Болалар:-олма
Болалар:-беҳи.
Болалар:-Анор.
Болалар:-ёнғок
Энди мен сизларга топишмоқлар айтаман сизлар топасизлар ва ўша мевани кўрсатасиз.
Ўзи кўм – кўк , юзи қип – қизил . ( олма ).
Кичкина декча ичи тўла михча . ( анор ) .
Тарбиячи: - болажонлар сизлар мевалар ҳақида шеърлар биласизми?
Анор : Лоладек қип- қизилман, боғнинг эрка қизиман.
Ичим тўла қизил дон, мени дерлар Анорхон .
Олма : Мен олмаман,олмаман, кўзингизни оламан.
Қизил, сариқ, кўк пишиб, оғзингизда қоламан .
Узум : Ўзим шарбат узумман, қизил, сариқ юзимиз.
Шаклим ўхшар пиллага, товланишим тиллага .
Нок : Меваларнинг ичида, қоматларим ўзгача.
Рангим сариқ ва кўкроқ, нокман ҳусним бўлакча.
Мен сизларга яна топишмоқлар айтаман, сизлар топасиз ва ер майдончадан шу дарахтни кўрсатасиз.
Ер тагида олтин қозиқ, у ҳаммага бўлар озиқ .( сабзи ).
Пак – пакана бўйи бор , етти қават тўни бор .( пиёз ) .
Тарбиячи:- болажонлар, сизлар сабзавотларҳақида шеърлар биласизларми?
Тарбиячи:- болажонларсизларбилансабзавотлар ҳақида шеърлар айтамиз
Пиёз : Ишладилар баҳор, ёз, кузда пишдим мен пиёз .
Сабзи : Юпқагина пўстим бор, “А” витамин дўстим бор.
Топишмоқда ёзиқман, ўша олтин қозиқман .
Қалампир: Мен қалампир, қалампир аччиғим еб сўнг гапир .
Карам : Баргларим тарам-тарам, мени дейдилар карам.
Тузлаб кўпроқ ейдилар, маззаси зўр дейдилар .
Шолғом : Шўрва қилиб соласиз, ичиб терлаб қоласиз.
Бўлинг доимо соғлом, мени исмимдир шолғом .
Тарбиячи:- болажонлар, мева ва сабзавотларни ким етиштиради?
Болалар:- деҳқонбобо
Деҳқонбобо : Олиб қолинг, олиб қолинг, келинг дўстлар, сотиб олинг!
Мева ва сабзавотлар, ўзини кўз- кўз қилар .
Қани- қани, олинглар, овқатга тез солинглар.
Буларни еган бола, соғлом бўлади жуда!
Тарбиячи:- болажонлар деҳқонбобомизга ёрдам берамизми. Бобомиз ёрдамчилари мева ва сабзавотларни кушиб саватларга йигиб солибдилар сизлар уларни тезда ажратиб беришингиз керак.
Уйин “Мева ва сабзавотларни ажрат”
Тарбиячи:-болажонлар, мева ва сабзавотларни йигиб олгандан сўнг ерга ишлов бериш керак. Болажонлар қаранглар ким келяпти. (елкасида кетмон кутарган деҳқон кириб келади) . Деҳқонбобо сизларга кўзга ер майдончани қандай ишлар олиб бориш керақлигини тушунтириб ўтадилар (Деҳқон суҳбати иш қуроллари ва меҳнати ҳақида тушунча беради).
Мустаҳкамловчи саволлар:
-куз фаслида об-ҳаво қандайбўлади?
-мевалар қаерда пишади?
-сабзавотлар қаерда етиштирилади?
-деҳқоннинг иш қуроллари нималардан иборат?
Машғулот якунида болалар рағбатлантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |