Энг оддий ўзгармас ток генератори доимий магнит ва унинг қутблари ораларига жойлаштирилган рамкадан иборат. Рамканинг боши ва охирининг учлари иккита 1 ва 2 ярим сегментларга бириктирилган. Ярим ҳалқалар билан сирпанувчан электр контактта эга бўлган қўзғалмас А ва В чўткаларга генераторнинг юкламаси уланади. Рамка магнит майдон қутбларида орасида айланганида унинг актив ўтказгичларида электромагнит индукция қонунига мувофиқ ўзгарувчан ЭЮК вужудга келади.
Тўғриланган токнинг ўзгармас бўлишига биринчи яқинлашишда магнит қутблари ораларига биринчисига нисбатан 90 градус бурчак остида жойлаштирилган иккинчи ўхшаш рамка киритилади. Ҳар бир рамканинг боши ва учлари тўрт ярим ҳалқаларнинг бирига мустаҳкам бириктирилади.