4-мавзу: Механикани фан сифатида ривожларниш тарихи. Г. Галилей, И. Ньютон, Е. Торичелли, Б. Паскал, Кавендеш, Эйлер, Лагранж ва бошқа олимлар изланишлари


III. “Натур фалсафанинг математик асослари» асари



Download 3,65 Mb.
bet4/5
Sana19.04.2023
Hajmi3,65 Mb.
#930551
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-Мавзу

III. Натур фалсафанинг математик асослари» асари.
1687 йили унинг асосий асарларидан бири “Натур-фалсафанинг математик асоси” асарини чоп этди. Бу асарида у фазовий жисмлар назарияси ва классик механиқани тушунтиришда умум методологик нарсаларни, фазо ва вақт, куч, оғирлик кучи каби тушунчаларни шакллантирди.
Ньютон вақтни абсолют ва нисбий турларга бўлади. Нютон ўзининг “Натур фалсафанинг математик асослари» деб номланган китобида шундай ёзади: “Абсолют, ҳақиқий ёки математик вақт ўз-ўзича, ички табиати билан бирор ташқи нарсаларга боғлиқ бўлмай, текис ўтади ва у бошқачасига “давомийлик” дейилади”.
Нисбий туюладиган ёки одатий вақт аниқ ёки ташқи сезгиларимиз ёрдамида аниқланадиган қандайдир ҳаракат орқали амалга ошириладиган, кундалик турмушда ҳақиқий математик вақт ўрнида қўлланиладиган соат, кун, ой, йил каби давом этиш ўлчовидир.
Абсолют вақтнинг ўзгариши мумкин эмас. Вақт ва фазо ўзи ўзини ва бутун мавжудотни сингдирувчидир. Шунга ўхшаш фикрни Ньютон фазо учун ҳам билдирган.
Физиканинг ривожланиши жараёнида махсус Нисбийлик назарияси юзага келиши Билан “абсолют вақт физик маънога эга эмас” деган фикр туғилди. У фақат идеал математик тасаввурдан иборат. Чунки табиатда ҳеч қандай реал жараён йўқки, у абсолют вақтни ўлчашга яроқли бўлсин.
Биринчидан, вақт ўтиши саноқ системаси тезлигига боғлиқ. Етарлича катта тезлик – ёруғлик тезлигига яқин тезликда вақт секинлашади, яъни релятивистик секинлашиш юзага келади. Иккинчидан, тортишиш майдони вақтни гравитацион секинлашишига олиб келади. Баъзи бир саноқ системаларидаги локал вақт тўғрисида гапириш мумкин. Вақт турли физик шароитда турлича ўтади. Вақт доимо нисбийдир.
Ньютон абсалют вақтга ўхшатиб, «абсолют фазо” тушунчасини ҳам киритди. Абсолют фазо мутлақо бўш бўлиши, шу билан бирга унда фақат физик жисмлар мавжуд бўлиши ҳам мумкин, бу ҳолда ушбу фазода физик жараёнлар содир бўладиган осферасидан иборатдир. Бундай фазонинг ҳуссусияти Евклид геометрияси билан белгиланади. Фазо тўғрисидаги бу тасаввур ҳозир ҳам жуда кўп тажрибалар асосида етилганлиги туфайли ката ихтироларни очиш имкониятини берди. У 2000 йил илгари яратилган бўлишига қарамай, ҳозиргача илмий назария намунаси ҳисобланади. Евклид назарияси гўё вақтдан ташқари мавжуд бўлган идеал математик объектлар билан иш кўради.
Бўш фазо албатта идеал фазодир. Бизни ўраб турган реал олам моддий жисмларга тўладир. Ҳаттоки ҳавосиз космик фазо ҳам юлдузлар, метеоритлар, элементар зарралар, астрономларнинг тахминича кўзга кўринмас беркинган материя ҳам бўлиши мумкин экан.
Бўш фазонинг идеаллиги механик ҳаракатнинг нисбийлигини ҳам тасдиқлайди. Жисмнинг ҳаракатини тавсифлаш учун бошқа жисмлар саноқ боши тарзида кўрсатилиши керак, чунки бир жисмнинг ўз ҳаракатини бўш фазода кузатиш мумкин эмас. Махсус нисбийлик назарияси фазо ва вақтни бир континиумфазо ва вақтга бирлаштиради. Бундай бирлашишга ёруғликнинг вакуумдаги тезлиги с= 3000000 км/с ҳамда нисбийлик принципи асос бўлиб хизмат қилади. Бунинг маъноси шуки, реал олам учун фазо ва вақт абсолют эмас, балки нисбий тавсифга эга экан.
Ньютоннинг классик механикаси физика тарихининг ривожланишида мухим рол ўйнади. У Ерда ва Ердан ташқари шароитларда жуда кўп жараёнларни тушунтириб берди ва жуда узоқ вақт давомида техник муваффақиятларнинг асоси бўлиб келди. Унинг асосида ихтисосликнинг турли соҳаларида илмий текширишларнинг жуда кўп усуллари шаклланди.
ХХ асрга қадар физиканинг қиёфасини белгилаган Ньютон концепцияси классик механиканинг асосида ётади.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish