4 Мавзу. Илк ўрта асрларда ўзбек давлатчилигиги: ижтимоий – иқтисодий ва маданий ҳаёт Режа


Ўрта Осиёда арабларга қарши халқ қўзғолонлари



Download 80,56 Kb.
bet6/7
Sana21.02.2022
Hajmi80,56 Kb.
#54137
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Илк ўрта асрларда ўзбек давлатчилигиги ижтимоий – иқтисодий ва маданий ҳаёт

Ўрта Осиёда арабларга қарши халқ қўзғолонлари
􀂾 Суғдиёнада 720-722 йилларда Ғурак ва Диваштич бошчилигида
􀂾 Самарқанд, Бухоро, Хуттолонда 725-729 йилларда
􀂾 Тоҳаристон ва Суғдда 736-737 йилларда
􀂾 Хуросон ва Мовароуннаҳрда Абу Муслим бошчилигида 746-749 йилларда
􀂾 Муқанна қўзғолони 769-784 йилларда
􀂾 Рафи ибн Лаис қўзғолони 806-809 йилларда
720-722 йилларда Сўғдиёнада юз берган Ғўрак (Самарқанд ҳукмдори) ва Диваштич (Панжикент ҳокими) бошчилигидаги қўзғолон араблар ҳукмронликлигига қарши йўналган дастлабки шиддатли халқ ҳаракатларидан бири бўлган. Унда араблар сиёсати ва зулмидан ғазабга келган ўн минглаб маҳаллий халқ вакиллари иштирок этган. Хуросоннинг янги тайинланган ва золимлиги билан ном чиқарган ноиби Саид Хараший катта мунтазам ҳарбий куч билан мазкур қўзғолонни шафқатсизлик билан бостиришга муваффақ бўлади. Қўзғолон раҳбарларидан бири – Диваштич ҳам ушланиб қатл этилади.
725-729 йиллар давомида халифаликнинг оғир солиқ сиёсатига қарши Самарқанд, Бухоро, Хутталон вилоятларида кўтарилган қўзғолонлар ҳам халқ озодлик курашида сезиларли из қолдирди. Қўзғолончиларнинг анча қисми араб маъмурлари сиёсатига норзилик билдириб, ислом динидан чиқадилар. Кеш атрофида юз берган маҳаллий аҳолининг араблар билан тўқнашуви ростмона жангу жадал тусини олган. 736-737 йилларда Тоҳаристон ва Суғдда янгидан кўтарилган кучли қўзғолон ўз сафига аҳолининг турли ижтимоий қатламларини жалб этганди. Фақат Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг янги хукмдори, уста дипломат Наср ибн Сайёр (738- 748)нинг уддабурон сиёсати, низоли масалаларни хал этиш борасидаги эпчил тадбирлари туфайлигина қўзғолон ҳаракатларини бартараф этиш ўлкада мувозанатни бир қадар сақлаш мумкин бўлди. Бунда у маҳаллий аҳолига, айниқса унинг нуфузли қатламига муайян ён беришга мажбур бўлди. Жумладан, у арабларнинг маҳаллий аҳоли билан қон-қардошлик алоқаларини кучайтиришга интилди. Ўзи ҳам Бухорхудот Тоғшоданинг қизига уйланди. Исломни қабул қилган кишилар жузьядан озод этилди ва барча мусулмонлар ҳуқуқий жиҳатдан тенглаштирилди. Хирож солиғи тўлаш барча учун баравар деб эълон қилинади.
VIII аср 40-йилларида халифаликда тожу-тахт учун кураш бошланади. 748 йилда Абу Мислимнинг Хуросонда кўтарган қўзғолони, унинг халифалик пойтахтини эгаллаши натижасида Умавий Марвон II тахтдан ағдарилади. 749 йилда аббосийлар хонадонидан Абул Аббос Саффон тахтга кўтарилади. Бироқ аббосийлар даврида ҳам меҳнаткаш аҳолининг аҳволи яхшиланмади. Шу боисдан халқ қўзғолонлари тез-тез кўтарилиб турди. Муқанна қўзғолони:
Ватанимиз халқларининг араблар асоратига қарши олиб борган кураши тарихида алоҳида ўрин тутади. Тарихда «оқ кийимлилар» номи билан машҳур бўлган бу қўзғолонга ўз замонасининг ҳар томонлама етук кишиси, халқ дарди, қайғуси ва мақсадларини чуқур тушунган, асл исми Ҳошим ибн Ҳаким, аммо Муқанна (яъни юзига ниқоб кийган маънода) номи билан танилган буюк шахс раҳнамо бўлди. Муқанна умавийлар сулоласи инқирозига кучли таъсир кўрсатган Абу Муслим қўзғолонида ҳам фаол иштирок этган. Муқанна ҳаётнинг катта машаққатли йўлини босиб ўтган, оддий кир ювувчидан кичик лашкарбоши, кейин вазирлик даражасига кўтарилган (757-759). 759 йилда Хуросон амири Абдужабборнинг халифага қарши исёнида қатнашгани учун зиндонга ташланган. Зиндондан қочиб 769 йилда Марвга келади ва халқ ҳаракатига бошчилик қилади. У ижтимоий тенглик, эркин ҳаёт ва адолат ғояларини ўзига сингдирган таниқли сиймо бўлган. Шунинг учун ҳам унинг янгидан халқ курашига бош бўлиши бу ҳаракатнинг кенг қулоч ёзишига, узоқ муддат давом этишига (унга тайёргарлик кўриш жараёнларини ҳам ҳисобга олганда 14 йилни ўз ичига олади) сабаб бўлибгина қолмай, айни чоғда араб ҳукмрон доиралари учун ҳам кутилмаган оқибатларни вужудга келтириб, уларга катта ҳаётий сабоқлар берди. Қўзғолон Марвда бошланган бўлса-да, у тез орада Мовароуннаҳрнинг кенг ҳудудларига ёйилди. Муқанна қўзғолони давомида Самарқанду Бухоро, Нахшобу Кеш ҳудулари аҳолиси ҳам фаол ҳаракатга келди. Уни Илоқ, Оҳангарон, Шош, Фарғона водийсининг кўп сонли аҳолиси ҳам қувватлаб чиқди. Қўзғолоннинг бош ғояси – Ватанимиз халқлари, уларнинг асл фарзандларининг муқаддас юртни ажнабий ҳукмронлардан озод қилиш, унинг мустақиллигини курашиб қўлга киритиш ғояси бўлган. Мана шу юксак ватанпарварлик туйғуси қўзғолончиларга ҳаётий руҳ, маънавий мадад бағишлаган, уларнинг узоқ вақт давомида арабларнинг катта ҳарбий кучлари билан жон бериб, жон олишиб кураш олиб боришига, мислсиз қурбонлар беришига сабаб бўлган. Бироқ шу билан бирга қўзғолонга тортилган аҳолининг ҳамма ижтимоий табақалари ҳам шу улуғвор ғояга содиқ бўлган, унга охиригача амал қилган, деб хулоса чиқариб бўлмайди, албатта. Негаки, қўзғолон кучайган кезларда ундан ўз худбин мақсадлари йўлида фойдаланишни кўзлаб халқ курашига қўшилган юқори табақа намояндалари ҳам бўлган. Улар кейинчалик қўзғолон пасайиши ва мағлубият сари юз тутган кезда дарҳол хиёнат йўлини тутиб, ажнабийлар билан тил топиб, улар томонига ўтиб кетганлиги ҳам ростдир. Аммо бундай истиснолардан қатъи назар, бир неча йиллар давом этган «Оқ кийимлилар» қўзғолони юртимизнинг озодлик кураши тарихида катта довруғ таратди, араб босқинчиларини ларзага солди, уларга сезилари зарбалар берди. Қўзғолон Муқаннага ката мададкор, жанговар сафардош бўлган Ҳаким ибн Аҳмад, Ҳашвий, Сархама, Кай ёки Ғурий, Ғарича каби халқ қаҳрамонларини ҳам етиштириб чиқарди. Улар охирги томчи қонлари қолгунга қадар босқинчиларга қарши мардонавор курашдилар.
780-783 йиларда қўзғолон ҳаракатлари сўнгги ҳал қилувчи паллага киради. Бу даврда Муқаннанинг асосий кучлари Қашқадарёнинг Кеш воҳасида тўпланган эди. Қўзғолоннинг бош таянч нуқтаси-Сом қалъаси ҳам шу жойда бўлган. Албатта, бу вақтга келиб халифалик қўшинлари ката устунликка эга бўлиб, улар маҳаллий аҳолининг юқори табақаларини ўз томонига жалб этиб, қўзғолончиларни тобора сиқиб бораётган эди. Муқанна Сомда мустаҳкамланиб, ўз тарафдорлари билан сўнгги афасигача курашди. Пировардида эса душман қўлида мағлуб бўлмай, ўзини ёниб турган оловга отиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлади. Бу воқеа Беруний маълумотига кўра 783 йилда юз беради. Гарчанд Муқанна қўзғолони енгилган бўлса-да, бироқ у буюк халқ қудратини, агар у бирлашса, уюшса нималарга қодирлигини тўла намоён этди. Қўзғолон айни чоғда халифаликнинг Мовароуннаҳрдаги мустамлакачилик ва босқинчилик илдизларини ҳам қақшатди. Унинг ҳукмронлигининг давом этишини шубҳа остига солиб қўйди. Энг муҳими, у эрк ва озодлик учун талпинаётган юртимиз кишиларида ватанпарварлик туйгусини жўш урдирди, уларни ажнабий золимларга қарши янада шиддаткорлик билан кураш олиб боришга даъват этди. Бунинг самараси эса IX асрнинг бошларига келиб юртимиз устидан халифалик ҳукмронлигининг узил-кесил ағдарилиши ва бир қатор мустақил миллий давлатларнинг юзага келишида тўла намоён бўлди.
Араблар истилоси ва ҳукмронлиги Ватанимиз ҳудудида қанчалик мураккаб ижтимоий-сиёсий оқибатлар билан боғлиқ бўлмасин, шу билан бирликда яккахудолик ғояси, илғор ижтимоий-сиёсий, фалсафий қарашларни ўзида мужассам этган ислом дини ва таълимотининг ўлкамизда аста-секин илдиз отиб бориши улуғ аждодларимиз ҳаёти ва тафаккурида катта аҳамиятга эга бўлди. Бутун араб дунёсини бирлаштириш, унинг маънавий қудратини кучайтиришда етакчи омил ролини ўйнаган ислом дини ва унинг муқаддас китоби - Қуръони Карим ғоялари ва оятларининг маҳаллий халқларнинг онги, шуурига сингиб, уларнинг турмуш ва фикрлаш тарзининг ажралмас қисмига айланиб бориши, шубҳасиз, уларнинг маънавий оламига сезиларли ҳаётбахш таъсир кўрсатди ҳамда юксак моддий ва маънавий маданият намуналарини ижод қилиб боришларида янги уфқлар очиб берди. Бунинг асосий боиси шундаки, Аллоҳнинг ягоналигига имон келтириш, унинг муқаддас китобида ифода этилган юксак инсонпарварлик ғояларига ишонч ва эътиқод - булар юрт кишиларида бир-бирларини қувватлаш, бирлашиш, ўзларини ягона маконда ҳис қилиш, ўзаро ҳамкорликда, кенг саъй-ҳаракатларда бўлиш туйғусини шакллантириб борди. Негаки, ислом таълимоти, Қуръони Карим ғояларининг ўлкамизга ёйилиши, ўтмишдошларимизнинг Аллоҳ буюрган олижаноб амалларга риоя этиб, руҳий-маънавий покланиш сари ҳаракатланиши, табиийки, жамият ҳаёти ва унинг асосий тамойилларининг соғлом негизларда ривожланиб, такомилашиб боришига сезиларли таъсир кўрсатди Зеро, ўлка халқларининг маънавий юксалишини таъминлаш, уларнинг бир- бирига қон-қардошлиги, ҳамжиҳатлигини жипслаштиришда муҳим омил саналган асрий бебаҳо қадриятларимизни ўзида мужассам этган исломий аҳкомларнинг бугунда ҳам ҳаётимизда ўз муносиб ўрнини топаётганлиги исломнинг жамият тараққиётида муҳим ўрин тутишидан далолат беради.
Дарҳақиқат, ислом дини ва мусулмончилик тамойилларининг Ўрта Осиё ҳудудида тарқалиши, чуқур илдиз отиши баробарида ўлкамиз халқлари кенг мусулмон олами билан туташиб, унинг бой диний ва дунёвий маданияти, илму урфони билан яқиндан ошно бўлиб борди. Айни чоғда азалдан илму маърифат ўчоғи бўлиб келган кўҳна юртимиз бағридан бу даврда жаҳонга довруғ солган, дунё маданияти ва цивилизацияси хазинасига салмоқли ҳисса қўшган кўплаб номдор алломалар, буюк муҳаддис олиму уламолар етишиб чиқди.

Download 80,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish