4-мавзу: танланма кузатиш. Регрессион ва коррелясион таҳлил режа


Танланманинг репрезентативлиги ва уни таъминлайдиган танлаш усуллари



Download 499,41 Kb.
bet2/7
Sana22.02.2022
Hajmi499,41 Kb.
#97546
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4 - mavzu

2. Танланманинг репрезентативлиги ва уни таъминлайдиган танлаш усуллари
Танланма кузатиш маълумотлари билан бош тўпламни характерлаш уларнинг умумийлаштирувчи кўрсаткичлари орқали амалга оширилади. Бунинг учун танланма бош тўпламнинг барча муҳим хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган бўлиши керак. Агар танланмада бош тўпламнинг муҳим хусусиятлари намоён бўлса, у репрезентатив дейилади.
Танланма қанчалик репрезентатив бўлишидан қатъи назар бош ва танланма кўрсаткичлар ўртасида доимо тафовутлар бўлади.Чунки бош тўпламда танланмага киритилмаган бошқа бирликлар ҳам бор. Ана шу тафовутлар танланманинг репрезентативлик хатолари дейилади. Репрезентативлик хатолари икки турга бўлинади:

  1. тасодифий хатолар;

  2. систематик (мунтазам) хатолар.

Кузатиш жараёнида кўрсаткичларнинг миқдорларини ўзгартириш кўзланмасдан, шунингдек, кузатиш усуллари ва асбобларининг камчиликлари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда йўл қўйилган хатолар тасодифийдир. Катта сонлар қонунига биноан танланманинг миқдори ошган сари тасодифий хатолар камайиб боради.
Мунтазам хатолар ўз навбатида кўзланмаган ва кўзланган бўлиши мумкин. Ўлчаш асбобларининг ноаниқлигидан, танлаш ва кузатиш усулларининг камчиликларидан кўзланмаган мунтазам хатолар келиб чиқади. Кузатиш натижаларини ўзгартириб кўрсатиш мақсадида қилинган хатолар кўзланган мунтазам хатолардир. Масалан, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифатини ошириб кўрсатиш учун танланмада бош тўпламга нисбатан сифатли маҳсулотларнинг салмоғини сунъий кўпайтириш натижасида мунтазам хато ҳосил бўлади.
Статистикада танланманинг репрезентативлигини таъминлайдиган турлича танлаш усуллари мавжуд бўлиб, улар аввало индивидуал ва сериялаб (ёки гуруҳлаб) танлашга бўлинади. Индивидуал танлашда бош тўпламдан бирликлар алоҳида-алоҳида, сериялаб танлашда эса улар серияси (гуруҳи) билан олинади.
Бундан ташқари, танлаш усуллари бош тўпламдан бирликларини (серияларини) танлаб олиш принсипларига қараб тасодифий, механик ва комбинатсион танлашларга бўлинади.
Бош тўпламдан бирликлар тасодифий равишда олиниб танланма тузилса, у тасодифий танлаш дейилади.
Тасодифий танлаш такрорланувчи ёки такрорланмайдиган схемаларда ўтказилиши мумкин. Агар танлаб олинган бирлик (ёки серия) танланмага киритилганидан (яъни зарурий маълумотлар ёзиб олинганидан) кейин яна бош тўпламга қайтарилса ва бундан кейинги танлаш жараёнларида тенг ҳуқуқда қатнашса, танлаш тартиби такрорланувчи деб аталади, аксинча, қайтарилмаса, такрорланмайдиган схема деб юритилади.
Бош тўпламдан бирликлар (ёки сериялар) маълум оралиқларда танлаб олинса ва танланмага киритилса бундай усул механик танлашдеб аталади.
Оралиқ кенглиги (I) бош тўплам ҳажмини (N) танланма ҳажмига (n) бўлиш йўли билан аниқланади, яъни
I=N:n

Типалогик танлашда:



  1. бош тўплам бир жинсли гуруҳларга ажратилади;

  2. ҳар бир гуруҳнинг тўпламдаги салмоғи аниқланади;

  3. ҳар бир гуруҳдан бирликлар уларнинг салмоғига пропорсионал равишда тасодифий ёки механик усулда танланади.

Шундай қилиб, танлаш усуллари ўрганилаётган тўпламнинг тузилишига ва бирликлар сонига, танлаш тартиби ва шаклларига қараб турли кўринишларда қўлланилиши мумкин.
Ихтиёрий танлама кўрсаткич (а) хатосининг юқори чегараси (а) унинг ўртача хатоси (а) билан ишонч коеффитсиентининг (т) кўпайтмасига тенг:
Енди ишонч коеффитсиенти ва ўртача хатоларни аниқлаш усуллари билан танишиб чиқамиз.

Download 499,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish