7.2. Ғаллачилик, пахтачилик, сабзавотчилик, бо ғдорчиликнинг интенсив ривожланиши, ҳозирги ҳолати ва истиқболи.
2020– йилнинг январ – декабр ойларида етиштирилган деҳқончилик маҳсулотларининг ҳажми 123,6 трлн. сўмни ёки 2019– йилнинг мос даврига нисбатан 103,4 % ни ташкил этди. Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида деҳқончилик маҳсулотларининг улуши 49,5 % ни ташкил қилди.
2020- йилнинг январ - декабрида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 7 566,6 минг т. дон экинлари (2019- йилнинг январ - декабрига нисбатан 1,7 % га кўп), 3 143,5 минг т. картошка (1,7 % га кўп), 10 459,5 минг т. сабзавотлар (2,4 % га кўп), 2 134,4 минг т. полиз экинлари (3,2 % га кўп), 2 864,0 минг т. мева ва резаворлар (4,0 % га кўп), 1 639,2 минг т. узум (2,2 % га кўп) етиштирилди.
2020– йилнинг январ – декабр ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 7 566,6 минг. т. донли экинлар (2019– йилнинг январ –декабрига нисбатан 1,7 % га кўп) етиштирилди. Жами дон етиштириш кўрсаткичларини хўжалик тоифалари бўйича таҳлили, жами дон етиштириш умумий ҳажмидан 82,0 % и фермер хўжаликлари ҳиссасига тў ғри келишини кўрсатди.
2020– йилнинг январ – декабр ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 10 459,5 минг т. сабзавотлар (2019– йилнинг январ –декабрига нисбатан 2,4 % га кўп) етиштирилди. Сабзавот етиштириш кўрсаткичларини хўжалик тоифалари бўйича таҳлили, сабзавот етиштириш умумий ҳажмидан 66,3 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тў ғри келишини кўрсатди.
2020– йилнинг январ – декабр ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 3 143,5 минг. т. картошка (2019– йилнинг январ – декабрига нисбатан 1,7 % га кўп) етиштирилди. Картошка етиштириш кўрсаткичларини хўжалик тоифалари бўйича таҳлили, картошка етиштириш умумий ҳажмидан 82,1 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тў ғри келишини кўрсатди.
2020– йилнинг январ – декабр ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 2 134,4 минг т. полиз экинлари (2019– йилнинг январ – декабрига нисбатан 3,2 % га кўп) етиштирилди. Полиз экинлари етиштириш кўрсаткичларини хўжалик тоифалари бўйича таҳлили, полиз экинлари етиштириш умумий ҳажмидан 54,3 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тў ғри келишини кўрсатди.
2020– йилнинг январ – декабр ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 2 864,0 минг т. мева ва резаворлар (2019– йилнинг январ –декабрига нисбатан 4,0 % га кўп) етиштирилди. Мева ва резаворлар етиштириш кўрсаткичларини хўжалик тоифалари бўйича таҳлили, мева ва резаворлар етиштириш умумий ҳажмидан 56,9 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тў ғри келишини кўрсатди.
2020– йилнинг январ – декабр ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1 639,2 минг т. узум (2019– йилнинг январ – декабрига нисбатан 2,2 % га кўп) етиштирилди. Узум етиштириш кўрсаткичларини хўжалик тоифалари бўйича таҳлили, узум етиштириш умумий ҳажмидан 54,8 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тў ғри келишини кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |