2000 йил 9 январ куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари
2007 йилги президент сайлови - 2002 йил январида референдум билан Президент ваколат муддатига 7 йилга узайтирилади ва бу норма Президентнинг амалдаги ваколат муддатига татбиқ қилинади. Шундай қилиб, кейинги сайлов 2007 йилда ўтказилади.
- Бу сафарги сайловда амалдаги президент Ислом Каримов янги тузилган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод бўлади. Унга Ўзбекистон халқ демократик партияси вакили Аслиддин Рустамов, “Адолат” социал-демократик партияси вакили Дилором Тошмуҳаммедова ҳамда мустақил номзод Акмал Саидов рақиблик қилган.
- Сайловда сайловчилар фаоллиги 90,6 фоизни ташкил қилди (14,765,444). Натижаларга кўра, Ислом Каримов 13 миллиондан ортиқ сайловчининг овозига эга бўлиб, 90,76 фоиз тўплаган ва навбатдаги муддатга сайланган. Унинг рақиблари Аслиддин Рустамов, Дилором Тошмуҳаммедова ва Акмал Саидов мос равишда 3,27 фоиз, 3,03 фоиз ва 2,94 фоиздан овоз олишган.
Шу ўринда қайд этиш керакки, Президент ваколат муддати 2007 йил декабрда тугаши муносабати билан 2007 йил 23 декабрда навбатдаги Президент сайлови ўтказилди. ХДПдан А.Рустамов, Адолат СДПдан Д.Тошмуҳаммедова, сайловчилар ташаббускор гуруҳи (СТГ)дан А.Саидов, ЛДП дан И.Каримов номзоди кўрсатилди. Сайловда рўйхатга олинган 16.297.000 сайловчидан 90,6 %и қатнашди. И.Каримов учун сайловчиларнинг 88,1 %и овоз берди. 2007 йил 27 декабрда бўлган Марказий сайлов комиссияси мажлисида И.Каримов Президент лавозимига сайланди деб қарор қилинди.
2015 йилги президент сайлови - Президент ваколатининг иккинчи муддати 2014 йил декабрь ойида тугаши керак эди. Аммо парламент сайлови билан бир вақтга тўғри келиб қолиши муносабати билан сайлов парламент сайлови якунлари чиқарилганидан сўнг 3 ой ичида, яъни 2015 йил 29 март куни ўтказилган.
- Бу сафарги сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 798 минг 52 нафар сайловчидан 18 миллион 942 минг 349 нафари овоз беришда иштирок этганини аниқлади. Бу сайловдаги давомат 91,08 фоизни ташкил қилганини кўрсатади.
- Сайловчиларнинг 17 миллион 122 минг 597 нафари ёки 90,39 фоизи Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ислом Абдуғаниевич Каримовни ёқлаб овоз берди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод Акмал Холматович Саидовга 582 минг 688 нафар ёки 3,08 фоиз сайловчи, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмоновга 552 минг 309 нафар ёки 2,92 фоиз сайловчи, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Наримон Мажитович Умаровга 389 минг 24 нафар ёки 2,05 фоиз сайловчи овоз берди.
2015 йил 29 март куни муқобиллик асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Унинг натижаларига кўра Конституцияга киритилган ўзгаришларга мувофиқ Ислом Каримов 5 йиллик муддатга мамлакатнинг олий лавозимига сайланди.
Ислом Каримов Ўзбекистон давлати ва давлатчилигини барпо қилиш, демократик фуқаролик жамияти қуриш асосларини яратди, мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишини ишлаб чиқди, юртимизнинг ёруғ истиқболи йўлида кўпмиллатли халқимизни бирлаштириб, уни улуғ мақсадлар сари бошлаб борди. Мана шундай буюк ишларни амалга оширган Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни 78 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди. У 2016 йил 3 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида дафн этилди. Дафн маросимида жаҳоннинг 17 та мамлакатидан делегациялар, давлат раҳбарлари, кўплаб расмий доира вакиллари, республиканинг кенг жамоатчилик аъзолари иштирок этдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |