8. Савол. Календар йилида товар(хизматларни) сотишдан олинган даромади 100 миллион сўмдан ошмайдиган ЯТТ солиқ қонунчилигига мувофиқ даромад солиғини тўлаш тартибини қандай танлайди?
А. Тадбиркорлик субекти давлат рўйхатидан ўтаётган вақтда танлаган солиқ тўлаш тартибини кўрсатиш орқали;
Б. Доимий яшаш жойидаги солиқ органларига жорий йилдан олдинги йилнинг
25 декабридан кечиктирмасдан танланган солиқ тўлаш тартиби тўғрисида билдириш хатини тақдим этиш орқали;
В. Доимий яшаш жойидаги солиқ органларига жорий йилнинг
25 январидан кечиктирмасдан танланган солиқ тўлаш тартиби тўғрисида билдириш хатини тақдим этиш орқали;
Г. Доимий яшаш жойидаги солиқ органларига жорий йилнинг
10 январидан кечиктирмасдан танланган солиқ тўлаш тартиби тўғрисида билдириш хатини тақдим этиш орқали.
9. Савол. ЎзРкаси Президентининг “Короновирус пандемияси ва глобол инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирин юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида қандай солиққа оид чоралар белгиланди? Нотўри жавобни топинг.
А. 1.04дан 1 .07гача туристик(меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади;
Б. қишлоқ хўжалигидаги ерларни суғориш учун фойдаланиладиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоизга пасайтирилади;
В. 2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 1 августга қадар узайтирилади;
Г. жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилади;
Д. 2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 1 июлга қадар узайтирилади.
10. Савол. ЎзРкаси Президентининг “Короновирус пандемияси ва глобол инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирин юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида қандай солиққа оид чоралар белгиланди? Нотўри жавобни топинг.
А. ЎзРкаси Солиқ кодексига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш, шунингдек, уларнинг ставкаларини камайтириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколати берилди;
Б. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига фаолияти туризм соҳасига боғлиқ бўлган ЯТТлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини 30 фоизга камайтириш ваколати берилди;
В. 2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 1 августга қадар узайтирилади;
Г. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига фаолияти туризм соҳасига боғлиқ бўлган ЯТТлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини 50 фоизга камайтириш ваколати берилди;
Д. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |