5-боб. Тақсимловчи тузилмалар
1-§. Электр станция ва подстанцияларнинг тақсимловчи тузилмалари
293. Ёпиқ тақсимловчи қурилма (кейинги ўринларда ЁТҚ) хоналари қандай ҳолда сақланиши ва қандай муддатда чангдан тозаланиши керак?
~ тоза ҳолда ва йилда камида икки марта, керак бўлган ҳолларда эса ундан кўпроқ
= тоза ҳолда ва йилда камида бир маротаба
= ишчи ҳолатда ва икки йилда бир марта, зарур бўлган ҳоллардагина
= тайёр ҳолда ва икки йилда бир марта
294. Ёпиқ тақсимловчи қурилмаларнинг электротехник ускуналарини қайси жадвал асосида, қандай тадбирларни бажарган ҳолда тозалаш керак?
~ амалдаги техника хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ тасдиқланган жадвал асосида, ташкилий ва техник тадбирларни
= ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ тасдиқланган жадвал асосида, оммавий тадбирларни
= электр хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ тасдиқланган жадвал асосида, маданий тадбирларни
= электр станция ишчи қувватидан келиб чиқиб тасдиқланган жадвал асосида, маданий ва маърифий тадбирларни
295. Ёпиқ тақсимловчи қурилмаларнинг хоналарида ва йўлакларида тақсимловчи қурилмага тегишли бўлмаган қандай иншоотларни ва ускуналарни жойлаштириш ва сақлаш тақиқланади?
~ омбор ва бошқа ёрдамчи иншоотларни, электротехник ускуналар, материаллар, захира қисмлари, ёнувчан суюқлиги бўлган сиғимлар ҳамда турли газ баллонларни
= ҳар қандай турдаги ишлаб чиқариш иншоотларини, изолацион материаллар, ёрдамчи ускуналар, асосий қисмлари ва ювиш воситаларини
= ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатувчи иншоотларни, диэлектрик материаллар, ёрдамчи ускуналар ва ювиш воситаларини
= кабел иншоотларни, фотогалваник элементлар, электр токидан ҳимояловчи асбоб-ускуналар ва ювиш воситаларини
296. Электротехник ускуналарни ифлос нарсалар ва чўкиндилардан тозалаш учун қандай воситалардан фойдаланиш керак?
~ ёнғин чиқиши хавфи бўлмаган ювиш воситалардан
= бевосита ускунани тозалаш учун ишлатиладиган воситалардан
= тозалаш вақтида ускунанинг ишлашига бевосита таъсир кўрсатмайдиган воситалардан
= сифатли ювиш воситаларидан
297. Техник сабабларга кўра махсус ювиш воситаларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларда, истисно тариқасида, битта фойдаланишда қандай миқдордаги ёнувчи суюқликларни қўллашга рухсат этилади?
~ 1 л дан ошмаган миқдорда ёнувчи суюқликларни (эритувчи, бензин ва бошқаларни)
= 5 л дан ошмаган бевосита ускунани тозалаш учун ишлатиладиган суюқликларни
= 1 л дан ошмаган миқдорда ёнғин чиқиши хавфи бўлмаган суюқликларни
= 1 л дан ошмаган тозалаш вақтида ускунанинг ишлашига бевосита таъсир кўрсатмайдиган суюқликларни
Do'stlaringiz bilan baham: |