2. Компьютер инқилобини асосий омиллари
Компьютер инқилоби бир қанча техник ва технологик ўзгаришлар майда инқилоблар туфайли вужудга келди. Айтайлик саноат янги сунъий материаллар, мосламалар ва технологик тизимлар билан таъминлана бошладилар. Айтайлик, ярим ўтказгичлар, чиплар, ноанаъанавий материаллар шулар қаторига киради. Булардан ташқари ижтимоий ишлаб чиқариш соҳасида қуйидаги мини инқилоблар юз берди:
а) Жамиятда информацион инқилобни юз бериши. Билишлар массиви ҳар 2 йилда икки барафар ошиб бормоқда. Ижтимоий ҳаётни барча томони информацион тизимларга бириктирилган. Бу ахборотга инқилобий тус ва миқёс берди.
б) Технологик инқилоб техник тизимлардаги жараёнлар тозалашда ва кўп параметрли ҳодиса – оқибатларни юзага келтира бошлашда. Инсон ўзини табиий қобилиятлари билан уларни бошқара олмай қолди.
в) Назорат инқилоби. Назоратни амалга ошириш учун керак бўладиган амаллар ва функқиялар портлашсимон тарзда, анъанавий усуллар билан бажариш мумкин бўлмай қолди.
г) Интеллектуал фаолиятни техникалаштириш, технологик асосга қўйиш.
Ҳисоблаш меҳанизмлари ЭХМ ва бошқалар.
д) мухандислик тафакурини тараққиёти. Мухандислик тафаккури ҳозирги пайтда информацион технологияга, ижодий характерга эга, юқори самарали математик исботлашга таянади. Қайд қилинган омиллар компьютер инқилобини замин сифатида тайёрладилар.
Шу боис компьютер инқилобини комплекс ҳодиса дейиш мумкин, у ижтимоий, иқтисодий, маънавий, илмий технологик юксалишларни ўзида синтез қилиб сунъий ақл билан технологияни бирлашганини мужассамлаштирди.
3.Компьютер инқилоби ва технологик ақл
Постиндустриал жамиятга ўтаётган мамлакатларда бошқариш, назорат қилиш, ҳисоблаш жараёнлари тезлашди.
Лекин ҳақиқий ҳисоблаш инқилоби технологик тараққиётни мумкин бўлган охирги тезлик, ҳажм вамасштабга келгандан кейин содир бўла бошлади.
Технологик тизимларни инсонга кўрсатаётган таъсири физиологик психологик бардош бериш чегараларидан чиқа бошлади.
Айни пайтда технологик параметрларни қайд қиладиган ҳужжатлар ҳам катта тезликда борди. Айтайлик 1980-90 йилларда АҚШда ҳар кун 400 млн. Варақли ҳужжат яратиларди сақланадиган ҳужжатлар эса 10-12 бирликни ташкил қилади.
Бошқариш фаолиятини оқилона жараёнга айлантириш учун электрон ҳисоблаш техникасини, ахборот ва бошқариш технологиясини узатиш воситаларига эҳтиёж кучайди. Ҳисоб ва назорат инқилоби глобал миқёсига эга бўлган интелектни пайдо бўлганидан дарак беради. Бир вақтлар Кант фалсафий, эстетик ва ахлоқий ақлни танқидий таҳлилини берган эди.
Кейинчалик илмий ақлни салоҳияти ортиб борди.
ХХ асрда мухандислик тафаккурини миқёси ошиши билан технологик ақл шакллана борди.
Технологик ақл доимо такомиллашиб борадиган технологик фаолиятни қоидалари билимлар, анжазалар, усуллар тизимидир.
Фан-техника тараққиёти ва инқилоби жараёнида технологик ақл ижтимоий онг, маданият ва цивилизацияни кучли унсурига айлана бормоқда.
Биринчи даврда технологик ақл ва техникани тараққиёти параллел жараён сифатида содир бўлади.
Биринчи электрон-ҳисоблаш машинаси яратилиши хар иккаласини коэволюциясини бошланганидан дарак беради. Дастлабки ЭХМларни яратилиши биринчи компьютер революциясини содир бўлишини кўрсатди.
Биринчи ЭХМларни 30 йилларда бир-бирлардан мустақил равишда америкалик физик Дж Атанасов ва немис мухандиси К Кузе яратганлар. ЭХМларни авлоди деган тушунча пайдо бўлди. 1960 йилларда АҚШ ва бошқа мамлакатларда компьютерни иккинчи авлодни ишга туша бошлади.
1963-1980 йилларда ЭХМларни 3 ва 4 нчи авлодли пайдо бўлади. Уларни асосини чин деб аталган интеграл схемалар ташкил қилган. Ҳисоблаш тезлиги секундига бир неча юз миллион операцияга етказилди.
Иккинчи инқилоб шахсий мини компьютерларни ишлаб чиқиш билан бошланади. Микропроцессорларни биринчи ирмоғи ва шахсий компьютерларни 1972 ва 1973 йилда шаклланди. Оммавий тижорат компьютерини америкаликлар С.Джабс ва С.Возняк ишлаб чиққан.
1970 йилларни охирида шахсий компьютерлар инқилоби бошланди. Ҳозирги пайтда компьютерларни секундига 10-15 операцияларни бажарадиган авлодини ишлаб чиқиш ишлари олиб борилаяпти.
Кўп процессорли, мураккаб архитектурали. Фемптосекундали компьютер.
Биомолекуляр чипталарга асосланган, фомптосекунд (10-15 опер. К сек.) тезлигига эга бўлган, минимизациялашган компьютерлар 3-нчи компьютер инқилобини бошланишидан дарак беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |