|
Мaтeриaллaрни инвeнтaризaция қилиш тaртиби
|
bet | 4/4 | Sana | 24.02.2022 | Hajmi | 31,01 Kb. | | #244060 |
| Bog'liq bux4
Мaтeриaллaрни инвeнтaризaция қилиш тaртиби
Буxгaлтeрия ҳисoби вa ҳисoбoтининг ишoнчлилигини тaъминлaш мaқсaдидa кoрxoнa ўз мулки вa мoлиявий мaжбуриятлaрини инвeнтaризaция қилaди. 4 вa 19-сoнли БҲМСлaригa мувoфиқ тoвaр-мaтeриaл қиймaтликлaрнинг инвeнтaризaцияси қуйидaги ҳoллaрдa ўткaзилиши мумкин:
ҳисoбoт йилининг 1 oктябридaн кeйин инвeнтaризaция ўткaзилмaгaн бўлсa, йиллик буxгaлтeрия ҳисoбoтини тузишдaн oлдин;
мoддий-жaвoбгaр шaxслaр aлмaшилгaндa вa тaбиий oфaтлaр рўй бeргaндa;
буxгaлтeрия вa oмбoр ҳисoби oрaсидa фaрқ вужудгa кeлгaндa;
ўғирлик ёки xиёнaткoрлик aниқлaнгaндa, шунингдeк, қиймaтликлaр нoбуд бўлгaндa – шу фaктлaрнинг aниқлaниши бўйичa дaрҳoл;
тoвaр-мaтeриaл қиймaтликлaр қaйтaдaн бaҳoлaнгaндa;
кoрxoнa тугaтилгaндa ёки қaйтaдaн тaшкил этилгaндa.
3. Материалларни ҳисобга олишнинг узлуксиз ва даврий тизимини фарқлаш
Маҳсулот ишлаб чиқариш, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнининг характери ва хусусиятларига боғлиқ ҳолда материаллар ҳисоби қуйидаги: узлуксиз (доимий) ёки даврий ҳисобга олиш тизимларидан бири бўйича амалга оширилиши мумкин.
Товар-моддий захираларнинг узлуксиз ҳисобга олиш тизимидан фойдаланилганда материалларни ҳисобга олиш счётларида уларнинг келиб тушиши ва чиқиб кетиши бўйича операциялар батафсил акс эттириб борилади. Материалларни узлуксиз ҳисобга олиш тизимида бутун ҳисобот даври мобайнида материалларнинг қолдиғи суммалари ва сотилган (чиқиб кетган) захираларнинг таннархи тўғрисидаги маълумотлар олиниши мумкин. Сарфланган материалларнинг таннархи, сарфланишига қараб тайёр маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) таннархини ҳисобга олиш счётларида акс эттирилади.
Даврий ҳисобга олиш тизими қўлланилганида ҳисобот даври мобайнида материалларни ҳисобга олиш счётларида уларнинг келиб тушиши ва чиқиб кетишининг батафсил ҳисоби юритилмайди. Материалларнинг ҳақиқатдаги мавжудлиги уларни инвентарлаш натижалари бўйича аниқланади. Сарфланган (чиқиб кетган) материалларнинг таннархи уларни инвентарлаш якунланишига қадар аниқланиши мумкин эмас. Сарфланган (чиқиб кетган) материалларнинг таннархи давр бошидаги қолдиқ суммаси ва давр мобайнида киримларни қўшиш ҳамда давр охиридаги қолдиқ суммасини айириш йўли билан аниқланади.
Материалларни ҳисобга олишнинг қўлланадиган тизими ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим.
4. Ишлаб чиқаришга бериладиган материаллар таннархини аниқлаш: (ялпи идентификациялаш усули; LIFO усули (Last-in first-out, LIFO); ўртача қиймат усули (Average-cost, AVECO); FIFO усули (First-in first-out, FIFO); NIFO усули (next-in first-out, NIFO); меъёрий қиймат усули)
Жаҳонда сарфланган материалларнинг ҳақиқий таннархини аниқлашда баҳолашнинг қуйидаги усулларидан фойдаланилади:
- Доналаб (идентификациялаш) баҳолаш усули;
- ФИФО — ўртача чамаланган баҳолар бўйича, биринчи тушум — биринчи харажат;
- ЛИФО — ўртача чамаланган баҳолар бўйича, охирги тушум — охирги харажат;
- АВЕКО — ўртача таннарх.
Ўзбекистон Ресбуликаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартининг 4 стандартида материалларни баҳолашда корхонанинг ишлаб чиқариш хусусиятини ҳисобга олган холда маъқул усулидан фойдаланиш тавсия этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|