ИСТЕ'МОЛЧИ ТАНЛОВИНИНГ АСОСИЙ ПОСТУЛАТЛАРИ
Исте'мол турининг хилма-хиллиги
|
|
Ҳар бир исте'молчи турли хил неъматлардан исте'мол қилишни истайди
|
|
|
|
Исте'молнинг
то'йинмаслиги
|
—►
|
Исте'молчи ҳар доим неъматнинг камроқ миқдоридан ко'прог'ини харид қилишга мойил бо'лайди
|
|
|
|
Неъматларни туркумлаш ва солиштира олиш
|
—►
|
Исте'молчи А ва Б неъматлар мажмуасидан А мажмуани Б га (А>Б) ёки Б мажмуани А га нисбатан (Б>А) ко'проқ хоҳлаши ёки иккаласини ҳам нафлик даражаси бир хил деб қараши мумкин
|
Транзитивлик
|
—►
|
Агар исте'молчи А мажмуани В га нисбатан ва В мажмуани С мажмуадан афзал ко рса, унда у А мажмуани С мажмуага нисбатан ҳам афзал ко ради:
А > Б; Б > C; ^ А > C.
|
Субститутсия (о рин боса олиш)
|
—►
|
Агар исте'молчига А неъмат о'рнига унинг о'рнини боса оладиган В неъматдан ко проқ таклиф қилинса, у бунга рози бо' лади
|
Камайиб борувчи чекли нафлилик
|
—►
|
Бирор неъматнинг қо шимча бирликларини исте'мол қилишдан олинадиган қониқиш (чекли нафлилик) борган сари камайиб боради ва у неъмат захирасининг исте'молчи ихтиёрида қанча борлигига бо'глиқ.
|
4.2-расм. Истеъмолчи танловнинг асосий постулатлари
Нафлилик функсияси. Австрия иқтисодчилар мактаби намоёндалари К.Менгер, Э.Бем-Баверк, Ф.Визерлар биринчилар қаторида талаб билан нарх, товар захираси ва унинг миқдори ўртасидаги боғлиқликни аниқлашга ўринганлар. Аниқланишича, чекланган ресурслар шароитида уларнинг ҳажми нархига таъсир қилувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Улар кетма-кет истеъмол қилинадиган бирор неъматдан олинадиган нафнинг истеъмолчи учун камайиш хусусияти мавжудлиги тўғрисидаги қонуниятни аниқлашган. Масалан, чанқаган инсон бир стакан минерал сувни зўр қониқиш билан ичади, иккинчи стакан сув биринчи стакан сувга нисбатан камроқ, учинчиси эса - иккинчисига нисбатан камроқ наф беради. Бу ҳолат токи охирги стакан сув берадиган наф нолга тенг бўлгунча давом этади. Бунда умумий наф (тотал утилитй) ортиб боради, лекин ҳар бир кейинги стакан сувдан олинадиган қўшимча, яъни чекли наф (маржинал утилитй) камайиб боради.
Истеъмолчи ҳаракатини аниқроқ таҳлил қилиш учун нафлилик функсиясидан фойдаланамиз. Нафлилик функсияси - истеъмолчининг истеъмол қиладиган неъматлар ҳажми билан, унинг ушбу неъматларни истеъмол қилиш натижасида оладиган нафлилик
даражасини ифодалайди: ТУ = ф {хл, Хлъ-ъ Хн), бу ерда ТУ- умумий нафлилик даражаси;
хл5х2,...,хн- 1, 2, ..., н - неъматлар ҳажми.
Нафлилик назарияси илгари сурилган даврда кўпчилик иқтисодчилар неъматлар нархини шаклланиши асосида уларнинг нафлилиги ётади деган фикрда бўлишган. Унга кўра неъматнинг истеъмолчи учун нафлилиги қанча юқори бўлса, нархи шунча қиммат ва аксинча нафлилиги қанча паст бўлса, нархи ҳам шунча арзон бўлади. Аммо нафлилик назарияси танқидчилари XVIII асрдаёқ бу ғояга қарши “сув ва олмос парадокси”ни илгари суришган. Унга кўра, барча учун ҳаёрий зарурият саналган сув - энг максимал, ҳаёт кечириш учун унчалик зарур бўлмаган олмос эса - минимал нафлиликка эга. Шунга мос сувнинг нархи максимал даражада қиммат ва аксинча олмоснинг нархи минимал даражада арзон бўлиши керак. Аммо амалиётда бунинг аксини кўриш мумкин. Бундан келиб чиқадики, неъматлар нархи билан нафлилик ўртасида боғлиқлик мавжуд эмас. Бу саволга тўғри жавоб кейинчалик нафлиликнинг икки даражаси, яъни умумий ва чекли нафлилик фарқланган ҳамда нарх билан неъматнинг захираси ўртасидаги боғлиқлик аниқлангандан сўнг топилди. Ҳамма гап шундаки, сув захиралари табиатда мўл, олмос эса жуда кам учрайдиган ноёб ва тақчил ресурс саналади. Шунга мос сувнинг нархи арзон, олмосники эса эса қиммат. Буни қуйидаги расмдан ҳам кўриш мумкин.
Неъматламинг нархи уламинг табиатдаги ёки истеъмолчи ихтиёридаги захирасига боғлиқ. Неъматларнинг захираси қанча кўп бўлса, қўшимча бирлик неъмат қиммати шунча паст бўлади ва уларнинг нархи шунча арзон бўлади. Аксинча, уларнинг захираси қанча кам бўлса, қўшимча бирлик неъмат қиммати шунча юқори ва нархи шунча қиммат бўлади. Демак, неъматнинг нархи унинг умумий нафлилиги билан эмас, балки чекли нафлилиги билан белгиланади. Шундай экан, неъматлар нархи уларнинг чекли нафлилигига тўғри, захирасига эса тескари пропорсионал бўлади.
Умумий нафлилик бирор неъматдан кетма-кетликда истеъмол қилиб борилганда улардан олинган жами нафлилик йиғиндисини ифодалайди ва у ўсиб бориш хусусиятига эга. Шу билан бирга истеъмол тўйинган шароитда умумий нафлилик ўзининг максимал қийматига эришади.
Чекли нафлилик неъматдан қўшимча бир бирлик истеъмол қилиш натижасида олинадиган қўшимча наф миқдорини ифодалади. Чекли нафлилик - бу нафлилик функсиясидан бирор неъмат ўзгарувчиси бўйича олинган хусусий ҳосилага тенг:
Бу ерда: МУж - и -неъмат бўйича чекли нафлилик даражаси; АТУ - умумий нафлилик даражасининг ўсган қисми; АХж - и -неъматни истеъмол қилиш миқдорининг ўсган қисми.
Умумий ва чекли нафлиликнинг ўзгариши 6.4-расмда келтирилган.
Расмдан кўриниб турибдики, истеъмол қилинадиган неъмат миқдорининг (Қ) ошиб бориши билан умумий нафлилик (ТУ) ҳам ошиб боради (а-расм). Бунда чекли нафлилк (МУ) камайиб боради (&-расм). Умумий нафлилик Қ* нуқтада максимал даражага эришганда, чекли нафлилик (МУ) нолга тенг бўлади.
Одатда, бирор неъматни истеъмол қилиш ошганда (бошқа неъматлар истеъмоли ҳажми ўзгармаганда), умумий нафлилик даражаси ошади. Демак чекли нафлилик мусбат МУ> 0. Шу билан бирга, бирор неъматдан қўшимча бир бирлик истеъмол қилганда (бошқа неъматлар истеъмоли ҳажми ўзгармаганда), қўшимча истеъмол қилинган бирлик олдингисига нисбатан камроқ наф беради ва унинг бу хусусиятига чекли нафлиликнинг камайиш қонуни дейилади. Математик тилда бу нафлилик функсиясининг иккинчи тартибли ҳосиласи нолдан кичик дегани:
(му)=УУ < о
В ' дХ2
Талабни аниқлашнинг асосида чекли нафлигининг камайиш қонуни ётади. Шу сабабли ишлаб чиқарувчилар маҳсулот сотиш ҳажмини кўпайтиришлари учун қўшимча сотиладиган маҳсулотлар нархига чегирма беришлари керак бўлади.
4.2. Истеъмолчи талабининг алоҳида хусусиятлари
Ратсионал истеъмолчига хос танловнинг умумий қоидалари билан бирга айрим истеъмолчиларнинг диди ва афзал кўришлари таъсирида шаклланадиган алоҳида танлов хусусиятлари ҳам мавжуд. Айрим иқтисодий адабиётларда истеъмолчи талаби функсионал ва нофунксионал гуруҳларга ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |