Сифонли хукна.
Курсатма: Сурункали кабзият, ичак тутилиши
Максад: Йугон ичакни нажасдан тозалаш.
Керакли анжомлар: Стерил резина кулкоп, Эсмарх кружкаси, йугон ошкозон зонди, 1% ош тузи эритмаси, вазелин, газ чикариш найи.
Утказиладиган кадамлар:
Беморга чап енбош холати берилади.
Резина кулкоп кийлади.
Курсаткич бармокка вазелин суртилади.
Курсаткич бармок тугри ичакка киритилиб, тугри ичакдан нажас олинади.
Резина зондга вазелина суртилади.
Резина зонд тугри ичакка 15-20 см.га киритилади.
Резина зонд Эсмарх кружкасига уланади.
Эсмарх кружкасига 0.5 л. 1% ош тузи эритмаси куйилади.
Эсмарх кружкаси бемор сатхидан тепага 1-1,5 м. кутарилади, суюклик Эсмарх кружкасида тугамасдан бемор сатхидан пастга тушириб, тункарилади.
Нажаслик сув ичакдан юборилган микдорда кайтиб чикади.
Юкоридаги муолажа ичак тозалагунча кайтарилади.
Муолажа тугатгандан сунг тугри ичакда 10 дакикага газ чикарувчи найча колдирилади.
Ректороманоскопия.
Максад: Йугон ичакнинг ректал ойнада куринмайдиган дистал кисмларини текшириш..
Кўрсатма: Кабзият ичининг суюк килиши, анал тешикдан кон келиши, тугри ичак полипи, яраси, шиллик кавати шикастланишига шубха.
Керакли анжомлар: Ректороманоскоп, стерил резина кулкоп, вазелин, хукна анжомлари, 1% ош тузи эритмаси, газ чикарувчи найча.
Ректороманоскопияга тайерлаш:
Текширувдан 1 кун олдин кечкурун ва текширувдан 2 соат олдин тозаловчи хукна утказилади.
Текширувдан 20-30 дакика олдин тугри ичакка газ чикариш найи куйилади.
Утказиладиган кадамлар:
Бемор холати текшириш столда чалканча, тиззалар коринча якинлаштирилган холатда котирилади.
Стерил резина кулкоп кийилади.
Стерилланган ректороманоскоп йиғилади, ишга яроклиги текширилади (контактлар, лампочка ёниши).
Ректороманоскоп трубкаси ва оливасига вазелин суртилади.
Ректоскоп тана сатхига параллель равишда тугри ичакка киритилади.
Олива 3-4 см. чукурликка киритилгандан сунг олиб ташаланид, ректоскоп ташки тешигига окуляр кийдирилади ва ректоскопнинг тугри ичакка кириши визуал назорат остида давом эттириш.
Ректороскопни киритиш жараенида шиллик кават холати текширилади.
Агар куриниши йулида кора туннель яъни ичак бушлиги куриниб турса, ректоскопни чукурга киритиш давом эттирилади.
Куриш йулини шиллик кават тулса, ичакка Ричардсон баллони ёрдамида хаво юборилиб, ичак бушлиғи йуналиши аниклаш.
Шунингдек ичак кийшикларини хисобга олган холда 15-25 см. чукурликкача ичак текширилиши мумкин.
Ректоскоп жойини чукурга ва ташкарига силжитиб шиллик парда бурмалари ораси текширилади.
Ректоскоп найини ташкарига чикариш жараёни аста-секин окулярдан кузни узмасдан бажарилади.
Лозим булса биопсия ва криндидан бак. текширувчи олинади.
Ишлатилган ректоскоп антисептик эритмага солинади.
Резина кулкоп очилиб, антисептик эритмага солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |