Чўкинди тоғ жинсларининг хос хусусиятлари. қатламлилик – ётқизилиш шароитларининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган турли таркибли, турли рангли ва турли қалинликдаги қатламларнинг кетма-кет келиши.
4.1-расмда чўкинди тоғ жинсларининг қатламли жойлашиши тасвирланган:
1 – пласт – қалинлиги 0,5 м гача ва Катта узунликка эга бўлган чўкинди тоғ жинслари қатлами;
2 – оралиқ қатлам – бир жинс қатлами ичида жойлашган қалинлиги 0,5 м гача бўлган бошқа қатлам;
3 – линза – кичик масофада бир қатлам ичига кириб келган бошқа қатлам;
4 – чиқувчи қатлам – бир томони камайиб борувчи қатлам;
5, 6 – пластлар чегаралари (устки – том, пастки - товон).
Ғоваклилик мезонлари:
ва ;
Одатда жинслар ғоваклилиги 35…50% ташкил этади. Сиқилув-чанлик ғоваклар хажми Vп нинг камайиши хисобига рўй беради.
Чўкинди тоғ жинсларининг таркиби ва хусусиятлари иқлим шароитига боғлиқ бўлади:
синиқ парчалилар (обломочные) кескин континентал иқлим шароитида хосил бўлади;
органоген – нам ва иссиқ иқлим шароитида хосил бўлади.
Чўкинди тоғ жинсларининг пластларида жонзодлар ва ўсимликлар қолдиқларининг мавжудлиги.
Чўкинди тоғ жинслари мустахкамлигининг магматик тоғ жинслари мустахкамлигига нисбатан паст бўлиши (заррачалар орасида боғла-нишнинг мавжуд эмаслиги, иккиламчи минералларнинг мажудлиги).
Синиқ парчали тоғ жинсларининг тавсифи. Синиқ парчали тоғ жинслари бўш (юмшоқ) ва цементлашган (қаттиқ) турларга бўлинади.
Иншоотлар асослари ва қурилиш материаллари сифатида ишлатилади.
а) Бўш (юмшоқ) тоғ жинслари магматик, метаморфик ва бошқа қоя-тош тоғ жинслари емирилиши натижасида хосил бўлади ва турли шакл ва ўлчамларга эга парчалардан иборат бўлиб фракцияларга бўлинади.
Синиқ парчали фракциялар синфлари: