9-§. Ички валюта бозорида хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш тартиби
Ўзбекистон Республикасида чет эл валютасида ички валюта бозорида операциялар валюта операцияларини амалга ошириш бўйича лицензияга эга бўлган банклар орқали амалга оширилади.
Валютали банклар чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш ҳуқуқига эгалар:
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг 11 август 2000 йилда қабул қилинган «Очиқ валюта позициясини юритиш» қоидасида очиқ валюта позицияси учун қуйидаги лимитлар ўрнатилган:
Ихтиёрий валютада очиқ валюта позицияси лимити ҳар бир операцион кун охирида валютали банкларда ўз маблағининг 50%идан ошмаслиги ва банкнинг умумий очиқ валюта позициясининг лимити ҳар операцион куннинг охирида унинг ўз маблағларининг 20%идан ошмаслиги лозим;
Суммали очиқ валюта позициясида узун валюта позицияси кўриниши ўрнатилади. Валютани сотиш ва сотиб олишда банк фақат очиқ валюта позициясидан фойдаланмайди. Кун ора банкларда умумий валюта позицияси «Ностро» ҳисобварағи бўйича олиб борилади. Қуйидагига кўра улар тўлови фойдаланадиган кунгача ўрнатилади. Агар тўловлар кирим билан қўшилиб кетса, бир ҳисобварақдан бошқа ҳисобварақга маблағларни ўтказишда хатоликка йўл қўйилса, бунда банк кун ора очиқ махсус ҳисобварақ бўйича текшириш ўтказади.
Чет эл валютасини сотиш ва сотиб олишда банк валюта позицияси лимитига риоя қилиши керак. Банк валюта операцияларини бажарганда валюта операцияларининг бир қисмини сарфлайди. Бунда банкнинг хорижий валюталар бўйича мажбурияти ва талаблари орасидаги нисбат ўзгаради. Банкнинг хорижий валюталарни сотиш ва сотиб олиш жараёнидаги валюталар бўйича талаб ва мажбуриятлари нисбати ҳолати банкларнинг валютавий ҳолати дейилади. Валютавий ҳолат очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин.
Хоҳлаган бир валюта бўйича очиқ валюта позицияси деганда банкнинг шу хорижий валюта буйича активларининг мажбуриятларидан ошган суммаси тушунилади ва у узун валюта позицияси деб юритилади. Аксинча, шу валюта бўйича мажбуриятлар активлардан ошса, яъни хорижий валютани сотиш уни сотиб олишдан юқори бўлса валюта позицияси қисқа бўлади.
Агар валюта бўйича талаблар ва мажбуриятлар тенг бўлса валюта позицияси ёпиқ бўлади.
Валюта позициясининг умумий ҳолати (суммаси) деганда барча валюталар бўйича учун(қисқа) позициялар умумий суммаси тушунилади.
Агар банк операцион кун давомида валюта операцияларини олиб боришда очиқ валюта позицияси бўйича қўйилган лимитдан ортиқ операция амалга оширган, яъни валютани кўп сотиб олган бўлса, у ҳолда валюта позицияси ортиқ сотиб олинган валютани сотиб юбориш йўли билан баланслаштириб ёпилади.
Ваколатли банклар очиқ валюта позицияси лимитига ҳисобланган фоизлар, кўчмас мулк, қимматли қоғозлар ва бошқа моддий қийматликларни сотиш ёки сотиб олиш билан боғлиқ валюта операцияларини ҳам амалга оширади. Ваколатли банклар ўзларининг жойларидаги филиаллари учун очиқ валюта позициясининг чегарасини мустақил белгилашлари мумкин. Лекин филиаллар бўйича белгиланган очиқ валюта позициясининг йиғиндиси банк бўйича унинг ўз маблағларининг 20 %идан ошмаслиги лозим.
Ваколатли банклар ҳар ойда ойнинг учинчи кунигача Марказий Банкка ўзларининг очиқ операциялари ва унга риоя қилинганлиги тўғрисида ҳисобот беришлари лозим. Ҳисобот қуйидаги шаклда тузилади:
Очиқ валюта позицияси лимитини ҳисоблаш.
Айтайлик тижорат банкининг ўз маблағлари миқдори 50000 сўм. Банкнинг хорижий валюталар бўйича қуйидагича позицияга эга:
13-жадвал
Очиқ валюта позицияси лимитини ҳисоблаш
Валюталар
|
Сотиш-сотиб олиш операциялари
|
Муддатли операциялар
|
Умумий (сумма) позиция
|
узун
|
қисқа
|
узун
|
қисқа
|
узун
|
қисқа
|
АҚШ доллари
|
80
|
|
-100
|
|
-20
|
|
Евро
|
40
|
|
-10
|
|
30
|
|
Француз франки
|
-90
|
|
150
|
|
60
|
|
Голландия гульдени
|
10
|
|
-
|
|
10
|
|
Австрия шиллинги
|
-200
|
|
40
|
|
-160
|
|
«-» билан қисқа валюта позицияси белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан хорижий валюталар бўйича қуйидаги курслар белгиланган:
АҚШ доллари
|
975,25
|
Евро
|
|
Француз франки
|
|
Голландия гульдени
|
|
Австрия шиллинги
|
|
14-жадвал
Тижорат банкининг хорижий валюталар бўйича позициялари (минг сўмда)
Валюталар
|
Сотиш-сотиб олиш операциялари
|
Муддатли операциялар
|
Умумий(сумма) позиция
|
узун
|
қисқа
|
узун
|
қисқа
|
узун
|
қисқа
|
АҚШ доллари
|
|
|
|
|
|
|
Немис маркаси
|
|
|
|
|
|
|
Француз франки
|
|
|
|
|
|
|
Голландия гульдени
|
|
|
|
|
|
|
Австрия шиллинги
|
|
|
|
|
|
|
Сўм
|
|
|
|
|
|
|
Жами
|
|
|
|
|
|
|
Сумма нетто позиция
|
|
|
|
|
|
|
Банклар Марказий Банкнинг хорижий валюта курслари бюллитенида кўрсатилган валюталарни сотиш ва сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Жисмоний шахслар билан валютани сотиш ва сотиб олиш операциялари банкларнинг валюта алмаштириш шахобчалари орқали амалга оширилади, сотиш ва сотиб олиш қиймати банк томонидан белгиланади. Алмаштириш операцияларини бажариш учун банк шартнома асосида нақд хорижий валютани бошқа банклардан сўмга сотиб олади. Алмаштирув шахобчаларида бир вақтнинг ўзида валютани сотиш ва сотиб олиш операцияларини ўтказилади. Бундай операцияларни одатда кассир ва назоратчи бажаради. Валюталарнинг ҳаққонийлиги умумий қоидалар асосида текширилади, валюта алмаштириш вақтида мижозга валюта назорати ҳужжати тақдим этилади, шу ҳужжат асосида мамлакатдан валюта олиб чиқиб кетиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |