Турли хорижий мамлакатлар тараққиёт моделига кўр-кўрона таяниб, иш тутган МДҲ доирасидаги айрим мамлакатларда ислоҳотларда депсиниш ҳоллари, ташқи қарзга ботиш, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида очилиб, ўзининг заиф томонларини кўрсатди. Дунёда ХХ асрнинг бошларида мамлакатлар иқтисодий ривожланишининг Америка ва Европа моделлари, Иккинчи жаҳон урушидан кейин эса ўзига хос Германия ва Япония моделлари шаклланди. Кейинчалик ўзини тўлиқ оқлаган Жанубий Корея, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида тараққиёт моделлари юзага келди. Шунингдек, мустақилликка эришган Осиё ва Африка мамлакатларида кўпроқ бошқа моделлардан андоза олинган йўллар танланди. Францияда чоп этиладиган «Либерасьон» газетаси мухбирининг «Туркия модели» хусусида берган саволига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қуйидагича жавоб берган эди: «Туркия бозор муносабатлари йўлига ўтиб эришган туб ўзгаришлари билан ҳам ҳурматга лойиқдир. Бироқ, мустақил Ўзбекистон Туркия йўлидан кўр-кўрона нусха кўчирмоқчи эмас. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев «Замонавий Ўзбекистоннинг тарихи - бу мамлакатимизнинг ҳақиқий мустақилликка эришиш йўлида Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳнамолигида олиб борилган ўта мураккаб ва оғир курашлар тарихидир». Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда “Ўзбек модели” деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирди. Халқимиз ўзининг қисқа муддат – 25 йилда эришган барча ютуқ ва марраларини айнан Биринчи Президент Ислом Каримов номи билан боғлайди ва шу улуғ инсоннинг беқиёс хизматлари деб кўради.
Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби
25 йил олдин
мустақиллигимизни қўлга киритдик, энг аввало миллий давлатчилигимиз тикланди
жаҳондаги мустақил ва суверен давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгалладик
ўзини оқламаган эски, мустабид тузумдан бутунлай воз кечилди
биз танлаган, ўзимизга хос ва ўзимизга мос ривожланиш йўлининг нақадар тўғри ва ҳаётий эканини тасдиқлаб бермоқда
чуқур ўйланган, миллий манфаатларимизга тўла жавоб берадиган ислоҳотларга асосланган, бутун дунёда “ўзбек модели” деган ном билан тан олинган тараққиёт стратегияси амалга оширилди
Ўзбекистон давлатининг ҳудудий яхлитлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилишга қодир Қуролли кучлар, Чегара ва Ички қўшинларни замонавий ислоҳотлар асосида ташкил этилди
Do'stlaringiz bilan baham: |