5 – мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси. Мавзу режаси


Тарихий жараён мазмуни ва унинг йўналиши муаммоси



Download 66,85 Kb.
bet3/18
Sana21.03.2022
Hajmi66,85 Kb.
#504996
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
5-мавзу Жамият ва инсон фалсафаси

Тарихий жараён мазмуни ва унинг йўналиши муаммоси тарих фалсафасининг муҳим муаммоларидан бири ҳисобланади. Унинг моҳияти кишилик жамияти ўзгарадими, агар ўзгарса, бу ўзгариш қайси йўналишда юз беради ва мазкур ўзгаришларни қандай даврийлаштириш мумкин, деган саволларга жавоб топишдан иборат.
XIX асрнинг 40-йилларида жамият ва унинг ривожланиш тарихига материалистик қараш шаклланган бўлиб, унинг асосчилари К. Маркс ва Ф. Энгельс уни тарихий материализм, деб номлашган. Бунда тарихнинг ривожланишига табиий-тарихий, қонуний жараён сифатида қаралиб, унинг асосини объектив шароитлар, жамият моддий ҳаёти эҳтиёжлари ташкил этади, улар асосий синфларнинг манфаатларида ўз аксини топади ва антогонистик жамиятда синфий кураш орқали намоён бўлади. Гегел ва Маркс тарих фалсафасининг умумий хусусияти шундаки, улар тарихга инсон онги ва иродасидан тамомила мустақил мавжуд, фақат олға қараб ривожланувчи қонуний жараён сифатида қараганлар.
XX асрнинг иккинчи ярмидан тарих фалсафасининг анъанавий муаммолари муайян ижтимоий фанлар тасарруфига ўта бошлади. Шу муносабат билан позитивизм тарих фалсафасининг интиҳоси ва унинг социология билан алмашганини эълон қилди. Айни шу даврда Шпенглер, Тойнби, П. Сорокин ва бошқаларнинг ижодларида тарих ривожига даврий ёндошувнинг янги вариантлари ҳам пайдо бўла бошлади.
Тарих фалсафасининг ривожланиши жараёнида тарихий билишга бир қатор методологик ёндошувлар вужудга келди. Уларнинг ичида монистик ва плюралистик; чизиқли ва даврий; формацион ва цивилизацион концепциялар каби дихотомик қарашларни келтириш мумкин. Монистик ёндошув доирасига марксистик таълимот ва постиндустриал жамият назарияларини киритиш мумкин. Марксистик таълимот ижтимоий ривожланишнинг устивор омили, деб ишлаб чиқариш усулини тан олади ва шу тамойил асосида инсоният тарихи ривожини муқаррар, бирининг ўрнини бошқаси эгаллайдиган беш асосий формациялар (ибтидоий жамоа тузуми, қулдорлик, феодализм, капитализм ва коммунизм)га ажратади. Иккинчи таълимот – постиндустриал жамият концепцияси техникани инсоният тарихининг асосий омили, деб ҳисоблайди ва жамият тарихини бирининг ўрнини кейингиси эгаллайдиган 3 та босқичга бўлади. Булар: анъанавий (саноатлашгунгача), саноатлашган ва постсаноатлашган (информацион) жамиятлар.
Плюралистик ёндошув инсоният тарихининг бирлигини инкор этиб, ўзаро боғлиқ бўлмаган ёки кам боғлиқ бўлган кўплаб ўзаро тенг қадрли тарихий тузилмалар – цивилизацияларнинг мавжудлигини тан олади, шу асосда инсоният тарихи ривожланишининг ягона тараққиёт жараёни эканлигини инкор этади.
Чизиқли (ёки прогрессистик - тараққиётпарварлик) ёндошув намоёндалари тарихий тараққиёт ғоясини жаҳон тарихий ривожи динамикасининг асосини ташкил этувчи умумий қонун сифатида қабул қиладилар. Бунда муайян мезонларга биноан инсоннинг барча табиий имкониятлари рўёбга чиқадиган ҳамда барча эҳтиёжлари қондирилиши мумкин бўлган мукаммал жамиятга етишишнинг босқичлари ва даврлари белгиланади. Бундай мақсадлар сифатида социалистик, коммунистик ва бошқа утопиялар кўрсатилади.
Чизиқли ривожланиш концепциясига муқобил бўлган даврий (циклик) парадигма намоёндалари инсоният тарихининг ягона тарихий ёки абадий мақсадга қараб ривожланишни инкор этадилар. Уларнинг фикрича, тарих айланма шаклда ҳаракат қилиб, охир оқибат ўзининг бошланғич ҳолатига қайтади. Ушбу назариялар қаторига маданий-тарихий ёки цивилизацион ёндошув ҳам киради. Унга биноан, инсоният тарихи – ҳар бири ўзига хос шаклланиш, ривожланиш ва инқироз босқичларига эга бўлган, ўзаро кам алоқадор ёки умуман боғлиқ бўлмаган локал цивилизациялардан ташкил топади.
Ҳозирги даврга келиб, формацион ва цивилизацион ёндошувлар дихотомияси доирасидаги баҳс-мунозара кескин тус олмоқда. Айниқса, постсоциалистик маконда бир неча ўн йилликлар давомида ҳукмрон бўлиб келган формацион, марксистик ёндошувнинг қийинчиликлар билан бартараф этилиши ёрқин намоён бўлмоқда.

Download 66,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish