4- мавзу. Корхонани бошқариш


Бошқарувнинг функционал структурасини қуйидаги чизма орқали акс эттириш мумкин



Download 158,91 Kb.
bet8/12
Sana24.02.2022
Hajmi158,91 Kb.
#228881
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
2 5335033539857485011

Бошқарувнинг функционал структурасини қуйидаги чизма орқали акс эттириш мумкин:
Бошқарувнинг ушбу тузилмаси афзалликлари қуйидагилар:
- бошқарув фаолиятини ихтисослаштириш даражасининг юқорилиги;
- бошқарув фаолиятининг деярли барча соҳаларини ваколат доирасида қамраб олиш;
- ишлаб чиқариш диверсификациясининг турли талаб ва шарт-шароитларига мослашиш имкониятлари;
- бошқарув хизматлари ёки бўлимларига ходимлар танлашнинг нисбатан осонлиги.
Унинг камчиликлари қаторига эса қуйидагиларни киритиш мумкин:
- яккаҳокимлик тамойилининг бузилиши;
-келишилган бошқарув қарорларини қабул қилиш ва бажариш ҳамда уларнинг комплекслигини таъминлаш қийинлиги;
- бошқарувнинг юқори поғоналари учун раҳбар танлашнинг мураккаблиги.


4.4.-чизма. Бошқарувнинг фунционал тузилмаси



Чизиқли-штабли тузилма бошқарув аралаш тузилмасининг бир кўриниши бўлиб, унга чизиқли структура асос қилиб олинган. Бошқарувнинг ҳар бир бўғинида штаблар тузилиб, унинг таркибига муаммоларни ечиш учун малакали мутахассислар таклиф этилади. Масалан, штабли тузилмалар табиий офат, ҳалокат ва кулфатларнинг оқибатларини бартараф қилиш, янги маҳсулот ёки технологияни ўзлаштириш, тўсатдан юзага келган, одатий бўлмаган вазифаларни ечишда тузилиши мумкин. Бундай ҳолларда бошқарув штабига раҳбарларнинг ваколатларидан кам бўлмаган ҳақ-ҳуқуқлар, ваколатлар берилади.
Бошқарувнинг матрицали тузилмалари турли хил бўлиб, уларнинг барчаси битта тамойилда - ишлаб чиқаришни вертикал ва горизонтал бошқаришда бошқарув функцияларини ташкилий тузилмалар ўртасида қайта тақсимлаш асосида яратилган. Бу тузилмалар илмий тадқиқот институтлари, конструкторлик бюролари, технологик бюролар, шунингдек, илмий-тадқиқот ва конструкторлик изланишлари олиб борилувчи йирик корхоналарда кенг қўлланилади.
Бошқарувнинг матрицали тузилмалари раҳбарлардан жуда юқори бошқарув ваколатини талаб қилади. Бундай тузилмадан фойдаланганда юзага келувчи муаммо ва вазифаларни ечиш учун вақтинчалик ижодий гуруҳларни тузиш мумкин. Тўғри, бунинг учун жамоа олдида юзага келувчи лойиҳа топшириқларни бажариш учун қўшимча харажатлар талаб қилиниши мумкин.

Шартли белгилар:


чизиқли раҳбарият муносабатлари
функционал муносабатлар
4.5 -чизма. Бошқарувнинг чизиқли-функционал тузилмаси

Амалдаги таснифга асосан бошқарувнинг қуйидаги функцияларини ажратиб кўрсатиш мумкин:


1. Режалаштириш – ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва корхонанинг гуллаб-яшнаши учун ишлаб чиқариш мақсадларини белгилаш ва унинг натижаларига эришиш.
2. Истиқболни белгилаш (прогнозлаштириш) – жорий фаолиятни самарали тарзда олиб бориш ҳамда истиқболни кўра олиш ва бошқарув тизимини истиқболга мослаштириш. Режалаштиришдан фарқли равишда прогнозлаштириш эҳтимоллик тавсифига эга бўлади.
3. Тартибга солиш – ишлаб чиқаришни, жамоани бошқаришда белгиланган кўрсаткичлардан четга оғишларни тўғрилаб бориш.
4. Ташкиллаштириш – куч-қувват ва воситаларни ишлаб чиқариш дастурини минимал харажатлар асосида ва бу харажатларнинг юқори самарадорлиги орқали амалга оширишга йўналтириш, амалдаги ташкилотчилик тизимини янги ютуқларга эришиш ва янги вазифаларни бажаришга йўналтириш.
5. Назорат – жорий кўрсаткичларнинг белгиланган (дастурий) вазифа(норма)ларга мос келиш даражасини аниқлаш.
6. Ҳисобга олиш – корхонанинг маълум бир вақт давомида бажарган ишларига якун ясаш.


Korxona direktori

1-ishlanma rahbari



2- ishlanma rahbari



3- ishlanma rahbari




Ilmiy tadqi-qot ishlari



Tajriba-konstruktor-lik ish-lari



Tajriba- ishlab chiqa-rish ish-lari




Tekshirish-maro-miga yetka-zish ishlab chiqa-rish



Omma-viy ishlab chiqa-rish



Ishlanmalarni boshqarish markazi



Корхона директори ўринбосарлари



\
Бўлинмалар


4.6.-чизма. Бошқарувнинг матрицали структураси


Download 158,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish