4-мавзу. Инновацион лоийҳаларни молиялаштириш


Лойиҳани молиялаштириш манбалари ва механизмлари



Download 35,35 Kb.
bet2/3
Sana24.02.2022
Hajmi35,35 Kb.
#235672
1   2   3
Bog'liq
4 маъруза И ва Т

Лойиҳани молиялаштириш манбалари ва механизмлари.

Инновацияларни молиялаштириш тизими қуйидаги тамойилларда тузилиши керак:

  • тизимнинг аниқ мақсадли йўналиши – замонавий илмий-техник ютуқларни тезкор ва самарали татбиқ этиш масаласининг ечимини топиш билан боғлиқлиги;

  • фойдаланилаётган услуб ва механизмларнинг мантиқийлиги, асосланганлиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлиги;

  • молиялаштириш манбаларнинг кўплиги;

  • тизимнинг кенглиги ва мажмуавийлиги, яъни улардан амалиётда фойдаланишнинг техник ва технологик янгиликлар ва йўналишларнинг максимал тарзда кенг доирасини қамраб олиш;

  • энг юқори самарадорликни таъминлаш мақсадида жўшқин тарзда ўзгариб турувчи ташқи муҳит шароитларига бутун молиялаштириш тизими ҳамда унинг алоҳида элементларини доимий тўғрилашни назарда тутувчи мослашувчанлик ва эгилувчанлик.

Молиялаштиришнинг унумли тизими ҳар доим молиявий ресурслардан фойдаланиш ҳажми ва самарадорлигини оширишга қаратилган. Молиявий унумнинг ошиши – энг муҳим умумлаштирувчи кўрсаткич бўлиб, унинг асосида нафақат олиб борилаётган молиявий сиёсатнинг амалийлиги, балки аниқ амалий ишларнинг якуний натижалари баҳоланади.
Мамалакатимиз иқтисодиётида ўрин олган кўп тармоқли молиявий ўзаро алоқадорлик тизими ИКнинг молияси бош ва ҳал қилувчи ўринни эгаллайди, чунки аксарият моддий ва номоддий неъматлар (ишлаб чиқариш-техника йўсиндаги товарлар, истеъмол товарлари, янги илмий-техник ахборотлар ва бошқа интеллектуал маҳсулотлар) яратилаёган жамоа ишлаб чиқаришнинг асосий бўғинига хизмат кўрсатади. Тартибга солувчи бозор муносабатлари шароитида инновацион фаолиятни молиялаштириш тизими ўзига хос хусусиятга эга ва давлатнинг молиявий сиёсатининг таркибий қисми сифатида намоён бўлади. Ушбу тизим қуйидаги энг муҳим вазифаларни бажаришга хизмат қилади:

  1. Мамлакатнинг иқтисодиётининг барча бўғинларида техник янгиликларни тезкор ва самарали татбиқ этиш, уни таркибий-технологик қайта қуриш билан таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш

  2. Истиқболли ривожланиш йўналишларида стратегик илмй-техник салоҳиятни сақлаш ва ривожлантириш.

  3. Фан ва техниканинг кадрлар салоҳиятини сақлаш.

ИК ва бирлашмалар билан ўзаро муносабатларни юритувчи ушбу тизимнинг элементларига қуйидагилар киради:

    • пул маблағлари келиб тушиш манбаларининг йиғиндиси;

    • пул тушумларини йиғиб олиш механизми ва уларни инвестицион лойиҳа ва мақсадли дастурларга қўйиш;

    • инвестицияларни, шу жумладан, ўз ва қарз сармояларининг қайтариш тизимини назорат қилиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, молиявий назорат тизими қуйидагиларни таъминлашга хизмат қилади:

    • молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжни уларни бир ёки бир нечта каналлар бўйича олиш имкониятлари ўртасидаги мувозанати;

    • корхонанинг давлат ва маҳаллий бюджет олдида молиявий мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш;

    • ИКнинг моддий неъмат ва пул ресурсларини сарфлаш унумдорлиги;

    • буюртмачи, ташқи шериклар ва етказиб берувчилар билан иқтисодий муносабатларнинг амалиётдан келиб чиқадиган бошқа масалаларини ечиш.

Илмий-техник ривожланишнинг молиялаштириш тизими ўз моҳиятига кўра муракааб ва доимо ривожланувчи механизми ҳисобланади. Ҳозирги кунда инновацион фаолиятни молиялаштириш учун фойдаланилаётган маблағларнинг асосий манбалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • миллий ва ҳудудий бюджетдан ажратилган пуллар;

  • вазирлик, миллий ва ҳудудий бошқарув органлари томонидан шаклланаётган ИТТКИ молиялаштиришнинг бюджетидан ташқари махсус жамғармаларнинг маблағлари;

  • корхоналарнинг ўз маблағлари;

  • турли тижорат молиявий тузилмалар (инвестицион компаниялар, тижорат банклар, суғурта жамиятлари, молия саноат гуруҳлари (МСГ) ва ҳ.к.)нинг пул маблағлари;

  • ҳукумат томонидан махсус ваколат берилган инвестицион банкларнинг кредит ресурслари;

  • ИКнинг мудофаа мажмуаси учун конверсион кредитлар;

  • йирик хорижий фирма ва компанияларнинг сармоялари;

  • миллий ва хорижий илмий жамғармаларнинг маблағлари;

  • жисмоний шахсларнинг жамғармалари.

Табиийки, инновацион лойиҳани молиялаштириш тартиби ҳар бир ҳолатда ўзига хос хусусиятга эга ва татбиқ этилаётган инновацияларнинг жиҳатлари билан бевосита боғлиқ.


Download 35,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish