Заиф томонлар. Бу ерда сиз ривожлантиришингиз зарур бўлган жиҳатларингиз тўғрисида ўйлайсиз. Ўз заиф жиҳатларингизни билиш ва тафаккур қилиш орқали сиз уларнинг миқдорини камайтиришингиз ёки уларни бошқаришингиз мумкин, токи улар мақсадларингизни рўёбга чиқаришда сизга тўсиқ бўлмасин. Салбий жиҳатларингиз билан ўзингизни ерга урманг: ҳамманинг заиф томони бўлади. Асосий мақсад заиф томонларни англаш ва уларни самарали бошқаришдан иборат. Шунингдек, ўзингизга нисбатан ўта даражада танқидий қарашингиз ҳам тўғри эмас. Кўп ҳолатларда бошқа одамларнинг заиф жиҳатларига кўз юмганингиз каби ўз камчилиларингизни ҳам тўғри қабул қилиб, улар устида ишлашни ўрганинг.
Шахсий SWОТ таҳлилнинг “Заиф томонлар” қисмини тўлдиришда йўриқнома сифатида қуйидаги саволлардан фойдаланинг:
Қайси малака ва кўникмаларга эга бўлиш учун ҳаракат қиласиз?
Бошқа одамлар қайси жиҳатингизни кўпроқ танқид қилишади?
Қай соҳаларда кўпроқ қайғурасиз?
Бошқаларда бор қайси тажриба, ресурс ёки алоқа сизда етишмайди?
“Кучли томонлар”дан фарқли равишда барча салбий жиҳатларингизни санаб чиқишингиз шарт эмас. Сизнинг бўлажак профессионал фаолиятингизга тўсиқ бўладиган салбий жиҳатларингизга кўпроқ эътибор беринг.
Имкониятлар.Энди, ўз кучли ва заиф томонларингиз тўғрисида фикр юритганингиздан сўнг, сиз учун мавжуд бўлган ёки бўладиган имкониятларга урғу беришингиз зарур. Ўзингиздан сўранг:
Ўз кучли томонларингизни қаерда ва қай тарзда ишлатишингиз мумкин?
Ушбу жиҳатлардан фойдаланаётган одамлар учун қандай имкониятлар очилган?
Ўз заиф жиҳатларингизни қандай қилиб камайтиришингиз мумкин? Сизни орқага тортадиган заиф томонлар бўлмаганида нималар қилишингиз мумкин эди?
Сиз қаерда кўпроқ ўсасиз: ҳозирги иш жойингиздами, бошқа ташкилотдами, бошқа соҳадами ёки бошқа карьерадами?
Хатарлар. Ва ниҳоят, муваффақиятларингизни яксон қиладиган нарсалар ҳақида ҳам фикрлашингиз зарур. Гарчи хатарларни бошқариш мумкин бўлмаса-да, уларни режалаштириш мумкин. Шунинг учун хаталарни иложи борича кўпроқ аниқлаш лозим. Сиз хатарар тўғрисида қанча кўп билсангиз, улардан келадиган зарарларни шунча камайтириш имкони туғилади. Хатарлар ҳақида ўйлаш сизни беҳаловат қилиши ёки стрессга олиб келиши ҳам мумкин. Лекин агар сиз уларни олдиндан кўриб чиқмасангиз, қаршингизда пайдо бўлишганда эсанкираб қолишингиз тайин. Ёдингиздан чиқарманг, хатарларни бошқариш ва уларга тайёр бўлиш эҳтимолли зарарни камайтиради.
Мавжуд ёки бўлажак хатарларни аниқлаш учун қуйидаги саволларга жавоб беринг:
Инобатга олиш зарур бўлган умумий хатарлар борми?
Заиф томонларингизни бартараф этмасангиз, улар қайси муаммоларни келтириб чиқариши мумкин?