%) = 722х(1-96.9/100)=22.5 мм.рт.ст
Атмосфера босим кўрсатилмаган вакуумда фоиз кўрсаткичи конденсатор босими ҳақида ҳеч қандай фикр билдириш имконини бермайди.
Конденсаторда босимнинг 1 Кпа га ўзгариши (7.5 мм.рт.ст) худди шундай вакуммда 1 % га ўзгариши буғ турбина тежамкорлигини 1% га ўзгаришига сабаб бўлади.

5.4 Ёрдамчи қурилмалар.


Буғ турбина ускунасининг ёрдамчи қисмларига РСҚ ТТЭРСҚ ва унинг ротори (машинанинг айланувчи қисми) да сув кўтариш тизимига эга турбинанинг айланма вал қурилмаси киради.
5.4.1 Буғ турбина қурилмасининг РСҚ си баъзан “шахсий эҳтиёжлар РСҚ си” ва “хизмат РСҚ си” деб номланиб чиқувчи буғ босимини пасайтирувчи дроссел клапан ва турли истеъмолчилар масалан: ЮБД ва энергоблок буғ турбина қурилмасининг эжектор (буғ кучи билан ишлайдиган механизм) мазут хўжалиги станциянинг иссиқлик қурилмаларига юбориладиган турдаги ҳамда 0.8.....1.3 МПа босимда ва 200.....250 С да буғ таъминоти учун мўлжалланган технологик ўрнатилган буғ совуткичдан иборат.
Редукцияга учраган ва совитилган буғнинг белгиланган кўрсаткичлар доирасида бўлишини сақлаш унинг мос авторегуляторлари томонидан таъминланади.РСҚ нинг дроссел қопқоғи беркитувчи қисм вазифасини бажармайди ва профилланган буғ ўтказиш туйнукли шибер ва корпусга киритилган клапан эгаридан иборат. РСҚ мувофиқлаштирувчи авторегулятор қисмларини ўтказиш ёрдамчи мотор 15......25 вақтида электр ёрдамида амалга оширилади.
Босими 3 МПа ва ҳарорати 380 градус бўлган РСҚ чиқувчи буғ босими ЮБҚ турбинасидан сўнг саноат иситишда қозон агрегатга йўналтирилади 5.5 МПа босим ва 160 градус ҳароратга эга бўлган таъминот суви ТЭН-(таъминлаш электр насоси)лар саноат босқичидан сўнг керакли воситалар ёрдамида совитилади.
РСҚ нинг ишлаб чиқариш қуввати 110т/с дан ошмайди.
РСҚ ни ўчириш зарурияти туғилганда буғ ва сув бўйича ўрнатилган электр беркитувчи клапанлар ёрдамида амалга оширилади.
5.4.2 Буғ турбина қурилмаси буғ босимини тушириш схемаси бўйича 3 та ТТЭРСҚ дан иборат: ТТЭРСҚ-1 ТТЭРСҚ-2А ва ТТЭРСҚ-2Б. Шулардан ТТЭРСҚ-1 ЮБҚ турбинасида бўлади. Саноат иситишда қозон агрегатда ЮБҚ турбинасидан кейин буғ қувурлари ўртасидаги тўсиқдан А ва Б оқим бўйлаб ўрнатилади. Параллел равишда ишлайдиган ТТЭРСҚ-2А ва ТТЭРСҚ-2Б ЦБҚ ҳамда ПБЦ турбиналарини мувофиқлаштириб қувурдан қозон агрегатига саноат иситишидан сўнг буғ ЦБҚ га йўналтирилади. ТТЭРСҚ-1 нинг ишлаб чиқариш қуввати ( 14.9МПа ва 570 градусда) 150т/с ни ташкил этиб ТТЭРСҚ-2А ва ТТЭРСҚ-2Б ларнинг ҳар бириники -80т/с га тенг.(10.0 МПа ва 540 градусда.)
ТТЭРСҚ буғ босимини камайтириш ва энергоблокни ишга тушириш ҳамда тўхтатишда буғни саноат иситиш учун мўлжалланган бўлиб, қувур агрегати юкламаси натижасида истеъмолни технологик пасайтириш ёки аварияли тўхтатишни ҳал этади. Бунда ТТЭРСҚ нинг ҳар бирида “Хизмат РСҚ” си бўлиб ( дроссел-беркитувчи клапан шаклида буғни совиткич ва камайтириш авторегулятори) шунингдек электр ўтказгич беркитувчи-дроссел туридаги тез очилувчи клапан ҳамда Кен-ов босимли конденсатни совитиш қопқоғидан иборат бўлади. Мазкур ТТЭРСҚ нинг беркитувчи қисмларини мажбурий очиш ва ёпиш бўшатиш тизими таъсирида ва энерго блокни технолoгик ҳимояси ҳамда ТТЭРСҚ ни технологик беркитиш шунингдек оператор томонидан сўнгги фаолият натижасида масофадан амалга оширилади.
Download 54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish