4-мавзу. Мантиқ



Download 220,2 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/20
Sana14.05.2023
Hajmi220,2 Kb.
#938523
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
4-мавзу. Мантиқ



4-мавзу. Мантиқ. 
Режа

1. Мантиқ илмининг предмети ва асосий қонунлари 
2. Тушунча ва унинг турлари. Тушунчалар билан бажариладиган мантиқий амаллар. 
3. Хукм – тафаккур шакли. Хулоса чиқариш. 
4. Исбот ва раддия, уларнинг асосий қоидалари.
 
Таянч сўзлар: 
Мантиқ, логика, формал логика, математик логика, тафаккур шакллари, 
мантиқ қонунлари, тушунча, тушунчаларнинг турлари, тушунчанинг мазмуни ва хажми, “тескари 
нисбат” қонуни, мантиқий амаллар, ҳукм, оддий ҳукм, мураккаб ҳукм, субъект, предикат, 
бирлаштирувчи (конъюнктив) ҳукмлар, айирувчи (дизъюнктив) ҳукмлар, шартли ҳукмлар, хулоса, 
дедуктив хулоса, силлогизм, энтимема, аналогия, индуктив ҳулоса, тўлиқ индукция, тўлиқсиз 
индукция, оммавий индукция, илмий индукция, аргументлаш, далиллаш, исбот, раддия, парадокс, 
демонстрация, асос, тезис, антитезис, софизм, паралогизм, муаммо, савол, фараз, гипотеза, 
назария, 
1. Мантиқ илмининг предмети ва асосий қонунлари. 
Мантиқ илми қадимги фанлардан бири бўлиб, асрлар давомида Ғарб ва Шарқнинг таълим 
тизимида ўрганилиши зарур бўлган фанлардан бири бўлиб келган. Мантиқ илмини ўрганиш 
инсонга оламни билиш, билимларини кўпайтириш, атрофдаги одамлар билан мулоқотни тўғри 
ташкил қилиш учун ҳизмат қилади. Мантиқ илми ҳамма вақт умуман барча билимларни, шу 
жумладан фалсафий билимларни ўрганишнинг ҳам зарурий шарти ҳисобланган. 
Фикримизни далиллаш учун буюк мантиқшунос олим Абу Наср Форобийнинг “Фалсафани 
ўрганишдан олдин нимани билиш кераклиги тўғрисида” рисоласига мурожаат қиламиз. Форобий 
бу асарида шундай деб ёзади: “...фалсафани ўрганишдан аввал...хато ва адашишдан сақловчи, 
ҳақиқат йўлини тушуниб олишга бошловчи нотиқ (сўзловчи) нафсини тозалаш зарур. Бу эса 
исботлаш тўғрисидаги илм (мантиқ илми) билан шуғулланиш натижасида қўлга киритилади”
1
Ибн Сино ҳам Форобий каби фалсафий масалаларни ўрганиш учун инсон аввало 
мулоҳазаларнинг чин ёки хато бўлиш шартларини, яъни мантиқнинг қонун-қоидаларини билиши 
керак деган қатъий фикрда бўлган. Мутафаккирнинг қайси бир асарини олиб қарамайлик, унда 
мантиқ масалалари метафизика (фалсафа)дан аввал баён қилинган. 
Қомусий олим Абу Райҳон Беруний эса шундай деб ёзади: “Инсон нутққа эга бўлган ва 
ўзининг муҳолифлари билан дунёвий ва охират ишлари ҳақида баҳс-мунозара юритганлиги 
сабабли ўз сўзларида “мезонга” муҳтож бўлди. Гап ўз зоти билан ростни ҳам, ёлғонни ҳам ўз 
ичига олиш эҳтимоли борлигидан мезон ёрдамида уни изчил текшириш ва шу йўсинда унинг 
шубҳали ерини тузатиш керак бўлган. Зероки, бу билан мубоҳасаларда сўзлардан тузилган 
силлогизмларнинг кишини адаштирувчи ёлғони ҳам, ҳақиқатни очувчи рости ҳам аён қилинган. 
Инсон шу мезонни топди.Уни мантиқ дейилади.”
1
Мантиқ – (грек. logos – сўз, фикр, нутқ, ақл) тафаккур қонунлари ва шакллари ҳақидаги фан. 
Мантиқ (логика) энг қадимги фанлардан бири бўлиб, унинг асосчиси юнон файласуфи 
Аристотелдир. “Мантиқ” атамаси логика терминига эквивалент хисобланади.
Фалсафий адабиётларда диалектик мантиқ билан формал мантиқ мавжудлиги таъкидланади. 
Буларнинг биринчиси тафаккур шаклларини уларнинг ривожланишида олиб қараса, иккинчиси 
уларни шаклланган фикрлар сифатида ўрганади. Шунингдек, диалектик мантиқ тафаккурни унинг 
мазмуни ва шакли бирлигида олиб ўрганса, формал мантиқ фикрнинг шаклини унинг конкрет 
мазмунидан четлашган ҳамда нисбатан мустақил ҳолда олиб тадқиқ этади.
Математик мантиқ – фикрлаш жараёнини турли символлар ёрдамида, математик усул асосида 
ўрганади.
Мантиқ илмининг турли ривожланиш босқичларида фан, унинг вазифалари ҳақидаги 
тасаввурлар ўзгариб борган. Масалан, антик даврда мантиққа “органон”, яъни билимларни асослаш 
қуроли деб қаралган бўлса, Ўрта асрлар Яқин ва Ўрта Шарқ мантиқшунослари уни “чин фикрни 
ёлғондан ажратиб кўрсатувчи торозу” деб билганлар. Абу Ҳомид Ғаззолийнинг мантиққа 
бағишланган асари “Ал-қустас ал-мустақим”, яъни “тўғри тарозу” деб номланиши фикримизни 
тасдиқлайди. Ўрта асрлар Европа мантиқшунослари уни “кашфиётлар қилиш усули” сифатида 
1
Форобий. Рисолалар. Т.: Фан.,1975. -Б. 23-24. 
1
. Абу Райхон Беруний. Геодезия. Т., 1982. –Б.64


талқин қилганлар. И.Кант эса мантиқни “канон” яъни фанларни ўрганиш қонунларини берувчи фан 
деб таърифлаган. Мантиқ илмининг фанлар тизимидаги ўрни ва унда ўрганадиган масалалар 
доирасидан келиб чиқиб, уни “пропедевтика” яъни бошқа фанларни ўрганишгатайёрловчи фан деб 
аташ мумкин. 

Download 220,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish