Бухоро Совет Социалистик Республикаси (БССР)нинг 1924 йил 18 сентябрдан 1924 йил октябригача амалда бўлган байроғи
Хоразм
Хива хонлигининг 1917 йилдан 1920 йилгача амалда бўлган байроғи
Хоразм Халқ Совет Республикаси (ХXSР)нинг 1920 йил 30 апрелидан 1921 йил майигача амалда бўлган байроғи
Хоразмнинг 1922 йил 23 октябрдан 1923 йилгача амалда бўлган байроғи
Хоразм Совет Социалистик Республикаси (XSСР)нинг 1923 йил 23 октябрдан 1924 йил октябригача амалда бўлган байроғи
Туркистон
Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси (ТАССР, яна бир номи — Туркистон Совет Республикаси)нинг 1919 йилдан 1921 йилгача амалда бўлган байроғи
Туркистон АССРнинг 1921 йилдан 1924 йилгача амалда бўлган байроғи
Қўқон (Туркистон) мухторияти байроғи (1917 йил 27 ноябрдан 1918 йил 22 февралгача)
Мустақил Ўзбекистон байроғи — 1991 йил 18 ноябрдан бери
1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида ―Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида Қонун қабул қилинди. Давлат гербидаги ҳар бир белги чуқур маънога эга.
Гербнинг марказида қанотларини кенг ёзиб турган Хумо қуши тасвирланган. Бу бахт-саодат ва эрксеварлик рамзидир. Қадим-қадим замонлардан буён Хумо қуши ўзбек халқи орасида одамларни бахт-саодатга етакловчи куч рамзи сифатида эъзозлаб келинган. Бизнинг буюк бобомиз Алишер Навоий Хумо қушини жамики тирик мавжудодлар ичида энг саҳоватлиси сифатида таърифлаб берган.
Гербнинг юқори қисмида Республика жипслигининг ва барқарорлигининг рамзи бўлган саккиз қиррали юлдуз тасвирланган бўлиб, унинг ичида мусулмонларнинг қутлуғ рамзи бўлган яримой ва беш қиррали юлдуз жойлаштирилган.
Гербдаги қуёш тасвири – бизнинг давлатимиз ва ҳалқимизнинг ҳаёт йўли ҳамиша нурли бўлиши учун билдирилган яхши ниятдир.
Бошоқлар – рисқ-рўзимиз бўлмиш ғалланинг тимсоли, оппоқ бўлиб очилаётган пахта чаноқлари тасвирланган ғўза шохлари-серқуёш юртимизнинг донғини бутун дунёга таратган асосий бойлигимиз рамзидир. Буғдой бошоқлари ва пахта чаноқларининг давлат байроғига ўхшаган лента билан ўраб қўйилгани – Республикада яшаётган халқлар якдиллигининг тимсолидир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XI сессиясида 1992 йил 10 декабрда қабул қилинди. Давлат мадҳиясининг матни Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов, мусиқаси Ўзбекистон халқ бастакори Мутал Бурҳонов томонидан тайёрланган.
ДАВЛАТ МАДХИЯСИ
Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму-фан, ижод
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!
НАҚОРАТ:
Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон!
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали, тинчлик поспони,
Халқсевар, она юрт, мангу бўл озод!
НАҚОРАТ:
Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Do'stlaringiz bilan baham: |