6.Ходимлар даромадининг ўсимликчиликда ва чорвачиликда пировард иқтисодий натижаларга бо ғлиқлиги. Бу бо ғлиқлик меҳнат операсияларини бажариш пайтида ходимдан технологик талабларга риоя қилишда ўзини қаттиқ назорат қилишнинг бевосита шарти бўлиб ҳисобланади;
7.Ходимлар даромадининг фақат ижтимоий хўжаликда эмас, балкий деҳқон хўжалигида ҳам яратилиши.Самарали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши унинг меҳнат ресурслари билан меъёр бўйича таъминлашишига бо ғлиқ. Иш кучи билан етарлича таъминланмаслиги ишлаб чиқариш технологиясига риоя қилинмасликка, пировард натижада маҳсулотни етарлича олинмаслигига олиб келади. Меҳнат ресурслари билан меъёрдан юқори даражада таъминланганлик эса иш кучидан камунум фойдаланишга ва меҳнат унумдорлигининг пасайишига олиб келади.
4.2.Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг иш кучи билан таъминланиши, меҳнат билан таъминланиш коеффисенти ва меҳнат билан таъминланиш салмо ғи кўрсаткичлари билан характерланиши мумкин.
Меҳнат билан таъминланиш коеффисийенти (МБТК) мавжуд меҳнат ресурслари миқдорини (ходим, киши/соат) унга бўлган меъёрий талабга (ММР) бўлиб топилади.
ММРМ – мавжуд меҳнат ресурслари миқдори,киши/соати;
ММР - меҳнат ресурсларига бўлган меъёрий талаб, киши/соати.
Меҳнат билан таъминланишнинг салмо ғи кўрсаткичлари қуйидагилар:
а).1 - ходимга тў ғри келган йиллик ишлаб чиқариш юкламасининг ҳажми (к/с)
б).100 га.қишлоқ хўжалигига яроқли ерга тў ғри келган ходимлар сони:
в).1 ходимга тў ғри келган қишлоқ хўжалигига яроқли ер, ҳайдаладиган ер ва қишлоқ хўжалиги экинлари майдони:
г).Бир ходимга тў ғри келган қорамоллар ва паррандалар (шартли бошга айлантирилганда) миқдори.
Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш учун кўрсаткичлар системасидан фойдаланилади. Бу кўрсаткичлар 3 гуруҳга бўлинади:
1. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига меҳнат ресурсларини жалб қилиш даражаси;
2. Иш кучидан иш вақтида тўлиқ фойдаланиш;
3. Иш кучидан фойдаланиш самарадорлиги;
1- ва 2-гуруҳ кўрсаткичлар меҳнат ресурсларидан экстенсив фойдаланиш даражасини характерлайди. 3-гуруҳ кўрсаткичлар эса меҳнат ресурсларидан интенсив фойдаланишни характерлайди.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига меҳнат ресурсларини жалб қилиш даражасини характерлайдиган кўрсаткич меҳнат ресурсларидан фойдаланиш коеффисийенти(МРФК)дир.
У ўртача йиллик ходимлар сонини мавжуд меҳнат ресурслари миқдорига бўлиб ҳисобланади.
Иш кучидан иш вақтида тўла фойдаланишни акс эттирадиган кўрсаткичлар қуйидагилар:
а) ҳақиқатда 1 ходим томонидан ишланган киши/кунлари миқдори – ҲИКК (ўртача меъёрда 285 кун).
б) Иш кучидан фойдаланиш койеффисийенти (ИКФой.К).
Ҳақиқатда йил давомида бажарилган киши-кунлари миқдорини меъёрдаги мумкин бўлган иш вақти фондига нисбати билан топилади:
в) Иш кучидан фойдаланишнинг тўлиқ коеффисийенти (ИКФойТК). Ҳақиқатдаги соф иш вақтини (к/с) мумкин бўлган иш вақти фондига нисбати билан топилади (7-соатлик иш кунида):
г) Иш кучидан фойдаланишнинг умумий коеффисийенти (ИКФоюК).
ИКФойК ни ИКФойТК га кўпайтириб топилади.
Иш кучидан фойдаланишнинг самарадорлигини умумлаштирувчи кўрсаткич меҳнат унумдорлиги ҳисобланади.