Уруғ-қадим замонларда бир ота-онадан таркалган қон-қардошларнинг уюшуви натижасида шаклланган жамоа уруғ дейилади. қабила-кўпинча уруғ ва қабила тушунчалари бир маънода ишлатилади. Бу тўғри эмас. Қон-қардош, тилдош ва диндош бир неча уруғнинг уюшмаси қабила деб аталади. Унинг уруғдан фарқи -ўз ҳудудига, қабилавий тилига (шевасига), қабила кенгашига ва ҳарбий бошлиғига эга бўлади. Аймоқ-Туркий қабилалардан бирининг номи ҳам эди. Шунингдек, бу атама бир қанча қабила ва уруғлар иттифоқи маъносини ҳам беради. Эл-қадимги туркий сўз бўлиб, бир жойнинг одамлари маъносини билдиради. Масалан: Хоразм эли, Қипчоқ эли, Манғит эли ва ҳоказолар. Элат –Элат атамаси қабилалар иттифоқини, тил, ҳудуд, иқтисодий ва маданий бирликка эга бўлган кишиларни билдиради. Элат халқнинг миллат бўлиб шаклланишидан олдинги босқичи деб ҳам атайдилар. Халқ нима? -халқ, сўзи луғавий маънода тилимизда эл, элат, миллат, аҳоли, халойик. оломон, бир гуруҳ кишилар маъносини англатиш учун ишлатилади. Масалан, ўзбек халқи, ўзбек эли дейиш ҳам мумкин. Аҳоли-Миллатидан қатъий назар, бирор давлат, шаҳар ёки қишлоқда яшайдиган умумий одамлар жамоасига айтилади. Масалан: Мамлакат аҳолиси, шаҳар халқи. - Ўзбек халқининг ташкил топиши масаласида фикр юритадиган бўлсак, бу халқ 2 этник қатламдан ташкил топган. Унинг биринчи қатлами Турон-Туркистон ҳудудларида шаклланган. Иккинчи қатлам эса Волга (Итил) дарёси бўйларидан тортиб, то Хоразмнинг, шимолий Сирдарёнинг Ўрта ва қуйи оқимларигача бўлган ҳудудларида шаклланган. Бу жойлар эса ўтмишда Қипчоқ дашти Олтин Ўрда, Оқ Ўрда, Ўзбек вилояти, Ўзбек мамлакати, Ўзбек улуси деб аталган. Бу жой шимолий қатлам эди. Биринчи қатламдагилар эса Турон заминида жуда олис замонлардан бошлаб яшаб, улар асосан суғорма деҳқончилик, ҳунармандчилик, қисман чорвачилик, билан шуғулланганлар. Яшаган жойлари кўпроқ Хоразм, Фарғона, Сўғдиёна, Бақтрия, Шош каби давлат ва шаҳарлар бўлиб, ўтроқ яшаганлар. Улар сок (сак), Массагет, Кушон деб аталган аждодларимиздир. Ва кейинчалик уларни сафига барлос, жалойир, кенагас ва шу каби ўнлаб қабилалар келиб қўшилган. Биринчи қатлам иккинчи қатламга нисбатан қадимийдир.
- Ўзбек халқининг шаклланишида катнашган қабилаларнинг сони турли манбаларда турли миқдордадир. Шоир Турдий бу масалада 92 ракамни ва уруғлар номини келтиради. Биз, шу номларни келтиришни жоиз деб билдик. Улар қуйидагилардир. Янги манбаларга кўра 107 қабила номини келтирилди:
- Минг, Юз, Унгажит, Кирк, Найман, Қипчоқ, Арғин, Бурлок, Бўзлоқ, Чемарчин, Бўзай, Катай, Жит, Жуют, Салжовут, Томо, Манғит, Қангит, Оймавут, Улати, Чулеген, Кишлик, Мечет, Кирдери, Рамадон, Жуйрат, Бўзати, Уйсун, Татар, Типов, Ширин, Агир, Бўзан, Бахрин, Мўғул, Нукуз, Жалойир, Унг, Сарой, Қўнғирот, Олчин, Чичок, Қалмоқ, Ойрат, Қарлуқ, Турговут, Қатағон, Килечи, Кенагас, Буйрак, Киёт, Канггли, Узже булужи, Упулачи, Гулун, Боёвут, Утарчи, Арлот, Керайит, Унггқут, Качат, Меркат, Бурқут, Қуралаш, Қарлон, Ўғлон, Туркман, Кудей, Дўрмон, Тобин, Мумун Адай, Тўқсоба, Қирғиз, Уйружи, Журга, Баташ, Куйгун, Сулдуз, Тумай, Курловут, Жилкаш, Югур, Ёбу,(Ёкабу) Муйтан, Машор, Ўғўз, Кужалик, Чуран, Чурчунт, Қурама, Элбек, Толмас, Чиғатой, Лақай, Қушчи, Ғончи, Ийжон, Бижанак, Чимбой, Дулдой, Тубой, Шунқорли, Шодбоқли, Уйғур, Эчки ва бошқалар.
- Ҳозирги Ўрта Осиёликларнинг қадимий аждодлари сак-массагетлар, юэчжи, кангюй (канғар), усун ва бошқа элатлар тилга олинади. Буларнинг ичида энг катта элатлар. -саклар жуда кенг ҳудудни - Тян-Шань ва Помир этакларидан Каспий соҳилларигача бўлган ерларни эғаллаган, энг зич жойлашган ери Сирдарё хавзаси бўлган. Қадимий Бақтрия ва Хоразмда яшаган ҳозирги ўзбек, тожик ва қисман туркманларнинг аждодлари асосан эроний тилларнинг Шарқий шаҳобчаси ва қисман туркийлашган сак ёки скиф тилларида сўзлашганлар.
- Xap бир бўлиб ўтган катта-катта кўчишлар, босқинчилик урушлари, турли қабила ва элатларнинг ҳудудга кириб келиши, маълум вақт бирор давлатга қарамликлар, албатта турли халқлар, элатлар, қабилаларнинг ўзаро аралашувига, бир-бирига сингиб кетишига олиб келар ва уларда этник, ирқий, руҳий, онг, ақлий жиҳатлардан ўзгаришлар рўй беришига сабаб бўларди. Ўзбек халқи ҳам шаклланиб боришида ана шу ҳолатлардан бебаҳра қолмади.
- Бу ўтган даврларни ўзбек халқининг этногенезининг, яъни халқ бўлиб шаклланишининг биринчи босқичи эди деб ҳисоблашимиз мумкин.
- IX-XII асрлар давомида ўлкада бир нечта мустақил туркий давлатлар вужудга келди. Улар Тоҳирийлар, Сомонийлар, Хоразмшоҳлар, Ғазнавийлар, Қорахонийлар, Салжуқийлар давлатлари эди. Бу даврни, яъни IX-XII асрлар жараёнларини ўзбек халқи шаклланишининг ёки этногенезининг. II - босқичи деб аташимиз мумкин.
- X асрнинг II ярмига келиб Еттисув, Қошғарда яшовчи туркий қабилалар-қарлуқлар, чиғиллар, яғмолар ва бошқа қабилалар йирик феодал давлат тузишга муваффақ бўлдилар. Улар Моварауннаҳрни ҳам ўзларининг таркибига қўшишга ҳаракат қилди. XI асрнинг бошларига келиб Қошғардан Амударёгача чўзилган. Шуниси аниқки, Қорахонийлар билан бирга Моварауннаҳрга жуда кўп кўчманчи туркий қабилалар ҳам кириб келди ва уларнинг кўпчилиги катта серунум яйловларга эгалик қилдилар.
- Шу ўринда шуни таъкидлашимиз жоизки, айниқса VIII- X асрлар давомида Ўрта Осиёнинг жанубий ёнбағридан бошланадиган қисмида, Марказий Тангри тоғ этакларида, Чу, Или, Норин ва Талас дарёлари водийлари бўйлаб Помиргача бўлган ерларда туркий тилда сўзлашувчи халқлар конфедерацияси (иттифоқи, бирлашмаси, йирик гуруҳи) таркиб топган эди. Бу халқларнинг номи турли хил бўлсада, лекин шевалари фарқли бўлган бир тилда сўзлашар, турмуш тарзи ҳам деярли бир хил эди. Улap жисмоний жиҳатдан ҳам бир-бирига ўхшарди. Манбаларда уларни «юзи ялпок, кўзлари кичик, бурнилари текис, сийрак сочли, темир қиличли, ва қора либосли» деб таърифланган.
- Бу халқлар гуруҳига қарлуқлар, чиғиллар, яғмолар, тухсилар, уйғурлар, ўғўзлар, қипчоқлар кирган эди. Уларнинг кўчманчи хўжалиги ҳудуди жуда катта эди. Қарлуқлар Қорахонийлар давлатини ташкил топишида муҳим роль ўйнаганлар ва, қўшиннинг асосини ҳам улар ташкил қилган. Шу ҳудудда уларга қарам бўлган чиғиллар, яғмолар, қипчоқлар, арғулар, тургешлар, ябакулар, жумуллар, ўғўзлар қабилалари яшарди. Қорахонийлар сулоласини асосчиси бўлмиш Сатук Буғрохон янги туркий давлатга асос солган эди. Қорахонийлар давридаги юқорида номлари келтирилган туркий қабилалар ҳам ўзбек халқининг этник шаклланишида ўзига хос роль ўйнаган.
- Биз кўраётган даврларнинг яна бир энг муҳим томони шундаки, бу даврларда, Х асрларга келиб туркийларнинг (ўзбек) этник жиҳатдан халқ сифатида шаклланиши ўзининг поёнига етади. Тарихчилар Б. Ахмедов ва А. Аскаровлар ҳам «Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи (дастлабки мулохазалар)» мақоласида ушбу фикрни таъкидлайдилар. Ҳудудий, иқтисодий, маданий, тил ва қиёфа бирлигига эга бўлинди. Лекин этник тарихи шундан кейин ҳам, то миллат бўлиб шакллангунга қадар давом этди. Хусусан X аср охири, XI аср бошларидаги Қорахонийлар ҳукмронлиги даврида туркий ўзбек халқи тўла шаклланиб борди. Ижтимоий-иқтисодий ва маданий жихатлардан ривожланиб борди.
- Худди шу даврларга келиб, Қарлуқ-чиғил тили, лаҳжаси қарор топди ҳамда у ёзма адабиёт даражасига кўтарилди. Бу ҳолат ўша давр маданий, ижтимоий, маънавий ҳаётида улкан воқеа эди. Ана шу қарлу-чиғил лаҳжаси асосида йирик адабиёт намоёндалари ва уларнинг қимматли асарлари юзага келдики, бу - туркий адабиётда катта ютуқ эди. ўша давр адабиётининг етук намоёндаси
Do'stlaringiz bilan baham: |