Электр қаршилик
бу физик катталик бўлиб,
ўтказгичнинг
электр
токини
ўтишга
тўсқинлик қилиш хусусиятини белгилайди
.
Электр
қаршилик
ўтказгичнинг
охирларидаги кучланиш ва ундан ўтаётган
ток кучининг нисбатига тенг
.
Электрик қаршилик
Электрик қаршилик
Резистор
-
электр
занжирининг
пассив
элементи
.
Ток кучини кучланишга ва кучланишни ток
кучига линей ўзгартириш, токни чегаралаш,
элект энергияни ютиш учун қўлланилади
.
Резистор
Резистор
-
электр
занжирининг
пассив
элементи
.
Ток кучини кучланишга ва кучланишни ток
кучига линей ўзгартириш, токни чегаралаш,
элект энергияни ютиш учун қўлланилади
.
Резистор турлари
Электр сиғим бу ўтказгичнинг электр заряд
тўплаш қобилиятига айтилади.
Электр сиғим электр заряднинг ўтказгичлар
орасидаги потенциаллар фарқи нисбати
бўйича аниқланади.
C=Q/φ
Q —
заряд, φ
—
ўтказгич потенциали
.
ЭЛЕКТР СИҒИМ
Конденсатор
-
заряд ва электр майдон
энергиясини тўплаш учун мўлжалланган
қурилма.
КОНДЕНСАТОР
КОНДЕНСАТОР ТУРЛАРИ
Индуктивлик ғалтаги
(дроссель)
–
спирал ўралган симдан тайерланган
ғалтак бўлиб, нисбий кичик сиғимида анча индуктивликка ва кичик актив
қаршиликка эга
.
Шовқинларни сўндириш, энергияни тўплаш, ўзгарувчан токни чегаралаш
учун қўлланилади
.
ИНДУКТИВЛИК ҒАЛТАГИ
ИНДУКТИВЛИК ҒАЛТАГИ ТУРЛАРИ
Document Outline - Слайд номер 1
- Режа
- ЭЛЕКТР ЗАНЖИРИ
- Слайд номер 4
- ЭЛЕКТР ЗАНЖИРИ
- ЭЛЕКТР ЗАНЖИРИ
- Слайд номер 7
- Электр қурилмаларинг шартли белгиланиши
- ЭЛЕКТР ЗАНЖИРИ
- ЭЛЕКТР ЗАНЖИР ТУРЛАРИ
- Электр занжирининг топологик параметрлари
- Слайд номер 12
- Электр занжирининг топологик параметрлари
- Электр занжирининг топологик параметрлари
- Ушбу занжирдаги тугунлар шохобчалар вонтурлар сонини аниқланг
- . Электр занжири. Элементлари Электр занжири. Актив элементлар Электр занжирлари деб электромагнит жараёнларини ифода-ланишда электр юритувчи куч, ток ва кучланиш тушунчаларидан фойдаланиш мумкин бўлган, электр токи оқиши учун йўлларни ҳосил қилувчи қурилмалар ва объектлар мажмуаларига айтилади. Электр занжирларининг асосий элементларига электромагнит энергияси манбалари (қисқалик учун электр манбалари), электро-магнит энергияни узатиш, қайта ишлаш ва қабул қилувчи қурилма-лар киради. Электромагнит энергиясининг манбаларига энергия-нинг у ёки бу туридан – иссиқлик, кимъёвий, ядро, қуёш, шамол, механик ҳаракат энергияси ва ҳ.к. – электромагнит энергиясига айлантирувчи генератор қурилмалари киради. Буларга, масалан, айланувчи электр генераторлари, гальваник элементлар, аккумуля-торлар, термоэлементлар ва ҳ.к. киради.
- Электр занжирининг электромагнит энергияси манбалари таъсир этаётган қисмини занжирнинг актив қисми (қисқача актив зан-жир) деб номлаймиз. Аксарият, уни ўртасида А ҳарфи бўлган тўғри тўртбурчак шаклида ва занжирнинг қолган қисмига улаш учун зарур бўлган сондаги клеммалар (ўтказгичлар) билан чизилади (3.1-расм). 3.1-расм 3.2-расм
- 3.2. Пассив элементлар Шунга ўхшаш, занжирнинг манбаларини актив элементлар, қол-ганларини эса пассив элементлар деб атаймиз. Электр занжирининг манбалари икки турга бўлинади: кучланиш ва ток манбалари. Манбалар ток ва кучланишининг ташқи таъсир натижасида ўзгаришига кўра уларни мустақил ва номустақил манба-ларга ажратилади. Манбанинг чиқиш клеммаларидаги кучланиш (ток) миқдори манбанинг юкидаги ток (кучланиш) қийматига боғ-лиқ бўлмаса мустақил кучланиш (ток) манбаси дейилади.
- Реал манбаларда айнан шундай бўлади ва уларнинг ташқи тав-сифлари пасаювчан бўлади. Манбалар бошқарилмас ва бошқарилувчи гуруҳларга ажратилади. Бошқарилувчи ток ва кучланиш манбаларининг ҳар бири уларнинг кириш қисмига келтирилган ток ва кучланиш билан бошқарилиши мумкин. Улар учун схемаларда қуйидаги белгиланишлар қабул қилинган:
- а) Кучланиш билан бошқарилувчи кучланиш манбаси (КБКМ), яъни кириш қисмида Uбош бошқарувчи кучланиш, чиқишидаги кучланиш эса унга боғлиқ u(UБош) бўлган кучланиш манбаси. Бунда боғлиқлик пропорционал бўлса чизиқли ва, аксинча, ночизиқли бўлиши мумкин; чизиқли КБКМ ночизиқли КБКМ б) Ток билан бошқарилувчи кучланиш манбаси (ТБКМ), яъни кириш қисмида iБош бошқарувчи ток чиқишидаги кучланиш эса унга боғлиқ u (iБош) бўлган кучланиш манбаси. Бунда боғлиқлик пропорционал бўлса чизиқли ва, аксинча, ночизиқли бўлиши мумкин;
- чизиқли КБТМ ночизиқли КБТМ в) Кучланиш билан бошқарилувчи ток манбаси КБКТ, яъни кириш қисмида UБош бошқарувчи кучланиш, чиқишидаги ток эса унга боғлиқ i (UБош) бўлган ток манбаси. Бунда боғлиқлик пропорционал бўлса чизиқли ва, аксинча, ночизиқли бўлиши мумкин; чизиқли КБТМ ночизиқли КБТМ
- г) Ток билан бошқарилувчи ток манбаси ТБКМ, яъни кириш қисмида iБош бошқарувчи ток, чиқишидаги ток эса унга боғлиқ i(iБош) бўлган ток манбаси. Бунда боғлиқлик пропорционал бўлса чизиқли ва, аксинча, ночизиқли бўлиши мумкин. чизиқли ТБТМ ночизиқли ТБТМ Занжирнинг пассив элементлари қаторига резисторлар, конден-саторлар ва индуктивликлар киради. Резистор (баъзан резистив элемент, резистив қаршилик, Омик қаршилик деган номлари ҳам учрайди) деб электр энергияси сарф-ланиб, унинг ҳусусиятлари U=R·i ёки i=G·U боғланишлар билан ифодаланган элементга айтилади.
- 3.9-расм Электромагнит энергияни заҳиралаш хоссасига эга бўлган, физик хусусиятлари Ψ=L·i тенглама билан ифодаланувчи индуктив ғалтакни идеаллаштирилган элементи индуктивлик элементи (ёки индуктив-лик) дейилади. L пропорционаллик коэффициенти индуктивлик дейи-лади ва Генри [Нп] ўлчов бирлигига эга. 3.10-расмда чизиқли (а), но-чизиқли (б) индуктивликнинг белгиланиши ҳамда Ψ=L·i боғланишлар келтирилган. Электр энергиясини заҳиралаш хоссасига эга бўлган, физик хусу-сиятлари q=C·u тенглама билан ифодаланувчи конденсаторнинг идеал-лаштирилган элементи сиғим элементи дейилади. С пропорционаллик коэффициенти сиғим дейилади ва Фарада [F] ўлчов бирлигига эга. 3.11-расмда чизиқли (а), ночизиқли (б) сиғимнинг белгиланиши ҳамда q=C·u боғланишлар келтирилган.
- 3.10-расм 3.11-расм 3.3. Реал элементларни идеаллаштириб алмаштириш Кўрилган реал элементлар (резистор, сиғим, индуктивлик)нинг ҳар бири фақатгина ўзига ҳос бўлган хусусиятли бўлмасдан, балки ўзидан бошқа ҳар бир элементларнинг ҳам хусусиятларига эга. Масалан, солиштирма қаршилиги катта бўлган қотишмадан спирал-симон ўрамлар сифатида ясалган резистор хоссасини кўрайлик.
- Реал индуктивлик ғалтаги ўзининг L индуктивлик хусусиятидан ташқари, ғалтак ўрамлари ўтказгичида бироз R қаршилик ва ҳар бир ўрамлари орасида бироз С сиғимга эга.
- Фараз қилайлик, электромагнит энергияси иссиқлик энергиясига фақат а-b соҳадаги резистордагина ўтаяпти, яъни бу оралиқда зан-жирнинг барча қаршилиги r миқдорида мужассамланган; электр силжиш токлари фақат c-d оралиқда конденсатор қопламалари орасида мавжуд, яъни бу соҳада занжирнинг барча С сиғими му-жассамланган; ниҳоят, ўзгарувчан магнит майдон ЭЮКни фақат h-j оралиқда мужассамланган ғалтакда индуктивлайди, яъни ушбу соҳада занжирнинг барча L индук-тивлиги йиғилган. Умумий ҳолда анча мураккаброқ кўринишга эга бўлган ва ҳар хил элементлардан ташкил топган шунга ўхшаш электр занжирлари, мужассамлан-ган параметрли электр занжирлари дейилади. Электр занжирлари схемалари умумий холда шохобчалар ва тугунлардан иборат. Электр занжири схемасининг шохобчаси деб занжирнинг шундай қисмига айтиладики, унинг ихтиёрий бўлагида токнинг миқдори доимо бир хил бўлади.
- 3.13-расм 3.14-расм 3.15-расм
- Шохобча таркибида ихтиёрий миқдордаги кетма-кет уланган қаршилик, конденсатор, индуктивлик элементлари, ЭЮК манба-лари бўлиши мумкин. Бунга мисол сифатида 3.15-расмни келтириш мумкин. Унда схеманинг d нуқтасидан c нуқтасига L1, r1 , e ва r2 элементлари бўйлаб юрсак, шу элементларнинг ҳар биридан бир хил ток оқишини кўрамиз. Демак, схеманинг d - L1 - r1 - e - r2 - с бўлаги шохобча экан. Шу dс оралиқни с – C – r3 – d бўйлаб юрсак, яни бир шохобчани кўрамиз. Ушбу схемада яна c – r4 – f, f -r6 - h, q - L2 - r7 – h ва d - r5 – h шохобчалар ҳам мавжуд. Демак, ҳар бир шохобчадаги элементлар ўзаро кетма-кет уланган экан. Бунда электр занжири қисмларининг кетма – кет улангани деб шундай уланишига айтиладики, унда занжир шу бўлагининг ҳар бир қисмидан оқаётган ток бир бирига тенг бўлади. Кетма – кет уланган элементларга мисол сифатида 3.16-расмда келтирилган схемаларни кўриб чиқайлик. Иккинчи шохобчада эса c ва d нуқталари орасида r ва L элементлари кетма-кет уланган ва ir = iL (3.16,б-расм).
- 3.16-расм Электр занжирининг тугунлари деб шохобчаларнинг уланган нуқталарига айтилади. Тугун электр схемасида нуқта билан белги-ланади. Мисол сифатида 3.15-расмдаги схемани кўриш мумкин. Ундаги c, d, f, ва h нуқталар тугун дейилади. Электр занжири контури деб, бирнеча шохобчалар-дан ўтган ихтиёрий берк йўлга айтилади. Бунга мисол қилиб 3.15-расмдаги abdcа, cdhfс ва fqhf контурларни олишимиз мумкин. Икки клемма (қутб)га эга бўлган электр занжири икки қутблик деб аталади.
- Таркибида электр энергия манбасига эга бўлса, актив икки қутблик дейилади. Чизиқли актив икки қутблик учун яна унинг узилган клем-маларида икки қутблик ичидаги манба сабабли кучланишнинг мавжуд-лиги қўшимча шарти қўйилади, яъни ушбу манбаларнинг таъсирлари икки қутблик ичида компенсацияланмаслиги зарур. Пассив икки қутб-лик деб таркибида электр энергия манбалари бўлмаган икки қутбликка айтилади. Манбалари ўзаро компен-сацияланиб, икки қутблик-нинг икки узилган клемма-ларида кучланиш бўлмаса, чизиқли икки қутблик тар-кибида электр энергия манба-лари мавжудлиги жоиз бўлади. 3.17-расм
- Пассив икки қутблик бўла туриб, унинг таркибида ўзаро компенсацияланувчи манбалар мавжуд бўлишининг мумкинли-ги ҳақидаги шарт – бу заруратдир. Чунки занжирнинг бир бутун қисмини икки қутблик билан алмаштириш ғояси, шу қисмнинг умумий ҳусусиятларини унинг фақат ташқи клеммаларига нисбатан ўрганилишини назарда тутади. Ушбу шартфақат чизиқли занжирлар-гагина тааллуқлидир, чунки ночизиқли занжир-ларда бундай компенсация фақат битта ёки фақат бир неча ражим учун олини-ши мумкин ва бошқа режим-лар учун олиниши мумкин бўлмайди. 3.18-расм
- Электрик қаршилик
- Электрик қаршилик
- Резистор
- Резистор турлари
- ЭЛЕКТР СИҒИМ
- КОНДЕНСАТОР
- КОНДЕНСАТОР ТУРЛАРИ
- ИНДУКТИВЛИК ҒАЛТАГИ
- ИНДУКТИВЛИК ҒАЛТАГИ ТУРЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |