4 – Мавзу: Билиш назарияси (Гносеология)


Амалиётнинг таркибий қисмлари



Download 151,3 Kb.
bet18/22
Sana03.07.2022
Hajmi151,3 Kb.
#737239
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
4-мавзу. Билиш назарияси (Гносеология)

Амалиётнинг таркибий қисмлари 1) мақсад; 2) мақсадга мувофиқ фаолият; 3) амалиёт воситалари; 4) амалий ҳаракат объекти; 5) ҳаракат натижаси кабилар.
Амалиёт шаклларига келсак, улар инсон фаолиятининг таркибига мувофиқ анча кўп. Масалан, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маънавий ҳаёт амалиёти, санъат ва фан амалиёти, тил амалиёти ва ҳоказолар бор. Фалсафа амалиётга категориялар, яъни амалиётнинг барча шаклларига хос бўлган умумий жиҳатлар нуқтаи назаридан ёндашади.
Фалсафада амалиёт деганда инсон эҳтиёжларини қондириш мақсадида ўзини қуршаган дунёни ёки унинг айрим қисмларини ўзгартиришга қаратилган фаолият тушунилади. Амалиётнинг асосий шакли меҳнат бўлиб, уни амалга ошириш жараёнида инсон табиат билан тўқнашади. Шунингдек, бошқарув амалиёти, сиёсий, ижтимоий амалиёт ва амалиётнинг бошқа шакллари фарқланади. Хўш, амалиётнинг билиш билан алоқаси қандай?
Биринчидан, амалиёт билишнинг сарчашмаси, негизи, уни ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади. Амалиётнинг муайян эҳтиёжлари инсониятнинг билишга бўлган эҳтиёжлари ва вазифалари, умуман фаолият тури сифатидаги билишнинг ўзи юзага келишига сабаб бўлган. Масалан, Қадимги Мисрда зироатчилик геометрия ва математика пайдо бўлишини рағбатлантирган, кемачилик ва савдо иши эса астрономия ва бошқа фанларнинг ривожланишига туртки берган. Амалиёт жамият учун муҳим аҳамиятга эга бўлган янги муаммолар (масалан, коинотни ўзлаштириш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва б.)га дуч келиб, билишнинг янги тармоқлари ривожланишини рағбатлантиради. Масалан, ХХ асрда космик тиббиёт, кристаллография, генетика ва бошқа фанлар вужудга келди.
Иккинчидан, амалиёт ўзининг муҳим эҳтиёжлари билан бирга билишнинг мақсади ҳамдир. Инсон билимлари улардан ўз кундалик турмушда фойдаланиш учун мўлжаллангандир. Бироқ улар буюмлар ва товарлар, меҳнат қуроллари яратиладиган саноатда биринчи даражали аҳамиятга эга. Масалан, Д.И.Менделеев жадвали ва унда ифодаланган маълумотларсиз ҳозирги кимё саноатини тасаввур қилиш мумкин эмас. Кундалик ҳаётдан мустаҳкам ўрин олган телевидение ва радио физика ва бошқа фанларда эришилган ютуқлар маҳсулидир. Агар билимларга амалиётда ҳожат бўлмаса, улар ўз ижтимоий аҳамиятини йўқотиши мумкин. Бинобарин, амалиёт билимлар изчил қўлланиладиган улкан соҳадир.
Учинчидан, амалиёт инсон билимлари ва тасаввурларининг ҳақиқийлиги мезони (кўрсаткичи)дир. У илмий гипотезалар ва назарияларнинг (масалан, Қуёш системасининг бошқа сайёраларида ҳаёт борлиги ҳақидаги фаразнинг) аниқлигини текширишнинг муҳим усули ҳисобланади. Бироқ бунда мазкур мезон ўзининг номукаммаллиги туфайли универсал (умумий) эмаслигини эътиборга олиш лозим. Зотан, дунё ҳақидаги ғоялар ва тахминларнинг барчасини ҳам амалда синаш мумкин эмас. Шу сабабли фан билимларнинг ҳақиқийлигини асослаш учун, масалан, мантиқий исботлаш каби усуллардан фойдаланади.
Шундай қилиб, амалиёт ҳар қандай билиш жараёнининг негизи, таянч нуқтаси ва тадрижий якуни ҳисобланади.



Download 151,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish