4. “Кейс-стади” (ёки “Ўқув кейслари”) методи



Download 187,84 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana29.05.2022
Hajmi187,84 Kb.
#617057
  1   2
Bog'liq
4.-Кейс-стади



4. “Кейс-стади” (ёки “Ўқув кейслари”) методи. 
Инновацион таълим 
муҳитида ўқувчиларнинг фикрлашга, мушоҳада юритишга ўргатиш муҳим 
саналади. Ўрганилаётган мавзу, ҳал қилинаётган муаммо бўйича танқидий, 
креатив, ижодий фикрлаш қобилиятига эга бўлиш эса барча соҳаларда кучли 
рақобат муҳити мавжуд бўлган шароитда айниқса муҳимдир. Шу сабабли 
бугунги кунда таълим муассасаларида ўқувчиларни муаммони ҳар томонлама 
таҳлилий ўрганишга одатлантириш талаб қилинмоқда. Мазкур талабни 
қондиришда “Кейс-стади” методи алоҳида ўрин тутади.
Луғавий мазмунига кўра инглиз тилидан таржима қилинганда “Кейс-
стади” (“cаsе” – метод, “study” – муаммоли вазият) вазиятли таҳлил ёки 
муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш маъносини англатади. Ушбу метод 
ўқувчиларда аниқ, реал ёки сунъий яратилган муаммоли вазиятни таҳлил 
қилиш орқали энг мақбул вариантларини топиш кўникмаларини 
шакллантиришга хизмат қилади. У ўқувчиларни бевосита ҳар қандай мазмунга 
эга вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилишга ўргатади
1
.
Хорижий мамлакатлар таълимида кейслар қарийб 150 йилдан буён 
самарали қўлланиб келинмоқда. Ўтган давр мобайнида кейсларнинг таснифи 
(типологияси) яратилган. Бу типологияга кўра кейслар қуйидаги белгиларга 
кўра муайян турларга ажратилади: манбаига кўра, сюжетнинг мавжудлигига 
кўра, вазият баёнининг даврий изчиллигига кўра, кейснинг объектига кўра, 
материални тақдим этиш усулига кўра, ҳажмига кўра, тузилмавий ўзига 
хослигига кўра, ўқув топшириғини тақдим этиш усулига кўра, дидактик 
мақсадига кўра, расмийлаштириш усулига кўра
2
.
Тадқиқот даврида ўқув материалларининг характеридан келиб чиққан 
ҳолда кейсларнинг тури танланди. “Кейслар таснифида ўқув топшириғини 
тақдим этиш усули саволли ҳамда топшириқли бўлиши кўрсатилган. Шунга 
кўра ўқувчиларнинг эътиборларига ҳавола этиладиган кейслар ёки саволли, 
1
Usmonboyeva M., Aripova M., Mo’minova D. Ta’lim jarayonida interfaol metodlardan 
foydalanish. – Т.: “Lesson Pres” nashriyoti, 2019. – 73-b. 
2
Ўша манба. – 78-б. 


ёки топширили бўлиши мумкин. Агар кейс саволли-кейс бўлса, у ҳолда 
муаммо ёки муаммоли вазиятни таҳлил қилиш ва ечишга оид бир нечта 
саволлар келтирилади. Агар кейс топшириқли-кейс бўлса, у ҳолда кейсни 
ечиш жараёнида бажарилиши зарур бўлган топшириқлар берилади”
3

Ўқувчиларнинг касбий билимларга эгалиги ва уларни амалда қўллай 
олиш қобилиятига эгаликларини аниқлаш мақсадида саволли ва топшириқли 
кейслардан фойдаланилди. Бу турдаги кейс топшириқлари М.Ҳ.Усмонбоева 
томонидан таклиф этилган таркибий тузилма асосида бажарилди. Унга кўра 
кейс топшириқлари: кейснинг баёни; кейс саволлари (ёки топшириқлари); 
ўқитувчининг жавоби жавобидан иборат таркибий тузилмага асосан берилди. 
Айни ўринда ойдинлик киритиб кетиш зарур: кейс топшириқлари билан 
ишлашда ўқитувчининг жавоби зарур, зеро, у асосида ўқувчилар ўзларининг 
хато ва камчиликларини аниқлаб олади. Кейс топшириқлари бўйича 
ўқитувчининг жавоби ўқувчилар топшириқни бажариб бўлгач, мунозалар 
якунига етгандан сўнг тақдим этилади. 
I. “Ташқи цилиндрик юзаларга ишлов бериш” мавзусига доир саволли кейс: 
1-кейс баёни.
Ташқи цилиндрик сиртларни юзаларга ишлов беришда 
маълум нуқсонлар кўзга ташланади. Табиийки, нуқсонлар ўз-ўзидан юзага 
келмайди. Балки ўқувчи иш жараёнини бажаришда айрим хатоларга йўл 
қўяди. Бу эса ташқи цилиндрик сиртларни юзаларга ишлов беришда 
нуқсонларни келтириб чиқаради. Жумладан, заготовка сурилиб кетади. 

Download 187,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish