4-маъруза Мавзу: Биноларнинг ҳажмий-план ечимлари



Download 0,61 Mb.
bet2/4
Sana10.02.2023
Hajmi0,61 Mb.
#909919
1   2   3   4
Bog'liq
4 Биноларнинг ҳажмий план ечимлари

2. Планировка системалари
Берилган ўлчамлардаги ва форма (бичим) лардаги хоналарни лойиҳалаштириш ва эксплуатация қилишдаги барча талабларни ҳисобга олган ҳолда ягона бир комплексда жойлаштириш - бинонинг ҳажмий-план ечими деб аталади.
Бинолар ҳажмий план ечимларини яратишнинг бир неча услублари (планировка системалари) маълум.
Коридор билан боғланган хоналарнинг бино планида жойлаштирилиш системаси планировканинг коридор системаси деб аталади (4.1-расм). Бунда хоналар коридорнинг бир томонида (4.1-расм, а) ёки иккала томонида (4.1-расм, б) жойлашган бўлиши мумкин. Биринчи ҳолатда коридор яхши ёритилади, лекин иккинчи даражали майдон нисбатан кўпаяди. Иккинчи ҳолда эса иккинчи даражали майдон кам лекин коридорни ёритиш муаммосини ҳал қилиш керак бўлади. Иссиқ иқлим ҳудудларида хоналар коридорнинг бир томонида жойлашган биноларда коридор очиқ (галерея) бўлиши мумкин. Бунда планировканинг галерея системаси ҳосил бўлади.

4.1-расм. Планировканинг коридор системаси:
а) - хоналар коридорнинг бир томонида жойлашган;
б) - хоналар коридорнинг иккала томонида жойлашган.

Агар хоналар бир-бири билан девордаги ва пардадевордаги эшиклар ёки очиқ эшиклар ўринлари орқали бевосита боғланган бўлса, бундай ечимни планировканинг анфилада системаси деб аталади (4.2-расм). Бу система жуда тежамли, чунки унда иккинчи даражали майдон жуда оз, аммо ҳамма хоналар бошқа хоналарга ўтадиган бўлгани учун кўп ҳолларда ундан фойдаланиш ноқулай, шунинг учун кўргазма, музей, вокзал каби биноларда қўлланилади.

4.2-расм. Планировканинг анфилада системаси.
Планировканинг зал системаси бинода унинг функционал вази-фасини белгиловчи битта катта (бош) хона бўлиши ва унинг атрофида бошқа зарур хоналар жойлаштирилиши назарда тутади (4.3 ва 4.4-расмлар).

4.3-расм. Планировканинг зал (а) ва марказий (б) системаси.
Катта хонанинг бош ўқларига нисбатан ёрдамчи хоналар симметрик жойлашган ҳолларда бу системани баъзан марказий система деб ҳам атайдилар.

4.4-расм. Зал системасида қурилган бино плани.
Хоналарни бир-биридан ажратилган, план ечим бир хил ёки бир-бирига ўхшаш бўлмаларда (отсек) жойлаштириш планировканинг секция системаси номини олган (4.5-расм). Бу система турар-жой биноларида турли-туман кўринишларда кенг қўлланилади. Секцияларни план ечимлари ва уларни горизонт томонларига ориентиялаш усулларга қараб чекланмаган ориентацияли, чекланган ориентацияли ва қисман чекланган ориентацияли секцияларга бўлинади. Бундан ташқари секцияларни улардаги квартиралар сонига қараб ҳам турларга ажратиш мумкин. Биноларда планировканинг аралаш системаси ҳам учраб туради, чунки кўпгина биноларда хар хил функционал жараёнларга мўлжалланган хоналар бирлаштирилган бўлиши мумкин.

4.5-расм. Планировканинг секция системаси.

4.6-расм. Секция системасида қурилган бино плани.
Бинолардаги хоналарни тўғри жойлаштириш учун олдиндан функционал ёки технологик схема тузиб олиш мақсадга мувофиқдир. Уни хоналар майдонининг масштабига эътибор берган ҳолда тузган маъқул. 4.7 ва 4.8-расмларда кичик кинотеатр мисолида координацион диаграмма ва функционал схема тузиш намунаси келтирилган.




Хона

Хонанинг номери

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1

Томаша
зали

Х


























2

Аппарат
хона



Х

























3

Фойе






Х


















4

Буфет









Х



















5

Хожатхона












Х
















6

Чекиш
хонаси















Х













7

Кириш
вестибюли


















Х








8

Касса
вестибюли





















Х






9

Касса
























Х




10

Маъмурият



























Х


4.7-расм. Координацион диаграмма.


4.8-расм. Кинотеатрнинг функционал схемаси.

3. Лойиҳаларни бажариш усуллари ва уларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари
Вазифасидан қатъи назар, ҳар қандай бинони қуриш учун аввало лойиҳа ишлаб чиқилади. Оммавий тартибда (кўп марта, қайта-қайта) қуриладиган бино ва иншоотлар учун типовой (намунавий) лойиҳалар бажарилади. Қайтарилмайдиган ва ноёб, архитектуравий аҳамияти катта, техник жиҳатдан жуда мураккаб бино ва иншоотлар учун индивидуал (яккаҳол) лойиҳалар ишлаб чиқилади.
Лойиҳалаш ишлари, одатда, маълум бир соҳага, ишлаб чиқариш фаолиятига ёки бинолар турига ихтисослашган лойиҳалаш ташкилотларида амалга оширилади.
Лойиҳалаш ишларини бажариш учун лойиҳага буюртма берувчи ташкилот (буюртмачи) билан лойиҳачи ташкилот (бош лойиҳачи) ўртасида тузиладиган шартнома асос бўлиб хизмат қилади. Бош лойиҳачи вазифасини, кўпинча, лойиҳанинг технологик ечимларини ишлаб чиқадиган лойиҳалаш ташкилоти бажаради. Йирик корхоналар ва иншоотларни лойиҳалашда бир қатор лойиҳа материалларини (қисмларини) бажариш учун ёрдамчи лойиҳалаш ташкилотлари (субпудратчи ташкилотлар) жалб қилиниши мумкин (4.9-расм).
Лойиҳалаш жараёнини бошлаш учун буюртмачи ташкилот томонидан бош лойиҳачига лойиҳа топшириғи берилади. Лойиҳа топшириғида лойиҳаланиши керак бўлган бинонинг вазифаси, ўлчамлари тўғрисида маълумотлар, худуднинг геодезик плани, геологик ва гидрогеологик шароитлари тўғрисида тавсифларни ўз ичига олган паспорти ҳамда махсус талаблар ( қаватлар сони, қурилиш навбатлари) келтирилади.
Бундан ташқари, лойиҳа топшириғига лойиҳаланаётган бино учун зарур бўлган электр энергияси, сув, газ, иссиқлик таъминоти, оқава сувларни кетказиш тармоқлари, экология, санитария-гигиена, ёнғин хавфсизлиги, давлат автомобиль назорати, автойўл корхоналари томонидан берилган уланиш бўйича техник шартлар тўғрисида маълумотлар илова қилинади.





Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish