4-mavzu. Shaharlarni tadqiq etish usullari Tarixiylik metodi Tizim-tarkib usuli


“SWОТ - таҳлил жадвали” технологиясини корхона учун қўллаш



Download 64,81 Kb.
bet2/5
Sana19.03.2022
Hajmi64,81 Kb.
#500901
1   2   3   4   5
Bog'liq
4.маъруза (1)

“SWОТ - таҳлил жадвали” технологиясини корхона учун қўллаш:


Бу технологиядан ташкилот ёки бирор корхонанинг келгусидаги стратегик ривожланиш механизмларини таҳлил этишда фойдаланиш қулай. SWОТ термини инглизча кучли, кучсиз, имконият, ҳавф сўзларининг бош ҳарфларидан тузилган. Шунга кўра:
S- корхонанинг ички ривожланиш имкониятлари;
W- корхонанинг ички муаммолари; .
О- корхонанинг ташқи ривожланиш имкониятлари;
Т- корхона учун ташқи хавфлар.

S: 1.
2.
3.

W: 1.
2.
3.

О: 1.
2.
3.

Т: 1.
2.
3.

Қоидага кўра, “SWОТ-таҳлил”нинг мувафаққияти ташкилотга боғлиқ бўлмай, балки келгусидаги стратегик мақсад ва лойиҳаларни ишлаб чиқишда улардан кўзда тутилган натижанинг ҳисобга олинишига боғлиқ бўлади. "SWОТ" сўзи қуйидаги инглизча сўзларнинг қисқартмасидан олинган:



  • S- Strengths -кучли томони –ҳал этилаётган вазифанинг афзалликлари;

  • W- Weaknesses -кучсиз томони –мақсадга эришишда ички муҳит омилларининг таъсири;

  • О- Opportunities -имкониятлар белгиланган вазифаларни ҳал этишдаги энг маъқул ҳолат;

  • Т-Threats-хавф-хатар-фаолиятни амалга оширишда тўсқинлик қилувчи ташқи муҳит омиллари.

SWОТ-таҳлилининг моҳияти

Ижобий таъсир

Салбий таъсир

Ички муҳит

Strengths (Кучли томонлар) – бошқаларга нисбатан устунлик берувчи хусусиятлар

Weaknesses (Заиф (кучсиз) томонлар) – объектни кучсизлантирувчи хусусиятлар (жиҳатлар)

Ташқи муҳит

Opportunities (Имкониятлар) – мақсад (ривожланиш)га эришишга қўшимча имконият берувчи ташқи омиллар

Threats (Хатар (таҳдид)лар) – мақсад (ривожланиш)га эришувчи хусусиятлар

SWОТ сўзи дастлаб 1963 йилда Гарвардда бизнес-сиёсат муаммолари бўйича конференцияда профессор Кеннет Эндрюс томонидан киритилган. 1965 йилда Гарвард университети профессорлари (Леранед, Кристенсен, эндрюс, Гут) фирма стратегияларини ишлаб чиқиш учун SWОТ-моделидан фойдаланиш технологиясини таклиф этишган. Шундан буён SWОТ-таҳлил усули кенг доирада қўлланиб келинмоқда (айниқса, маркетинг ва менежмент соҳаларида).


Уни ёрдамида муаммонинг қуйидаги тўрт жиҳати таҳлил қилинади. Метод муаммонинг асосий тўрт жиҳатини ёритишга хизмат қилади. Ўқувчилар мавзунинг мазмунига мос муаммоларни атрофлича ўрганиш орқали моҳиятини ёритади, уларни келтириб чиқарувчи омилларни излаб, ҳал қилиш имкониятларини топади. Юқоридаги жадвалда барча омилларнинг рўйхати тузилади, уларнинг таъсири аниқланади ва шундан сўнг улар ўртасидаги боғлиқликлар қуйидаги кўринишда баҳоланади:

Opportunities (Имкониятлар)

Threats (Хатар (таҳдид)лар)

Strengths (Кучли томонлар)

С+О
Имкониятлардан фойдаланиб, кучли томонларни янада ошириш чоралари

С+Т
Кучли томонлар ёрдамида хатарларни юмшатиш ёки бартараф этиш

Weaknesses (Заиф, (кучсиз) томонлар)

W+О
Имкониятларни кучсиз томонларни йўқотиш йўлида ишлатиш

W+Т
Кучсиз томонларни камайтириш ёки йўқотиш орқали таҳдидларга ҳам барҳам бериш чораларини кўриш.

Иқтисодий географик тадқиқотларда ҳам SWОТ-таҳлил усулини қўллаш имкониятлари кенг бўлиб, ундан ҳудудлар, шаҳарлар уларнинг жойлашган ўрни, табиий шароити ва ресурслари, аҳолиси ва демографик салоҳияти, ҳудудий меҳнат тақсимотидаги иштироки, ташқи иқтисодий алоқалари, умуман уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тадқиқ қилишда фойдаланиш мумкин. У ҳудуднинг кучли, заиф, имконият ва таҳдид томонларини белгилашни назарда тутади. Натижада, ўрганилаётган объектнинг рақобатбардошлигига эришиш йўллари аниқланади. Мазкур усулни таҳлил-ташхис усули деб ҳам аташ мумкин. Энг муҳими бунда заиф ва имкониятларга ҳам эътибор қаратилади, таҳдид ҳисобга олинади ва шу асосда истиқбол ривожланиши йўллари белгиланади.


Иқтисодий географияда SWОТ-таҳлилни қуйидаги йўналишларда ўтказиш мумкин:
1) Ҳудудий жиҳатдан:
- мамлакат бўйича;
- алоҳида ҳудудлар бўйича (иқтисодий районлар, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ва ҳ.к.).
2) Тармоқ (соҳа) жиҳатдан:
- иқтисодиёт бўйича;
- алоҳида тармоқлар ва соҳалар бўйича (саноат, қишлоқ хўжалиги, тарснпорт, аҳоли, туризм ва ҳ.к.).
Урбанизация” мавзуси “ SWОТ - таҳлили”

Strengths (Кучли)

Weaknesses (Кучсиз)

  • ишлаб чиқариш марказлашади, йириклашади, ҳудудий меҳнат тақсимоти вужудга келади, меҳнат унумдорлиги ортади, эркин рақобат шаклланади;

  • шаҳар йириклашган сари маданият ривожланиб боради;

  • ички меҳнат бозоридаги талаб ва таклифнинг мувозанатга келиши;

  • ҳудудий таркибий силжишларнинг жадал тезлашуви;

  • мигрантлар томонидан ФТИнинг янги ютуқларини эгалланиши;

  • Меҳнатнинг диверсификацияси.

  • шаҳар кенгайиб атрофидаги унумдор қишлоқ хўжалик ерлари қисқариб боради;

  • қишлоқлардан кўчиб келган аҳоли шаҳар маданияти ривожланишини секинлаштиради;

  • миллий қадрият, анъана ва урф-одатлар йўқолиб боради;

  • шаҳардан атрофга интилиш секинроқ кечади;




Opportunities (имкониятлари)

Threats (хавф-хатар)

  • кўплаб фойда олиш имкони вужудга келади;

  • тадбиркорлик ва бизнес учун , инвестиция киритиш учун шароит вужудга келади;

  • ишлаб чиқаришни таркибан ва технологик жиҳатдан қайта қуриш имконини беради;

  • ёш, малакали ишчиларни танлаб олиш орқали ишчи кучи сифатининг оширилиши имконига эга бўлади;

  • иммигрантлар миллатнинг ёшаришига кўмаклашади;

  • бўш вақтни мароқли ўтказиш имкониятлари кенг.

  • кескин экологик нозогеографик вазият вужудга келади;

  • шовқин-сурондан аҳоли қоча бошлайди ;

  • рақобат кучайиши айрим корхоналарни инқирозга олиб келади;

  • жиноятчилик ортади;

  • аҳоли кўпайиб, йўлларда транспорт тиғизлиги ортади;

  • аҳоли ўртасида табиий ўсиш пасаяди ва аҳоли қариб боради.




Жавоблар мос катакларга жойлаштириб, таҳлил қилиш бошланади. Ишни жавобларга баҳо беришдан бошлашмиз. Яъни, уларга, муҳимлигига қараб, 1 дан 3 гача баҳо берилади (3 – муҳимлиги энг кам).


Таҳлил натижасида кучли томонлар ва имкониятлар кучлироқми ёки камчиликлар ва тўсиқларми, шуни аниқлаймиз. Шундан сўнг имкониятлардан тўла фойдаланиш ва хавфларни камайтириш бўйича стратегия тузиш мумкин.


Download 64,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish