6 – МАЪРУЗА: Бинонинг вентиляцияси. Вентиляция тўғрисида умумий маълумотлар.
Режа:
1. Механик вентияция тизимлари ва қурилмалари
2.Ҳаво қабул қилиш қурилмалари
3. Вентиляторлар
Ҳавони қабул қилиш қурилмаси. Ҳавони қабул қилиш қурилмасини жойлаштирганда унга тоза ҳаво тушишини таъминлаш лозим. Бунинг учун уларни одатда ҳаво зарарланадиган жойларда (қозонхоналар, ошхоналар, ва шу кабилардан) горизонтал бўйича10-12 м ва вертикал бўйича 6 м оралиқда жойлаштирилади.
Механик ва табиий вентиляция тизимларида ҳавони қабул қилиш ер юзасидан камида 2 м баландликда амалга оширилади, агарда ҳавони қабул қилиш қурилмаси бинодан узоқда жойлашган бўлиб, атрофи яшил зона бўлса, у ҳолда бу баландлик 1 м.гача камайтирилиши мумкин. Ҳаво қабул қилиш қурилмаси алоҳида турувчи ва бино билан ер тагида жойлашган вентиляция канали ёрдамида боғланган шахта (метро, саноат биноларида), ёки бинониг ташқи деворига тиркаб ўрнатилган шахта кўринишида ишланиши мумкин. Агарда ҳаво қабул қилиш қуримаси ҳаво чиқариш шахтаси олдида ўрнатилса улар орасидаги масофа 10 м.дан кам бўлмаслиги керак. Улар ёнма-ён жойлашган ҳолларда, ҳаво чиқариш шахтасини тешиги ҳаво қабул қилиш тешигида 2,5 м дан юқори бўлиши керак.
Саноат биноларида ташқи ҳавони қабул қилиш деворларда ва деразаларда жойлашган проёмлардан тавсия этилад. Бу ҳолда улар жалюзияли панжарали билан жиҳозланади. Ҳозирги даврда бинони ички майдонидан тўлиқ фойдаланиш учун ҳамда замонавий технологияларни ишлатиш мақсадида, бундай камераларни томда ёки саноат биноларнинг майдончаларида хам жойлаштириш мумкин. Мисол тариқасида Йорк Ўзбекистон қўшма корхонаси Шўртан газ объектини лойиҳалашда қабул қилган камераси кўрсатилган (2, 3-расм).
Мазкур буюмлар хар хил модификациядан иборат бўлиши мумкин
4-расм. Радиал вентиляторли сўриб чиқариш камераси
конструктив элементларнинг сони хар хил оқиб келиш ва сўриб чиқариш ускуналарда жойига қараб олинади. Бунда ускуналарнинг таркиби хоналарнинг бажарадиган вазифаси ва зарарли моддаларнинг тури ҳамда ҳаво алмашинувини ташкил қилиш билан аниқланади.
Вентиляция тизимларини аэродинамика асослари. Вентиляция тизимларини аэродинамик ҳисоби
Аэродинамика гидродинамика бўлими бўлиб унда ҳаво харакатининг қонуниятлари ҳамда ҳаво оқимининг тўсиқлар билан бўлган ўзаро таъсир кучларини ўрганиш фанига айтилади. Шамоллатиш билан боғлиқ бўлган саволларни саноат аэродинамикаси ўз ичига олади.
Вентиляторлар
1. Вентиляторлар вентиляция тизимларида ҳавони ҳаракатга келтириш учун ишлатилади. Улар икки турга бўлинади: радиал, яъни марказдан қочирма вентиляторлар ва ўкли
2. Ўрнатилишига қараб томга ўрнатилган радиал ва ўкли вентиляторлар ҳам бўлади.
Радиал вентиляторлар юқори босим ҳосил қиладилар, ўқлиги эса кам босим, аммо кўп ҳавосини сарфини таъминлайди. Шунинг учун радиал вентиляторлар учун тармоқли ҳаво қувурлари мавжуд бўлган тизимларда ишлатилади, ўқлиги эса калта ёки умуман қувурсиз ишлатилади, масалан томда, деворларда тўғридан-тўғри ҳавони хонадан ташқарига чиқариш учун.
Do'stlaringiz bilan baham: |