2-боб Тавсияномаларнибериш тартиби Педагог кадрларга тавсияномалар бериш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) буйруқларига мувофиқ тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимида педагог кадрларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва ўрганиш бўйича етти кишидан иборат таркибда махсус комиссия (бундан буён матнда махсус комиссия деб юритилади) тузилади:
махсус комиссия раиси - туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири;
махсус комиссия аъзолари - туман (шаҳар) ҳокимлиги вакили, таълим муассасалари раҳбарлари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳудудий бўлинмаси вакили, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳудудий бўлинмаси вакили;
махсус комиссия котиби - туман (шаҳар) халқ таълими бўлими кадрлар бўйича инспектори.
Махсус комиссиянинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
педагог кадрлар учун махсус сиртқи бўлимнинг бакалавриат йўналишларига қабул тўғрисида таълим муассасаларида тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда зарур маслаҳатлар бериш;
педагог кадрларга тавсиянома беришга оид белгиланган талаблар: таълим муассасасининг педагог кадрларга бўлган эҳтиёж ва унинг олислиги асосида педагог кадрларнинг рўйхатини шакллантириш;
педагог кадрларнинг рўйхатини ҳудудий бошқармаларга топшириш.
Педагог кадрларнинг қуйидаги ҳужжатлари таълим муассасалари раҳбарлари орқали махсус комиссияга топширилади:
Махсус комиссия тавсиянома беришга тавсия этилаётган педагог кадрлар рўйхатини ҳудудий бошқармаларга юборади.
Ҳудудий бошқармалар махсус комиссия томонидан топширилган рўйхатни умумлаштиради ва олий педагогик маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда таълим йўналишлари кесимида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофик шаклдаги абитуриентларнинг рўйхатини шакллантиради.
Ҳудудий бощқармалар шакллантирилган рўйхатни педагог кадрлар фаолият кўрсатаётган таълим муассасасининг бўйсунувига кўра тегишли вазирлик ва идораларга юборади.
Вазирлик ва идоралар педагог кадрлар рўйхатининг ўқишга қабул қилиш бўйича талабларга мослигини ўрганади ҳамда тавсияномалар бериш қайд этилган рўйхатни (рўйхатда тавсиянома бериш рад этилганлар алоҳида қайд этилиши лозим) ҳудудий бощқармаларга, олий таълим муассасаларига ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига йўллайди.
Ҳудудий бошқармалар томонидаи Тавсияномалар бериш қайд этилган рўйхат махсус комиссияларга, махсус комиссиялар таълим муассасаларига етказиб беради.
Вазирлик ва идоралар томонидан тасдиқлаган тавсиянома бериш қайд этилган рўйхатга қатьий риоя этган ҳолда таълим муассасалари абитуриент(лар)га тавсиянома беради.