4 Мавзу. Илк ўрта асрларда ўзбек давлатчилигиги: ижтимоий – иқтисодий ва маданий ҳаёт Режа



Download 80,56 Kb.
bet4/7
Sana21.02.2022
Hajmi80,56 Kb.
#54137
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Илк ўрта асрларда ўзбек давлатчилигиги ижтимоий – иқтисодий ва маданий ҳаёт

Яккахудолик ғояси:
Аллоҳ ягона, Муҳаммад унинг ердаги расули (элчиси)
Умуминсоний ғоялар:
Инсонпарварлик, биродарлик, дўстлик, қардошлик, оға-инилик, меҳр-мурувват, илмпарварлик, меҳнатсеварлик, поклик, тўғрилик, ростгўйлик, диёнатлик, шарм-ҳаёлик, иболик в.б.
ИСЛОМ МАДАНИЯТИ
Исломнинг асосий тамойиллари:
􀂾 Аллоҳнинг ягоналиги, Муҳаммад унинг пайғамбари эканини тан олиш;
􀂾 Муқаддас китобларга ишониш;
􀂾 Барча пайғамбарларни эътироф этиш;
􀂾 Паришталарни эътироф этиш;
􀂾 Охират, тақдирга ишониш.
Исломнинг асосий рукнлари:
􀂾 Калимаи шаҳодат;
􀂾 5 вақт намоз ўқиш;
􀂾 Рамазон ойида 30 кун рўза тутиш;
􀂾 Закот бериш;
􀂾 Ҳаж зиёрати.
Муҳаммад бинни Абдуллоҳ (570-632) ҳаётининг охирларига келиб 630 йилда кўп сонли араб қабилаларининг ислом байроғи остида бирлашуви негизида ягона давлатга асос солди. Муҳаммад (с.а.в.) 632 йилда вафот этгач, унинг энг яқин сафдоши Абу Бакр Сиддиқ Халифа деб эълон қилинди. Шу тариқа, Араб Халифалиги ташкил топди.
Пайғамбар ноиблари- тўрт чориёрлар
􀂾 Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ (632-634)
􀂾 Ҳазрати Умар (634-646)
􀂾 Ҳазрати Усмон (646-656)
􀂾 Ҳазрат Али (656-661)
Мазкур чориёрлар ҳукмронлиги даврида Халифалик таркибига Шом, Ироқ, Яман ва бошқа ҳудудлар қўшиб олинди. Умавийлар даврида (661-750) Араб халифалиги ҳукмронлиги шу қадар катта ҳудудларга ёйилдики, унинг таркибига Ғарбда Миср, шимолий Африка ерлари, Андалузия (ҳозирги Испания), шимоли шарқда Кичик Осиёнинг катта қисми, Эрон ва шимолий-ғарбий Ҳинд сарҳадлари кирар эди.
VII аср ўрталарига келиб халифалик эътибори Ўрта Осиё ерларини босиб олишга қаратилади. 651 йилда араблар жангсиз Марв шаҳрини эгаллайдилар, сўнгра Амударёгача бўлган ҳудудлар истило қилинади. Араблар бу ҳудудларни Хуросон деб атайдилар. Бу вилоят Араб халифаси томонидан тайинланадиган ноиб орқали бошқарилади. Ноиб қароргоҳи Марвда жойлашган эди. Араблар Амударёдан шимолдаги бой вилоятларни истило этишга тайёргарлик кўрадилар. Бу ерларни араблар Мовароуннаҳр, яъни дарёнинг нариги томони деб атаганлар. Ватанимиз сарҳадларида араблар истилоси жараёни икки босқичда амалга оширилганлигини таъкидлаб ўтмоқ жоиздир. Унинг биринчи босқичи - VII асрнинг иккинчи ярмига тўғри келади. Бу даврда айрим араб лашкарбошлари қўшини Амударё атрофидаги ҳудудларга бир неча бор ҳужумлар уюштириб, бу ерларнинг бойликларини талаб, маълум ўлжаларни қўлга киритиб, ортга қайтганлигини кузатиш мумкин. Бундан кўзда тутилган асосий мақсад- бу ҳудудларни яқин келажакда босиб олишга тайёргарлик кўриш эди. Масалан, араб лашкарбошлари Зиёд ибн Абу Сўфиённинг 654 йилда Маймурғга, 667 йилда Чағониёнга, 673 йилда унинг ўғли Убайдулла ибн Зиёднинг Амудан ўтиб Пойканд, Ромитон ерларини эгаллаши, сўнгра Бухоро ҳукмдорини енгиб, ўз фойдасига сулҳ тузиб, катта хазина, бойликларни қўлга киритиши ва ниҳоят, 675-676 йилларда Саид ибн Усмоннинг янгидан Бухоро ва Самарқанд томон қўшин тортиб келиши ва маҳаллий ҳукмдорларни енгиб, катта бойлик ва кўп сонли асирлар билан Арабистонга қайтиб кетиши - булар Ўрта Осиё ҳудудларини эгаллаш борасидаги дастлабки уринишлар эди.
Ўлкамизни босиб олишнинг иккинчи, ҳал қилувчи босқичи VIII асрнинг биринчи чорагига тўғри келади. Хусусан, 704 йилда Қутайба ибн Муслимнинг Хуросон ноиби этиб тайинланиши билан унинг зиммасига бутун Ўрта Осиё ҳудудларини узил-кесил босиб олиш вазифаси юкланади. Қутайба 707 йилда Амударёдан ўтиб Пойкандни эгаллаш сари ҳаракатланади. Араблар маҳаллий халқ қаршилигини енгиб шаҳарни қўлга киритадилар, унинг бойликларини талайдилар. Кеш, Насаф ҳам оғир жанглар билан фатҳ этилади. 710 йилда Қутайба маҳаллий ҳукмдорларнинг ўзаро келишуви ва иттифоқига изн бермай, Суғднинг бош шаҳри - Самарқандни босиб олишга тайёргарлик кўради. Шу орада Хоразм шоҳи Чағон ўз укаси Нурзод бошчилигидакўтарилган халқ қўзғолонидан қўрқиб, 711 йилда ёрдам сўраб Қутайбага мурожаат қилади. Қутайба қулай вазиятдан фойдаланиб Хоразмга юриш бошлайди. Нурзод тармор қилинади ва ўлдирилади. Бироқ Хоразмшоҳ бундан ҳеч нарса ютмайди. Аксинча, у ўз мустақиллигини йўқотиб, халифаликка тобе бўлиб, унинг бождорига айланади. Чағоннинг қўшини Қутайбанинг ҳарбий юришларида иштирок этишга мажбур этилади.
712 йилда Қутайба Самарқандга ҳужум қилади. Бу пайтда Самарқанд ҳукмдори Ғурак эди. Ғурак араб қўшинларига қарши жанг қилади, аммо кучлар тенг бўлмаганлиги сабабли енгилади. Қутайба билан Ғурак (709-738) ўртасида тузилган Шартномага биноан у арабларга бир йўла 2 минг, йилига эса 200 минг дирхам ҳисобига бож тўлаш, 30 минг бақувват йигитларни қул ўрнида бериши кўзда тутилган эди. Бунинг устига Самарқанднинг энг гавжум мавзеси - Афросиёб келгинди араб аҳолиси учун турар жой сифатида берилади. Унинг туб аҳолиси эса ўз жойидан маҳрум этилади. Араб қўшини 713-йилда Сирдарё орқали юриш бошлаб Ўрта Осиёнинг шарқий ҳудудларини эгаллашга киришади. Қутайба шу юриши давомида Чоч вилояти, Фарғона водийсини эгаллайди, кўп ўтмай ўлканинг бошқа ҳудудлари ҳам бирин-кетин ишғол қилинади. Шу тариқа, 10 йил давом этган қирғинборот жанглар оқибатида араблар Мовароуннаҳр деб ном берган Ватанимиз ҳудудлари босиб олинди. Босиб олинган ҳамма вилоятларга араблардан амирлар тайинланди.
Араблар истилочилар сифатида бу ҳудудда маҳаллий аҳолига нисбатан мислсиз зулм ва зўравонлик ўтказдилар. Халқ томонидан асрлар давомида яратилган ноёб моддий ва маънавий бойликлар, асори атиқалар таланди, яксон қилинди. Маҳаллий ёзувларда битилган сон-саноқсиз нодир китоблар, қўл ёзмалар ёндирилди. Зардуштийлик, буддизм динининг кўплаб ибодатхоналари, муқаддас қадам жолари кунпая-кун этилди.
Улуғ бобокалонимиз Беруний ўзининг «Ўтмиш халқлардан қолган ёдгорликлар» асарида аччиқ алам билан таъкидлаганидек, араблар маҳаллий дин, санъат, адабиёт намояндаларини, олимларни ўлдирдилар, асарларини эса оловда ёндирдилар. Сўнгра улар аждодларимизнинг бебаҳо бойлиги ҳисобланган маҳаллий ёзувлар, тарихий ҳужжатларни йўқ қилдилар. Мусулмончилик динига, ислом ақидаларига зид келадиган жамики нарсалар уларнинг назарида ғайритабиий ҳол ҳисобланиб, аёвсиз йўқ қилинди. Буларнинг ўрнига араблар аҳолидан олинган мўмай даромадлар, тўловлар эвазига ҳашаматли, сервиқор масжиду, мадрасалар хонақолар, мақбаралар барпо этиб одамларни уларга даъват этдилар. Юртимиз жиловини қўлга олган араб ҳукмдорлари халққа зулму асоратни кучайтириш мақсадида турли хил солиқ, ўлпонларни жорий этдилар.

Download 80,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish