Терминация. Трансляциянинг охирги босқичи терминация деб аталади. Оқсил синтезида полинуклеотид занжири махсус терминацияловчи кодонлари UAA, UАG, UGА триплетларидан бирига тoғри келганда узилади. Бу триплетлар маъносиз триплетлар деб аталади, чунки уларнинг бирортаси аминокислотани кодламайди; уларга amber (қаҳрабо), achre (охра) ва opal (опал) номлари берилган.
Полипептид занжирининг C- охирига сўнгги аминокислота бирикканидан кейин ҳам синтез қилинган оқсил рибосома билан боғланган ҳолда қолади. Рибосома терминацияловчи кодонга етишиши билан учта терминацияловчи оқсил факторлари R1, R2 ва S (рилизинг факторлар) ишга тушади. Улар полипептидни охирги мРНК дан гидролитик йўл билан ва Р қисмдан охирги, энди ―бўш қолган тРНК ни ажратадилар ҳамда 70 S рибосомани 30 S ва 50 S суббирликларга парчалаб, янги полипептид синтезига тайёрлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |