23.1-расм. Эритиладиган рубероид асосида томни гидроизоляциялаш Рубероид полотноси устма-уст, яъни қўшни полотнони 7-10 см қоплаб ёпиштирилади.
Пергамин-техник картонни юмшаш ҳарорати 400С гача бўлган битум эритмасига шимдириб олинади. Пергамин том ёпишда рубероиднинг қуйи қатламларига қўйилади ва гидроизоляция учун ишлатилади.
Шиша рубероид-шиша толали матога иккала томондан битумли боғловчи (битум резинали ёки битум полимерли) ва минерал кукунлар сепиб тайёрланади. Сепиладиган материал тури ва ишлатилиш соҳасига кўра шишарубероид қуйидаги маркаларда ишлаб чиқарилади: С-РК (йирик донали сепма), С-РЧ (тангасимон сепма) ва С-РМ (кукунли сепма). Шишарубероид том ёпмасида юқори ва пастки қатламларда ва конструкцияларни гидроизоляциялашда ишлатилади. Шиша толали асосларни кимёвий ва биологик муҳитларга чидамлилиги улар асосида тайёрланадиган ўрама материаллар хизмат вақтини 30 йилгача узайтиради.
Гидроизол-асбест картонни битумли боғловчиларда шимдириб тайёрланади. Гидроизол ер ости конструкциялари ва гидротехник иншоотларни гидроизоляциялашда, коррозияга бардошли қопламалар олишда ишлатилади. Гидроизол икки маркада ГИ-Г ва ГИ-К ишлаб чиқарилади.
Фолгаизол-юпқа алюминий фолгаси ва унга қопланган битум-резинали ҳимояловчи қатламдан иборат ўрама материал. Унинг эни 1м ва узунлиги 10 м. Фолгаизол томларни қоплашда, бино ва иншоотлар буғ ва гидроизоляциясида, чокларни беркитишда ишлатилади.
Металлизол-алюминий фолгасини иккала томондан битумли мастика қоплаб тайёрланади. Алюминий фолгаси қалинлигига кўра металлизол икки маркада бўлади. У юқори узилишдаги мустаҳкамликка, агрессив ва оби-ҳаво муҳитига бардошли материалдир. Металлизол ер ости ва гидротехник иншоотларни гидроизоляциялашда ишлатилади.
Бризол-нефт битуми, резина кукуни, асбест толаси ва пластификатор аралашмаси массасини прокатлаш усулида олинади. Бризол 40% концентрацияли сулфат кислотасига ва 20% хлорид кислотасига 600С ҳароратгача бардошли бўлади. У ерости металл конструкцияларни коррозиядан сақлаш учун ишлатилади. Бризол асосга битум-резинали махсус мастика ёрдамида елимланади.
Изол-битум, девулканизацияланган резина, минерал кукун, антисептик ва пластификатор аралашмаси массасини прокатлаш усулида тайёрланган асоссиз ўрама гидроизоляция ва томбоп материал.
Изол рубероидга нисбатан эластиклик, биологик муҳитга чидамли ва хизмат қилиш муддати икки марта кўпроқ. Изол эни 800 ва 1000 мм, қалинлиги 2 мм, умумий полотно юзаси 10-15 м2 ҳолатда тайёрланади. У гидротехник иншоотларни, резервуарларни, бассейнларни, ертўлаларни, трубопроводларни, қияли ва ясси томларни гидроизоляциялашда ишлатилади. Изол асосга совуқ ва иссиқ битумли мастикалар ёрдамида елимланади.
Тол-техник картонни қатронларда шимдириб икки томонидан қатрон ва қум ёки минерал кукунлар сепилиб олинган ўрама материал. Йирик минерал сепмали тол текис томлар гидроизоляция қатламининг юқори қаватига, қум сепмали тол эса бино ва иншоотлар пойдевори ва бошқа қисмлари, вақтинча иншоотларнинг томи гидроизоляцияси учун ишлатилади.
Тол-чарм ва гидроизоляцион тол техник картонни қатронларда шимдириб, қатрон ва минерал кукун сепмасисиз олинади. У кўпқатламли гидроизоляция қопламасининг пастки қаватларида ва буғ изоляциясида ишлатилади.
Қатронбитумли ўрама материал техник картонни қатронга шимдириб, икки томондан битум ва минерал кукун сепиб тайёрланади. Улар кўпқатламли том гидроизоляция қопламаси барпо қилишда ишлатилади.
Томбоп ва гидроизоляция ўрама материаллари сув шимувчанлик, сув ўтказмаслик, иссиққа бардошлилик ва мустаҳкамлик бўйича техник талабларга мос келиши керак. Масалан, шишарубероиднинг сув шимувчанлиги 5% гача, 0,07 МПа гидростатик босимда 10 мин давомида намуна юзасида сув томчилари пайдо бўлмаслиги керак.
Рубероид, шиша рубероид каби битум боғловчиси асосидаги ўрама материалларнинг иссиққа бардошлилиги 800С, толники эса 450С. Эни 50 мм қилиб ўрама материалдан кесиб олинган намунанинг чўзилишдаги мустаҳкамлиги рубероид учун 320-340 Н, шишарубероид учун 300 Н дан кам бўлмаслиги талаб этилади.