314. ОТҚда ёнғин-қутқарув автомобилларига қандай қулайликлар яратилган бўлиши керак?
~ (ёнғин тезкор ўчириш режасига мувофиқ) жойлаштириш жойлари белгиланган ва ерга улаш тизими билан жиҳозланган бўлиши
= ёнғинни ўчириш вақтида ёнғин-қутқарув автомобилларини ҳаракатланиш йўлакларини яхшилаш
= бошқа ёнғин ўчириш гуруҳи билан боғланиш мақсадида алоқа аппаратлари билан таъминланган бўлиши
= ёнғин командаси берилганда ёнғин-қутқарув автомобилларини масофадан туриб ўт олдириш учун жиҳозланган бўлиши
315. Компрессор хоналарини тоза ҳолда сақлаш мақсадида фойдаланиладиган матолар қандай қутиларда сақланиши лозим?
~ сиғими 0,5 м3 дан кўп бўлмаган махсус ёпиқ металл қутиларда
= сиғими 1 м3 дан кам бўлмаган махсус ёпиқ металл қутиларда
= сиғими 0,5 м3 дан кам бўлмаган махсус ёпиқ пластик қутиларда
= сиғими 0,5 м3 дан кўп бўлмаган махсус усти очиқ пластик қутиларда
316. Мойлаш мойларининг суткалик захирасини бевосита хоналарда қандай идишларда сақлашга рухсат берилади?
~ синмайдиган ёпиқ идишларда (металл, пластик ва бошқаларда)
= синмайдиган очиқ идишларда (металл, пластик ва бошқаларда)
= синмайдиган устки қисми очиқ идишларда (фақат пластик)
= синмайдиган устки қисми очиқ идишларда (фақат металл)
317. Подстанция ҳудудининг йўлларини ва сув манбаларига борадиган йўлларни ишга яроқли ҳолда сақлаш мақсадида қиш пайтларида қандай доимий тозалаш ишлари амалга оширилади?
~ доимий қор ва музлардан тозаланади
= дарахтларнинг буталган шохларини подстанция ҳудудидан олиб чиқилади
= ҳафтанинг исталган бир куни подстанция ходимлари учун тозалаш куни деб эълон қилинади
= йўллар доимий равишда дарахт баргларидан тозаланади
2-§. Кабель хўжалиги
318. Ташкилотнинг кабель хўжалигига қандай кабель иншоотлари ва линиялари киради?
~ барча кабель иншоотлари (туннеллар, ярим қаватлар, шахталар, каналлар, галареялар, эстакадалар), шунингдек, махсус кабель конструкцияси бўйича махсус металл қутиларда ёпиқ ёки очиқ жойлаштирилган кабель линиялари
= кабель конструкцияси бўйича махсус пластик қутиларда фақат ёпиқ жойлаштирилган кабель линиялари
= кабель хўжалигига кабель иншоотларидан фақат шахталар ва эстакадалар киради
= конструкциясидан келиб чиқиб фақат махсус очиқ қутиларда жойлаштирилган кабель линиялари
319. Ташкилот раҳбари буйруғига кўра кабель линияларининг ишончли эксплуатация қилинишини таъминлаш, зарур бўлган қурилиш-монтаж, таъмирлаш ишлари ва ёнғинга қарши тадбирларни ўтказиш учун қандай ишлар амалга оширилади?
~ кабель хўжалиги электр цехига бириктириб қўйилиши, кабель хўжалигининг участкаси яратилади
= ишончли эксплуатация қилинишини таъминлаш мақсадида масъул ходимларни бириктирилади
= кабель линияларининг қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишлари вақтида ташкилот раҳбари томонидан бир қанча назоратлар ўтказилади
= ёнғинга қарши тадбирларни ташкил ташкил этиш вақтида ёнғин ўчириш командалари ҳаракати корхона раҳбари томонидан кўриб чиқилади
Do'stlaringiz bilan baham: |