Илмий-техник инқилоб ва илмий-техник тараққиёт
1. Илмий инқилоб тушунчаси
Фан тараққиёти ривожланишнинг умумий қонуниятларига буйсунадиган жараён ва соҳадир.
Ривожланишнинг умумий қонуниятларига тадрижий (эволюцион) ва сакрашсимон (инқилобий) ўзгариш, эски сифатдан янги сифатга ўтиш киради. Бу икки турдаги ўтиш фан тараққиёти учун хам хосдир.
Фан ижтимоий институтдир. Шундай экан фан ўзини тараққиётини ички механизмлари ва ташқи омилларига эга.
Фан тараққиёти ижтимоий-иқтисодий тараққиётни бир таркибий қисмидир.
Фанни жамият тараққиётига таъсир этувчи жиддий куч эканлиги марксизм ва позитивизмда англанади.
Позитивизм ижтимоий тараққиёти 3 босқични белгилади: диний, метафизик ва позитивистик.
Марксизм фанни капитализм шароитида ишлаб чиқариш кучига айланиши кўрсатди.
Илмий тадқиқот соҳасида ишлайдиган мутахассислар фан тараққиёти қонуниятларини билишлари керак. Бу мутахассисни фалсафий тафаккур маданиятига киради, ўз соҳасидаги фаолиятни қайтарилмас ва даврий жараёнларини билиш имкониятини беради.
Илмий – ёки назарий – фалсафий инқилоб тушунчасини фанга биринчи бўлиб И.Кант киритган. Унинг фикрича турли даврларда математика, табииёт ва фалсафада инқилоблар юз берган. Биринчи илмий инқилоб И.Кантни фикрича қадимги юнон математикасида содир бўлган. Бу инқилобни мазмуни шундан иборатки, фалес ёки бошқа киши геометрия маслаларини ечиш билан қаноатланмай, геометрик фигурадаги ва миқдорларни нисбатини мантиқий исботлаш орқали асослашга ўтган.
(Кант. Том З.М. 1964 с. 84-85 бетлар).
Табиатшунослик, Кантни фикрича илмий инқилобни Ф.Бэкон амалга оширган.
Аслида Ф.Бэкон услубий инқилобни амалга оширган.
Илмий инқилобни Коперник, Галигей, Кеплер, Ньютон амалга оширдилар.
Инқилоб тушунчасини ўзига келганда И.Кантни фикрича фандаги инқилоб – бу “Бахтли фахм, уйдир, инсонларни тараққиётига олиб келадиган ногаҳон ёпишдир. Инқилоб натижасида олим муаммони ечишни янги априор шаклларини топади.
И.Кант берган яна ьир тавсия бўйича илмий инқилоб бирон бир бўлим тармогини тўсатдан туғилишидир, бунда фан биринчи марта ўзини предмети ва мақсадини англайди. ИНқилобдан кейинги даврда фан фактларни тўплаш ва уларга тавсиф бериш орқали тадрижий тараққиёт шаклида ривожланади.
Илмий инқилобни интеллектуал механизми ижодий фикрловчи тафаккурдир.
Гегель Кантнинг химматли фикрини давом эттирмади. Мутафаккир “Илмий-тараққиёт” тушунчасини ишлатиш билан чегараланади. Гегельни фикрича илмий тараққиёт назарий тафаккурни куйи босқичидан юқори босқичга кўтарилишдир..
Марксистик фалсафада илмий революция у ёки бу фанда чуқур ўзгаришлар, бир тушунчалар ва тамойиллар тизимидан, объектни яна ҳам чуқур моҳиятини очиб берадиган, тушунчалар тизимига ўтиш деб тушунтирилади.
Ғарб фани ва фалсафасида Кантдан кейин ХХ асрни ўрталаригача илмий тараққиётни тушунтиришди кумулятивистик ёндашув ҳукм сурди.
Бу ёндашувга кўра илмий-тараққиёт факт ва билимларни тўхтовсиз тўпланишидир, факт ва билимлардан ташкил топган ирмоқлар қўшилишиб фан дарёсини ҳосил қиладилар, ҳар бир умумий ҳақиқат майда ҳақиқатларни мажмуасидир. Мазкур ёндошув фанда кескин сакрашлар, инқилобий ўзгаришлар ўлишни инкор этади.
Кумулятивизм ёндашуви фан тараққиётидаги тадрижийликни, назарий ворислари мутлақлаштиради.
Фандаги кескин ўзгаришлар, бутунлай янги тушунча ва тасаввурларни келиб чиқишни илмий инқилоб эмас, балки ижодиёт психологиясини предмети бўлмиш ғайришуурий жараёнидир.
Шу боис, мантиқий позитимизвда илмий инқилоб тушунчаси умуман ишлаб чиқилмаган, тадқиқот предметига айланмаган.
Натижада фан тараққиётини синхрониясига эътибор берган неопозитивизм илмий билишни тарихий динамикасини, диахроникасини эътибордан четда қолдирди.
Бу нарса 60 йилларда танқидий фикрловчи файласуфларга аён бўлди.
Антикуляятивизм ёндашувини ишлаб чиқишда А.Койре, Э.Мейрсен хизматлар килишди.
Аста-секин Ғарб фалсафасидапостнопозитивзм йўналиши шаклланди.
К.Поппер фалсификационизм Т.Кун фанни парадигмал концепциясини яратди.
Do'stlaringiz bilan baham: |