Бош скелети мия ва юз қисмларидан иборат. Энди туғилган болаларда ушбу қисмлар нисбати катта одамларникидан тубдан фарқ қилади, яъни уларда мия қисмининг юз қисмига нисбати 6:1 ни ташкил қилса, бу кўрсаткич катта одамларда 2,5:1 ни ташкил қилади. Бола туғилганидан кейин бош скелети ўсиб боради ва бундай ўсиш, айниқса, бир ёшли болаларда ва балоғатга етиш даврида жадаллашади. Энди туғилган болаларда бош суяклари бир-бири билан қўшилувчи юмшоқ парда орқали боғланган бўлади. Бир неча бош суяклари туташган жойда қайд қилинган парда яққол кўриниб туради ва улар мия лиқилдоқлари дейилади. Улар туфайли бола туғилишида бош суяклари сиқилиб, калла нисбатан кичраяди ва жараён осонлашади. Бундай лиқилдоқлар 2-3 ой ичида битиб боради ва улардан фақат пешона лиқилдоғи (энг каттаси) 1,5 ёшга бориб битади.
4.3. Ìóñêóëëàð âà óëàðíèíã ¸øãà áîғëèқ õóñóñèÿòëàðè
Одам бажарадиган барча ҳаракат турлари (юриш, югуриш, сакраш ва бошқалар) ички аъзоларнинг ҳаракати (юрак уриши, ошқозон-ичакларнинг қисқариши ва ҳ.к.) мускулларнинг фаоллиги туфайли амалга оширилади. Одам вужудидаги барча мускулларни уч гуруҳга, яъни тана мускуллари, юрак мускуллари ва ички аъзоларнинг силлиқ мускулларига бўлиб ўрганилади. Шулардан тана мускулларининг қисқариши бизнинг ихтиёримизда бўлса, қолганлари ўз ихтиёри билан қисқаради.
Тана мускуллари таянч-ҳаракат тизимининг фаол қисми ҳисобланиб, уларнинг сони 600 дан ортади. Тана мускуллари бажарадиган вазифаси, жойлашган жойига кўра узун (қўл ва оёқларда), кенг (қорин, кўкрак ва елкада), қисқа (умуртқалар орасида) ҳамда ҳалқасимон (тана тешикчаларининг атрофида) бўлади. Бола туғилиб ўсиши билан турли мускуллар турлича ривожланади, масалан, сут эмадиган болаларда дастлаб қорин мускуллари ривожланса, кейинчалик чайновчи мускуллар, бола эмаклай бошлаши билан унда елка, қўл ва оёқ мускулларининг ўсиши тезроқ рўй беради. Боланинг ўсиб ривожланиши даврида тана мускуллари ўз вазнини 35 марта оширар экан. Балоғатга етишиш даврида мускулларнинг ўсиб ривожланиши, кучга кириши яққолроқ кўринади ва 25-30 ёшларгача бу жараён давом этади.
Одам вужудидаги барча мускулларнинг учта умумий, яъни қўзғалувчанлик, қисқарувчанлик ҳамда ўтказувчанлик хусусиятлари мавжуд. Шундан қўзғалувчанлик ва қисқарувчанлик нерв марказларидан тегишли нерв толалари орқали келган импулсларга берилган жавоб реакцияси сифатида юз беради. Бунда синапсларга (нерв ва мускул бирлашган нуқта) келган импулслар махсус кимёвий модда - медиаторлар (айни мисолда ацетилхолин моддаси) ажралишини чақиради. У ўз навбатида ҳужайра мембранасида ҳаракат потенциалини юзага келтириб, унинг таъсирида калций моддаси ажралиб чиқади ва мускулда қисқариш ҳосил бўлади. Мускул қисқариши учун зарур бўлган энергия қайд қилинган калций иштирокида фермент миозиннинг таъсири туфайли АТФнинг парчаланишидан юзага келади. Мускул толаларининг қисқариши туфайли аниқ бир мускул маълум иш бажаради. Мускул иши қисқаришда қатнашадиган толалар сонига боғлиқ, бошқача айтганда мускул кучи ундаги толаларнинг оз ва кўплигига боғлиқ. Йўғон мускуллар кучли бўлади.
Одам тинч турганида ҳам унинг мускуллари қисман қисқарган бўлади (бу вақтда ҳеч бир ҳаракат амалга оширилмайди) ва бу ҳолатни мускул тонуси дейилади. Бундай тонус ички аъзоларни маълум ҳолатда сақлаб ҳамда танани белгиланган вазиятда ушлаб туриш учун керак. Мускуллар тонуси уларга орқа мия мотонейронларидан вақти-вақти билан келиб турадиган нерв импулсларига жавоб реакцияси сифатида юзага келади.
Энди туғилган ҳамда бир-икки ойлик болаларда мускуллар тонуси бирмунча юқори бўлади ва улар 5 ва 6 ойлик бўлиши билан тонуси пасайиб, дастлабки юриш ҳаракатлари учун замин тайёрланади.
Бола юра бошлаши билан ундаги мускуллар жадал ўса бошлайди ва 2-3 ёшга кирганида умумий тана массасининг ўртача 23% ини ташкил қилади. У 8 ёшга қадам қўйганида қайд қилинган кўрсаткич 27%, 15 ёшга етганида 32,6% ва, ниҳоят, 17-18 ёшда 44,2% га тенглашади. Мускул толаларининг ҳам энига, ҳам бўйига ўсиши боис ўз вазнини ошириб боради. Бу вақтда толалар таркибидаги миофибриллар (қисқарувчи элементлар) ҳам кўпаяди. Масалан, 7 ёшлиларда уларнинг миқдори энди туғилганларга қараганда 15-20 марта ортади.
Мускул вазнининг кўпайиши билан уларнинг кучи ҳам ортиб боради. 7-11 ёшли болаларда мускуллар етарли кучга эга бўлмайди, шунинг учун бу ёшдаги болаларда куч ишлатиб бажариладиган ва статик машқлар тез чарчашга олиб келади. Бу ҳолни мактабларда жисмоний тарбия дарсларини ташкил қилишда инобатга олиш лозим. Бу ёшдагиларга кўпроқ қисқа муддатли куч ва тезлик ишлатиб бажариладиган машқлар бажартириш мақсадга мувофиқ.
Ўқувчи ёшлар билан иш олиб боришда яна шу нарса муҳимки, улар 13-14 ёшга тўлганларида мускул кучи борасида ўғил ва қиз болалар бир-биридан яққол фарқ қилади. Шунинг учун ўғил ва қизларнинг жисмоний машқлар билан шуғулланишида буни ҳисобга олиш лозим.
18 ёшга етиш билан мускул кучларининг ортиб бориши секинлашиб қолади ва бу ҳолат 25-26 ёшга бориб ниҳоясига етади, одам вужудидаги мускулларнинг максимум кучга етиши ва бола ёшининг ортиб бориши билан бир текис бормайди. Масалан, умуртқа поғонасининг ёзувчи мускуллари бу ҳолатга 18 ёшда эришса, қўл ва оёқлардаги ёзувчи ва йиғувчи мускуллар 20-30 ёшга келиб айтилган даражага эришади. Мускулларнинг ушбу хусусиятларини болаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан ҳамда умумий фойдали меҳнат билан шуғулланишида ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб этади.
4.4. Áîëàëàðäà òàÿí÷-ҳàðàêàò òèçèìè ôàîëèÿòèíèíã áóçèëèøè
Ҳаракат-таянч тизимининг анатомик ва физиологик меъёрда бўлиши киши ҳаёти учун муҳим аҳамият касб этади. Унинг юриш-туриши, меҳнат қилиши, қолаверса, сиҳат-саломатлиги кўп жиҳатлари билан ҳаракат-таянч тизимининг ҳолатига боғлиқ.
Қадди-қоматнинг келишган, хушбичим ва чиройли бўлиши кўпинча ҳаракат-таянч тизимига боғлиқ бўлиб, биринчи навбатда, бундай кўриниш умуртқа поғонасидаги, бўйин ва бел умуртқаларидаги физиологик эгилмаларнинг меъёрида бўлиши билан аниқланади. Қолаверса қўл ва оёқ скелетларининг, улардаги суякларнинг меъёрий ўсиб ривожланиши бутун тананинг шаклланишида, ундаги қисмларнинг бир-бирига нисбатан пропорционал бўлишида алоҳида аҳамиятга эга. Қайд қилинган нарсаларга эришиш кишига нафақат чиройли ташқи қиёфа беради, шу билан бир қаторда қадди қоматнинг расо бўлиши барча ички аъзоларнинг (юрак, ўпкалар, жигар, ошқозон-ичаклар) яхши ишлаши учун зарур.
Қадди-қоматнинг чиройли бўлишида бола туғилганидан бошлаб унинг ҳаракат-таянч аппарати ўсиб ривожланишига етарли эътибор бериш лозим. Агар у партада нотўғри ўтирса, ёшига тўғри келмайдиган оғир жисмоний ишлар билан шуғулланса, жуда кенг ёки тор оёқ кийимлардан фойдаланса, доим ерга қараб юрса ёки қаққайиб юришга ўрганса ва шунга ўхшаш ҳолатларда унинг ҳаракат-таянч аппарати нотўғри шаклланади ва натижада у кишига номеъёрий қадди-қомат беради, кўриниши хунук бўлади, кўкрак қафаси торайган бўлиб, ундаги аъзоларнинг яхши ишлаши учун шароит етишмайди, оёқ яссиланиб, юрганда тез чарчайдиган, яхши югуролмайдиган бўлиб қолади ва бошқалар.
Қизларда умуртқа поғонасининг чап ёки ўнг томонга қийшайган ҳолда (сколиоз) шаклланиши уларда туғиш жараёнини анча оғирлаштириши, бу вақтда бола ёки онанинг кучли жароҳатлар олишига сабаб бўлиши мумкин.
Ёш болалар овқатланишига етарли аҳамият бермаслик (кўпинча қишлоқ жойларида) натижасида уларнинг кучсиз, ночор бўлиб ўсиши кўпинча ҳаракат-таянч аппаратининг нотўғри шаклланишига олиб келади. Ушбу ҳолат ўз навбатида қатор касалликларнинг (яқиндан кўриш, ғилайлик, кўкрак қафаси деформацияси ва бошқалар) ривожланишига олиб келади.
Кишида қадди-қомат 6-7 ёшлардан бошлаб шакллана бошлайди. Унинг мактабга бориши билан партада дарс давомида қандай ўтириши, доскага чиқиб ўзини қандай тутиши, юрганда сумкасини қўлига олиб, эгилиб юриши ёки уй шароитида хўжалик ишларини бажариш жараёнида ўзини қандай тутиши қадди-қомат шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ота-оналар, ўқитувчилар уларни доим назорат қилиб туриши, тегишли кўрсатмалар, тузатишлар қилиб туриши зарур. Шу билан бир қаторда бола юрмасданоқ баъзан унга нотўғри муомалалар қилиш, масалан, унинг атрофига ёстиқларни уйиб узоқ ўтиришга мажбур қилиш, қўлидан ушлаб юрдиришга ундаш, чиниқсин деб тепага отиб ўйнаш ва бошқалар, кейинчалик унда меъёрий қадди-қоматнинг шаклланишига салбий таъсир этиши мумкин.
Боланинг кечалари ухлашини ҳам назорат қилиб бориш муҳим, унинг тор жойда қисилиб ётиши, баланд ёстиқлардан фойдаланиши, ғужанак бўлиб ухлаши тана суяклари ва умуртқа поғонасининг нотўғри шаклланишига олиб келади.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда болаларнинг уйда, мактабда ва дарсдан ташқари пайтларда юриш-туришини кузатиб, тегишли тузатишлар киритиш, ёши, жинси ва об-ҳаво шароитларига қараб тегишли даражада ва миқдорда жисмоний тарбия ва спорт машқлари билан шуғулланиши ёки ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиши уларда чиройли, меъёрий қадди-қоматни шакллантиради, бу ҳолат эса ўз навбатида кўпгина касалликлар ва етишмовчиликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳаракат-таянч аппарати фаолиятидаги бузилишлардан ясси оёқлик болалар орасида кенг тарқалган бўлиб, у асосан, бир жойда узоқ вақт тик туриб қолиш, оғир юк кўтариш, оёқни қисадиган пойафзаллар кийиш, рахит касаллигига учраганда уни узоқ вақт даволамасдан юриш ва шунга ўхшаш бошқа ҳолларда келиб чиқади. Ясси оёқлик оёқ панжа гумбазининг юқоридаги сабабларига кўра қисман ёки тўлиқ текисланиши оқибатида пайдо бўлади. Бундай болалар кўпроқ юрса, оёқ оғришидан шикоят қилади, узоқ масофаларга юришга (туристик саёҳатлар ва бошқалар) чидамсиз бўлади.
Ясси оёқ боланинг оёқ панжалари кафти ерга ёки полга бир текис тегиб туради. Ясси оёқлик туғма ва орттирилган бўлади. Орттирилган ясси оёқликка юқорида қайд қилинган сабаблардан ташқари яна тана вазнининг меъёридан кўп бўлиши, пошнаси бўлмаган ёки қаттиқ пошнали босма, қуйма пойафзаллардан (калиш, кигиз этик) фойдаланиш сабаб бўлади.
Ясси оёқликнинг олдини олишда даставвал оёққа мос келадиган пошнаси ва тумшуғи кенг пойафзал кийиш, ёзда юмшоқ ерда (қумли ёки тупроқли) яланг оёқ юриш фойдали. Ясси оёқликнинг келиб чиқишида оёқ панжалари мускул ва бойламларининг кучсизлиги ҳам маълум ўрин тутади. Шунинг учун жисмоний тарбия дарсларида уларни яхши ривожлантирадиган ва кучайтирадиган машқлар бажариш (оёқ учида, товонида, чеккасида юриш) муҳим аҳамиятга эга.
Шуни ҳам қайд қилиш жоизки, қиз болаларнинг пошнаси ингичка ва баланд пойафзаллар кийиб юриши улар ҳаракат таянч аппаратида турли хил нохуш ҳолатларни (чамбарларнинг силжиши, умуртқа поғонасининг қийшайиши, чаноқ суяги меъёрий ҳолатининг бузилиши ва бошқалар) келтириб чиқаради.
5 Маъруза. Нерв тизимининг умумий физиологияси ва гигиенаси
Do'stlaringiz bilan baham: |