5- мавзу: Мантиқ фанининг предмети, мақсад ва вазифалари Тафаккурнинг қонунлари. Маъруза режаси



Download 213,52 Kb.
bet18/30
Sana03.04.2022
Hajmi213,52 Kb.
#526783
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30
Bog'liq
5 мавзу МАНТИҚ илми предмети Тафаккур қонунлари

Силлогизмнинг мантиқий таркибини уч ҳукм ташкил этади. Улардан иккитаси асослар, учинчиси эса хулоса бўлиб ҳисобланади. Асослар билан хулоса таркибига кирадиган тушунчлар силлогизмнинг терминлари дейилади. Силлогизмда уч термин мавжуддир: 1. Катта термин –хулосанинг предикати – Р. 2. Кичик термин – хулосанинг субъекти – S. 3. Ўрта термин – катта ва кичик терминларни боғлаб туради. У лотинча MEDIUM (ўрта, воситачи) сўзининг бош ҳарфи М билан белгиланади. Ўрта термин хулоса таркибига кирмайди.
Терминларни ўз ичига олишларига қараб асослар ҳам катта ёки кичик бўлади. Катта терминни ўз ичига олган асос катта асос, кичик терминни ўз ичига олган асос кичик асос дейилади. Катта асос хулосанинг предикатини (P) ўз ичига олади. Кичик термин хулосанинг субъектини (S) ўз ичига олади: Масалан:
Роман (М) прозаик асардир (P).
«Қуллар» (S) романдир (М)
Демак, «Қуллар» (S) прозаик асардир (P).
Бунда 1-асос катта асос, 2-асос кичик асосдир. Шунга мувофиқ силлогизмнинг умумий формуласи қуйидагича бўлади:
M-P S-M
S-M ёки M-P P-M-S
S-P S-P


Индуктив хулоса чиқариш (лот. inductio – йўналтириш) деб жузъий билим, фикрлардан умумий билим, фикрларга ўтиш орқали хулоса чиқаришга айтилади. Индуктив хулоса чиқариш асосида тажрибада олинган якка, жузъий билимлар ётади ва уларни умумлаштириш орқали умумий хулоса чиқарилади. Схемаси:
S1 P га эга.
S2 Р га эга.
...................................
SN P га эга.
S1. S2… SN К га тааллуқли.
Демак, К нинг ҳар бир қисми Р га эга.
Эмпирик тадқиқотнинг тўлиқлиги ва тугаллиги нуқтаи назаридан индуктив хулоса чиқаришнинг икки тури мавжуддир: 1. Тўлиқ индукция, 2. Тўлиқсиз индукция
Тўлиқ индукция шундай хулоса чиқаришдирки, унда маълум синфга тааллуқли ҳодисалардаги белги ва хусусиятларнинг такрорланишидан бу белги ва хусусиятлар барча синфга хослиги тўғрисида хулоса чиқарилади.
Тўлиқ индукция ёпиқ, чекланган гуруҳдаги кам сонли ҳодисаларни текширишда қўлланилади. Бунда хулоса якунланган, натижа тўлиқ бўлади. Масалан: Қуёш системасидаги планеталар миқдори, учбурчакларнинг хиллари, дунёдаги давлатлар сони, маълум территориядаги саноат корхоналари миқдори ва ҳоказо. Масалан:
Россия Федерацияси ўз конституциясига эга.
Белоруссия ўз конституциясига эга.
Украина ўз конституциясига эга.
Ўзбекистон Республикаси ўз конституциясига эга.
Россия Федерацияси, Белоруссия, Украина ва Ўзбекистон Республикаси мустақил давлатлардир.
Демак, барча мустақил давлатлар ўз конституцияларига эгадир.

Download 213,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish