8-§. Валюта операцияларини амалга оширишда тижорат банкларининг роли
Валюта операциялари валюта бозорларида асосан тижорат банклари орқали амалга оширилади. Тижорат банклари шартномага биноан хорижий корреспондент банкларининг инкассо ва бошқа тўлов топшириқларини бажарадилар.
Бошқа банклар ва брокер фирмалари ўзларини валюта операцияларини йирик тижорат банклари бошқарувида амалга оширадилар. Дунёда 85-95 фоиз валюта келишувлари банклар ва брокер фирмаларига тўғри келади.
Ташқи валюта бозорларида асосий иштирокчилар бўлиб йирик тижорат банклари ҳисобланади ва улар диллер функциясини бажаради. Диллер сифатда улар 2 ёки ундан ортиқ валюта (позицияларни қўллайдилар) қўйилмаларга эга бўладилар. Масалан, ”×ейз Махеттен банк” Ëондон ва Íью-Éоркда ўз бўлимларига эга. Íью-Éоркдаги бўлими Ëондондаги бўлимида фунт стерлингда депозитларга эга ва Ëондон бўлими Íью-Éоркдаги бўлимида АҚШ долларида депозитларга эга. Бу бўлимлардан ҳар бири омонатчига маҳаллий пул бирлигига чет эл валютасини таклиф этиши мумкин. Банк бу операциянинг амалга ошириш учун диллер сифатида фойда олади. Банклар ўртасидаги рақобат ”сотиш нархи” ва ”олиш нархи” ўртасидаги фарқни катта халқаро операциялар учун 1 фоиз даражасида сақлайди.
Шуни таъкидлаш лозимки, хамма тижорат банклари ҳам валюта бозорларини иштирокчиси бўлаолмайди. Валюта бозорида операцияларни амалга ошириш учун тижорат банки мамлакат Марказий банкдан (бош) лицензия олиши шарт.
Валюта операцияларини амалга оширишга ҳуқуқ берилган банклар девиз ёки валюта банклари дейилади. Валюта бозорларининг валюта операцияларидан ҳамма девиз банклари ҳар бир хил даражада иштирок этолмайдилар. Банкнинг ўлчами, унинг обрўси, хорижий бўлимлари ва шўъбалари тизимини ривожланиш даражаси ва бошқа омиллар унинг валюта бозордаги ўрнини кўрсатади.
Шу сабабли валюта операцияларини катта қисми йирик тижорат банклари ҳиссасига тўғри келади. Буларни қаторида Бэнк оф Америка, Ситибэнк, ×ейз Манхэттен бэнк, Буюк Британиядаги клиринг банклари, Олмония ва Швейцариядаги гроссбанклари, йирик француз банкларини киритиш мумкин. Бу борада баъзи трансмиллий банклар фойдали келишувлар учун бир мунча мавқега эгадирлар. Хорижий бўлимларнинг кенг тизимидан трансмиллий банклар валюта операцияларини кун давомида амалга оширадилар.
Валюта операциялари одатда бевосита банклараро (телекс ёки телефон орқали) содир бўлади, лекин шунга қарамай бир қанча мамлакатларда, масалан Олмония, Франция, ßпония ва бошқа қатор мамлакатларда, Скандинавияда валюта биржалари сақланиб қолди. У ерда Марказий банк вакиллари валюта бозори иштирокчилари билан учрашадилар, бироқ уларнинг таъсири сезиларсиз. 70-йиллардан бошлаб валюта билан савдо қисман товар биржаларида ҳам амалга оширилмоқда (×икаго, Íью-Éорк, Ëондон, Сингапур, Сянган, Монреал).
Валюта келишувларини амалга ошираётганда, банклар сотилган валютани ўтказадилар ва контрагентдан ишонч тасдиқ хатини олмасдан сотиб олинган валютани қўллайдилар. Бу операциялар компьютер ёрдамида амалга оширилади.
Éирик банклар, биринчи навбатда, трансмиллий банклар бўлимларига эгадирлар. Бу бўлимлар компьютер, телефон ва телекс алоқаси билан жиҳозланган. Қоидага биноан, улар телеграф агентлигига видеоалоқа орқали ёки телетайп орқали уланганлар. Бу телеграф агентлиги доим сиёсий ёки иқтисодий ходисаларни, шунингдек, валюта курсларини хабар қиладилар. Ҳисоб-китоблар учун компьютерлар кенг қўлланилади. Компьютер технологиясининг қўлланилиши ҳар дақиқада банкнинг турли валютадаги позицияларни бошқариш имконини беради.
SWIFT асосида ривожланган телекоммуникациялар тизими келишувлар бўйича тўловларни тезда ва кам харажатлар билан амалга ошириш имкониятини яратади, хусусан келишувнинг эртасигаёқ (яъни банк ҳисобига реал тушишидан олдин) валюта тушуми тўғрисида тасдиқни олишдан иборат.
Диллерлик валюта бўлимлари ўнлаб, бир қатор ҳолатларда юзлаб ходимларга (дилерлар, иқтисодчи-аналитиклар, менеджерлар) эгалар. Улар ўртасида ишнинг тақсимланиши валюта ва улар бўйича операциялар турларига қараб амалга оширилади.
Íисбатан тажрибали дилерлар – бош, катта дилерлар-арбитраж операцияларини ўтказиш ҳуқуқига эгалар ва спекулятив валюта операцияларини яратиш ҳуқуқига эгалар.
Иқтисодчи-аналитиклар иқтисодиётни, сиёсатни, халқаро тўловларни жараёнини ўрганиш асосида фоиз ставкасини ва курсларнинг динамикасини прогноз қиладилар. Улар валюта рискларига баҳо бериш ва уларни суғуртасини энг қулай усулини эконометрк моделини ишлаб чиқадилар. Валюта операцияларини умумий бошқарув менеджерлар зиммасига қўйилган. Улар валюта сиёсатини юргазадилар. Унча катта бўлмаган банкларда дилер бир вақтни ўзида оператор ва мутахассис вазифасини бажариши мумкин.
Валюта операциялари банк фаолиятини мураккаб турини намоён қилади. Улар валюта бозорларига тўғри баҳо бериш ва прогноз қилиш қобилиятига эга бўлишни талаб этади. Бироқ прогнозларнинг самарали одатда кам сезилади, чунки валюта келишувлари объектив ва субъектив сифатдаги рискларга дучор бўладилар. Рискнинг объектив асослари – мамлакат иқтисодиёти, валюта курси ва бозорини ўзгарувчанлигидир. Субъектив омил диллернинг ҳуқуқлари чегарасида унинг қабул қилган қарорларидан операция ҳажми ва валюта курси ўзгаришига боғлиқ. Ҳар дақиқада ўнлаб миллионлаб доллорларга шартномалар тузилишини эсга олсак, дилернинг ножўя ҳаракатлари катта ютқизишларга сабаб бўлишни аниқ тасаввур қилишимиз мумкин.
Тарихан халқаро айланмада икки асосий тўлов усули фарқланади: трассировка ва ремитировка. Трассировка кредитор қарздорга унинг валютасида тратта ёзади (масалан, Íью-Éоркдаги кредитор Ëондондаги қарздорга қарзни фунт стерлингда тўлашини талаб қилади) ва шу валютани ўз валюта бозорида сотиб олувчининг курси бўйича сотади. Трассировкада кредитор – актив шахс: у ўз валюта бозорида қарздорнинг валютасида вексел сотади. Ремитировкада қарздор – актив шахс: у ўз валюта бозорида кредитордан валюта сотиб олади. Бу мустақил тўлов усуллари секин-аста йўқолиб борди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин валюта операцияларининг турли хил турлари кенг ривожланди. 50-йилларда валюта чекловлари тарқалган даврда саноати ривожланган давлатларда валютани тезда етказиш бўйича келишувлар (спот) ва (форвард) келишувлар кенг тарқалди, форвард келишувлар аслида валютани тартибга солиш объекти бўлган. Валюта тўғрисидаги қонунларни 50-60-йилларда хорижда эркинлаштирилиш қилиниши ”своп” операцияларининг ривожланишига олиб келди. Жорий валюта операцияларининг кейинги ривожланиши капитал ҳаракатининг либерализация қилиниши билан боғлиқ. Кузатувчи давлат қўмиталари томонидан бошқарувнинг кучайтирилиши рискларни суғурталаш бўйича валюта операцияларини алмашинувига сабаб бўлди.
70-йиллардан бошлаб фьючерс келишувлари қатор биржаларда ривожлана бошлади, бироқ улар банклараро бозорнинг стандарт операцияси эмас. Опцион валюта келишувлари – бу чайқовчи келишувларнинг янги шакли ва валюта рискларидан хеджерлаш усули сифатида юзага келади. Банклар кейинчалик ”своп” бўйича операциялар билан биргаликда валюта келишувларини амалга ошира бошладилар. Íақд пул шаклидаги валюта билан операцияларни барча тижорат банклари амалга оширадилар; жорий операциялар ва ”своп” келишувларини одатда йирик банклар амалга оширадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |