4-мавзу. Иш қобилиятини таъминлаш стратегиялари ва тактикалари
1. иш қобилиятини таъминлаш стратегиялари
1. Стратегия турлари
Автомобил ва паркларнинг иш қобилиятини таъминлаш учун тавсифлари 2.5-жадвалда келтирилган уч стратегия қўлланади. Бу стратегияларнинг ўхшаши ва бир-биридан фарқини билиш учун АТЭ қонуниятларининг учинчи туридан фойдаланилади.
Бу стратегияларнинг ўзаро боғланишлари ва мазмунини техник ҳолат параметри аста-секин ўзгарадиган элемент - тормоз механизми мисолида кўриб чиқамиз (2.12-расм). Бу механизмнинг конструктив параметри у (бошқа бир хил шароитда) бўлиб, тормоз устқуймалари ва барабан (диск) орасидаги тирқиш ҳисобланади.
Диагностик параметрлардан бири (тормоз кучи, секинлашув ва бошқалар билан бир қаторда) тормоз йўли (Sт)дир; унинг чегаравий йўл қўйилган қиймати (Stчўқ) меъёрлаштирилган (ГОСТ, йўл ҳаракати қоидалари). Автомобил тормозланаётганда туташ деталлар (тормоз устқуймалари - диск, барабан) ейилади, тирқиш катталашади (1- чизиқ, 2.12-расм), тормоз йўли (2- чизиқ) эса ўсади. Буюм конструкцияси билан аниқланадиган конструктив параметр (Уч) нинг чегаравий қийматидан ўтиши тормоз механизми ва автомобилнинг ищдан чиқишига олиб келади. Унинг ташқи аломати - тормоз йўлининг кескин ортишидир. (Бундай шароитда йўл-транспорт ҳодисаси эҳтимоллиги ҳам кескин ортади). Бу ҳодисани бартараф этиш учун, у содир бўлишидан аввал, яьни 1ТХК<1р вақтида механизмни дастлабки (АД: Учйқ→Уд) ёки унга яқин (АЕ: Учйқ→У’д) ҳолатга «қайтармоқ» лозим; бунинг учун устқуймалар ва барабан (диск) ўртасидаги тирқиш созлаш усуллари билан Δ = Учйқ – Уд (ёки Δ = Учйқ- У'д) қийматигача камайтирилади. Кейинчаяик, бу бузилишнинг олдини олиш жараёни (I стратегия) механизм конструкциясига боғлиқ равишда кўп марта давом этиши ва профилактика-(ТХК)нинг типик мисоли бўлиши мумкин, 1ТХК эса унинг даврийлиги ҳисобланади. Ўз-ўзини созлайдиган механизмларда бу жараён автоматик тарзда, белгиланган даврийлик билан амалга ошади. Бузилиш эҳтимоллиги ҳисобга олинмаган ёки ноаниқ омиллар (ҳар хил эксплуатация шароитлари, материал сифати, эксплуатация тартиботлари) туфайли минимумга келтириш учун (Уч–Учйқ) айирма ёки «бузилиш олди минтақаси» керак.
5-жадвал. Иш қобилиятини таъминлаш стратегиялари
I
|
Берилган ишлаш қобилияти оралиғини сақлаш
|
Техник хизмат кўрсатиш (ТХК)
|
II
|
Йўқолган ишлаш қобилиятини тиклаш
|
Таъмирлаш (Т)
|
III
|
I ва II стратегияларни комбинацияси
|
ТХК ва Т
|
Бу ҳолда Δl=lр-lТХК қиймати техник хизмат кўрсатишнинг қабул қилинган даврийлиги (lТХК) шароитида ресурс захирасини ифодалайди.
Δl ўсганда (lТХК қисқарганда) механизм ишининг хавфсизлиги ва иш билан бир вақтда энди тез-тез ўтказилаётган профилактика ишлари сарф-харажатлари ўсади. Техник хизмат кўрсатиш даврийлиги (lТХК) нинг ўсиши унга кетадиган харажатларни камайтиради, лекин бузилиш хавфини оширади, яъни У>Уч ҳодисанинг юзага келиши ва у билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларни оширишга олиб келади (йўл-транспорт ҳодисаси, транспорт жараёнининнг бузилиши, зарарни қоплаш ва ҳ.к.). Шунинг учун буюм иш қобилиятини сақлаб туришда техник хизмат кўрсатишнинг мақбул даврийлиги (lТХК) муҳим аҳамият касб этади.
12-расм. Техник ҳолатини ўзгариш ва тикланиш шакли: Sт-тормоз йўли
Бу ҳолда Δl=lр-lТХК қиймати техник хизмат кўрсатишнинг қабул қилинган даврийлиги (1ТХК) шароитида ресурс захирасини ифодалайди.
Δl ўсганда (lТХК қисқарганда) механизм ишининг хавфсизлиги ва иш билан бир вақтда энди тез-тез ўтказилаётган профилактика ишлари сарф-харажатлари ўсади. Техник хизмат кўрсатиш даврийлиги (lТХК) нинг ўсиши унга кетадиган харажатларни камайтиради, лекин бузилиш хавфини оширади, яъни У>Уч ҳодисанинг юзага келиши ва у билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларни оширишга олиб келади (йўл-транспорт ҳодисаси, транспорт жараёнининнг бузилиши, зарарни қоплаш ва ҳ.к.). Шунинг учун буюм иш қобилиятини сақлаб туришда техник хизмат кўрсатишнинг мақбул даврийлиги (lТХК) муҳим аҳамият касб этади.
Агар техник ҳолат параметри (а) нинг ўзгариш жадаллиги маълум бўлса (кузатувлар, тажриба, техник ҳужжатлардан), ресурснинг ўртача қиймати (lр) ёки техник хизмат кўрсатиш даврийлиги (lТХК) ни қуйидаги формула орқали аниқлаш мумкин:
Техник ҳолат параметрлари бир маромда ўзгарадиган буюм ва материаллар учун бундай схема типик ҳисобланади (6, 7-расмлар). Бундай буюм ёки элементлар «эскирувчилар» деб аталади.
Профилактиканинг ҳар бир циклила амалдагн ўлчамлари (масалан, тормоз дискининг қалинлиги) борган сари номинал қийматлардан фарқланадиган туташ деталларнинг ейилганлиги Δ туташ ёки қисман (Δ’) қопланади. Пировард натижада, буюмнинг ишлаш қобилияти профилактик усуллар билан таъминлана олмайдигаи янги чегаравий ҳолат вужудга келади. Таъмирлаш ёки алмаштириш йўли чилан йўқолган ишлаш қобилиятини тиклаш талаб этилади (II стратегия). кўрилаётган мисолда - бу техник ҳолатга боғлиқ равишда тормоз барабанлари (дисклари) билан йиғма ҳолдаги тормоз устқуймалари ва колодкалари (ёки айрим-айрим) ни алмаштириш. Шу ҳолатгача бўлган ишлаш давомийлиги таъмирлашгача бўлган ресурс (lр) ёки алмащтиришгача бўлган дулин ресурс (la) деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |